Ўзбекистонда шакар ва жамоат транспорти хизматининг нархлари нима сабабдан ошди?

Главное

Охирги пайтларда чет эл ва Ўзбекистон матбуот органларида шакар, “ижтимоий нон” ва жамоат транспортининг нархи ошганлиги тўғрисида ҳар–хил мазмундаги мақолалар эълон қилинмоқда. Шулар ичида “Дунё ўзбеклари” ҳусусий интернет газетасининг бош муҳаррири, Канадада муҳожирликда яшовчи, иқтисод фанлари номзоди Исмат Хушевнинг 2014 йил 27 майда эълон қилинган “Тошкент бозорларида – шакар жанги” ва 29 июнда эълон қилинган “Беш тийинлик Метро – бир миллион бўлди”, деган сарловҳалар остидаги мақолалари менинг этиборимни ўзига тортди.

Ишончим комил Исмат Хушев ўзининг бу мақолаларини Ўзбекистонда бўлаётган воқиеаларга ва халқимиз олдида пайдо бўлаётган муаммоларга бефарқ эмаслиги учун ёзган… Бироқ у ўзининг “Беш тийинлик Метро – бир миллион бўлди” деган мақоласида, Ўзбекистон мустақилликка эришгач биз, мамлакатимизда нафақат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳатлар ўтказяпмиз, балки узоқ муддат давом этадиган, томоман янги – замонавий ўзбек давлати ва унинг иқтисодиётини ҳам янгитдан қураётганлигимизни. 2008 йили бошланган жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози ҳали ҳамон давом этиб, Ғарбий Европадаги ривожланган мамлакатларни ҳам тинкасини қуритаётган, ундаги Грецияга ўхшаш баъзи бир давлатларни ҳаттоки “жар” ёқасига олиб бориб қўйганлигини. Лекин шундай мураккаб даврда яшаётганимизга қарамай Ўзбекистон илдам қадамлар билан ривожланиш йўлига ўтиб олганлигини. Бироқ бу йўлда ҳали олдимизда ўз ечимини кутиб турган кўплаб мураккаб муаммолар мавжудлигини билмайдиган ва иқтисодий масалаларни мутлақо тушинмайдиган ҳамда иқтисодиёт соҳасида мутаҳассис бўлмаган оддий бир муштарийдек:

а) “қизил империя” давридаги “3 тийинлик трамвай, 4 тийинлик троллейбус ва 5 тийинлик автобус ҳам бугун миллиончилар сафига қўшилди”;

б). “1000 сўмлик ўзбек банкнотининг ҳақиқиқй қиймати бугун трамвайга чаққанда – 2 (изоҳ: муаллиф бу ерда 3 тийин демоқчи бўлган) тийин, метрога чаққанда – 5 тийинга айланиб қолди…”;

в) “қизил империядан 16 тийинлик нарх билан қабул қилинган ва ниҳоят йилда вазнидан уриб қолавериб, бугунги кунда стандартдаги 600 грамм ўрнига 400-450 граммга тушиб қолган буханка нон (сифатини айтмай  қўяверинг) нархини майдалаб ўтирмай бу йил 700 сўмга кўтариши реал ҳақиқатга айланиб турибди”, деган фикирларни ва

г) “Демак ўзбекнинг минг сўмлик пулининг қадри – бугун 3 тийинга айланди”, деган ўз ҳулосасини олға сурибди.

Шунинг учун ҳам:

Иқтисод фанлари номзоди Исмат Хушевнинг бу фикирлари ва шу асосида чиқарилган унинг ҳулосаси тўғрисида нима дейиш мумкин?

– деган савол туғиладики, унга жавоб бермасликнинг сира ҳам иложи йўқ.

Биринчидан, бу саволга жавоб бериш учун шахар жамоат транспортидан бир марта фойдаланилганда бериладиган чипта ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар (метро жетони) ва бир буханка ноннинг баҳоси ёки нархи бошқа мамлакатларда қанча туришини жаҳон матбуотида эълон қилинган маълумотлар орқали тахлил қилсак, қуйидагиларни билиб олишимиз мумкин.

Норвегиянинг пойтахти Ослода трамвай, троллейбус, автобус ва метро каби жамоат транспортидан бир марта фойдаланиш 4,34 дан 6,68 АҚШ долларгача, бу эса Ўзбекистондаги 2014 йил 24 июн холатига белгиланган расмий валюта курси бўйича ҳисоблаганда 10035,4 дан 15446,2 сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади. Даниянинг пойтатахти Копенгагенда эса у ўртача 4,2 долларни (9711,66 сўмни) ташкил этади.

Бизинг тахлилимиздаги кейинги ўринларни жамоат транспорти чипталарининг ўртача нархи 4,08 долларни (9711,7 сўмни) ташкил этган Цюрих, 3,63 долларни (8393,6 сўмни) ташкил этган Мельбурн, 3,56  долларни (8231,8 сўмни) ташкил этган Амстердам эгалласа, Мюнхенда бундай нархлар 3,29 дан 6,58 долларгача (7607,5 дан 15214,9 сўмгача) фарқлангани ҳолда, Венада – 3,01 долларни (6960,0 сўмни), Исмат Хушев истиқомат қилаётган Канаданинг Торонто шахрида эса – 2,97 долларни (6867,5 сўмни) ташкил этсада, Лондон ахолиси жамаот транспортида кўп марта ишлатадиган Oystercard магнит карталаридан фойдаланганликлари учун, бу шахардаги чипталар нархи 2,9 дан 9,68 долларгача (6705,7 дан 22383,1 сўмгача) фарқланар экан.

Лекин бундай нархлар Барселонада – 1,92 долларни (4439,6 сўмни), Загребда – 1,85 далларни (4277,8 сўмни), Флоренция и Брюггеда – 1,64 далларни (3792,2 сўмни), Ницце ва Дублинда –1,58 долларни (3653,4 сўмни), Добровникда – 1,48 долларни (3422,2 сўмни), Таллинда – 1,39 далларни (3214,1 сўмни) ташкил этсада. Парижда чипталар нархи қийматроқ – 2,33 доллар (5387,7 сўм). Шу билан бир қаторда жуда бой давлатларнинг пойтахларидан бўлмиш Мадрид, Рим ва Монакода жамоат транспортининг чипталари жуда ҳам арзон – ўртача 1,37 доллар (3167,9 сўм) туради ҳолос. РФнинг шимолий пойтахти бўлмиш Санкт-Петербургда эса бундай чипталар нархи 0,61–0,71 доллар (1410,5 – 1641,7 сўм) атрофида. Софияда эса бундай нархлар қимматроқ – 0,8 доллар (1849,8 сўм). Лекин Москвада жамоат транспорти чипталарининг нархи 0,84 доллар (1942,3 сўм.), Таиландда – 0,83 доллар (1919,2 сўм), Краковда – 0,86 даллар (1988,6 сўм).

Лекин Исмат Хушевнинг айтишича Тошкентдаги жамоат транспорти чипталарининг нархи, метро мисолида, 1000 сўмга кўтарилганини эътиборга олиб, уни Ўзбекистон Рспубликаси Марказий  Банкининг юқорида айтилган расмий валюта курси бўйича ҳисобласак, у бор йўғи 0,43 долларни (норасмий курсга кўра эса бор йўғи 0,33 долларни) ташкил этиб, юқорида биз ўрганиб чиққан дунё шахарлари ичида Ўзбекистон пойтахтидаги жамоат транспортининг бундай нархлари энг арзон нархлардан бири эканлигини билиб олишимиз мумкин.

Иккинчидан, биз энди Исмат Хушевнинг нон масаласидаги фикрини таҳлил қилсак ҳам у, бу сохада мавжуд бўлган муаммони ҳам, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган сохта маълумот асосида бўрттириб кўрсатиб, ўзини ҳаттоки ўзбеклар қанақанги нон ейишларини ҳам унитиб қўйган одамдек тутибди, десак бу сира ҳам муболаға бўлмайди. Акс ҳолда у биз ўша совет даврларидан то шу кунларга қадар ҳам руссларнинг буханка нонини эмас, балки ўзимизнинг патир, “Самарқанд нони”, “Оби нон”, уйда тандирга ёпиб пишириладиган ва нонвойхонада таёрланадиган ҳар турдаги нонларимизни яхши кўришимизни унитмаган бўлар эди. Агар у ўзи айтаётган советлар даврида нон заводи ёки “Пекарня”ларда пишириладиган ва рус тилида “стандартная 600-граммовая буханка серого формового хлеба из муки первого сорта” ва ҳозирги ахолининг ўзбек миллатига мансуб бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами учун мўлжалланиб “социальный хлеб”, деб ҳам ном берилган ва нархи хозиргача давлат томонидан белгиланиб, лекин совет хокимияти даврида туб ахоли хайвон боқиш учун тегишли озуқага эга бўлган ер майдонлари кам бўлганлиги сабабли уларни магазинлардан кўплаб миқдорларда сотиб олиб, ўз мол–қўйларини боқишга ҳам ишлатган, нон маҳсулоти тўғрисида сўз юритиётган бўлса, унинг бу  нон маҳсулоти тўғрисидаги фикирлари ҳам нотўғри ёки асоссиз дейишга етарли асос бор. Чунки унинг бу нон тўғрисидаги социализм даврига мос бўлган: “йилда вазнидан уриб қолавериб, бугунги кунда стандартдаги 600 грамм ўрнига 400-450 граммга тушиб қолган буханка нон (сифатини айтмай  қўяверинг)”, деган гаплари ҳеч қандай асосга эга эмас. Чунки бу тўғрида 2007 йилнинг ноябр ойида Фергана.Ру да эълон қилингач ЦентрАзия.Ру сайтида “Каракалпакия: Размер буханки хлеба в Нукусе уменьшается на глазах”, деб аталиб, бошқа сайтларда ҳам тарқатилган сафсаталар, ундан олдин тарқатилган шунга ўхшаш асоссиз маълумотлар каби, ўз исботини топмаган.

Ўзбекистонда хозирги даврда иқтисодиётимизнинг ҳусусий секторида ишлаб чиқарилаётган нон махсулотларининг тури рақобат туфайли шунчалик кўпайиб, сифати эса жуда ҳам яхши бўлиб кетганки, бундай ассортиментдаги сифати юқори бўлган нон махсулотлари советлар даврида ҳеч қачон бўлмаган десак, бундай фикир ҳам сира  муболаға бўлмайди. Чунки биз бундай нонларни дўконлардан ёки мини ва супермаркетлардан сотиб олиб, қарайиб ҳар куни истеъмол қиламизки, бундан ўз бахтини излаб Канадага кетиб қолган Исмат Хушевдек муҳожирлар мутлақо ҳабарсиз кўринади…

Учинчидан, энди Исмат Хушев айтган оғирлиги 600 граммга тенг, нарҳи эса хозир 600 сўм бўлган бир буханка [ижтимоий] ноннинг баҳоси устида тўхтайдиган бўлсак, бундай ноннинг, масалан, Россиядаги нархи 18–20 руб. (1237,6 – 1375,1 сўм), Украинадаги нархи – 3,75 гривна ёки 15,4 руб. (1058,8 сўм) ва  Қозоғистондаги нархи – 70 тенге  ёки 14,7 руб. (1010,7 сўм) эканлигини ҳисобга олсак, унинг биздаги нархи ҳам МДҲнинг бу давлатларидаги нархларидан 1,68 – 2,3 мартагача ёки 168 – 230 фоизгача арзон эканлигини билишимиз мукин.

Бундан ташқари СНГ мамлакатларида, жумладан Россия Федерациясида бундай бир буханка ноннинг ҳудудлар бўйича тофовутигина бизни пулимизга айлантирилганда 148 сўмдан ошиқ эканлигини эътиборга олсак, бир буханка шундай ноннинг Ўзбекистонда 2014 йили янгитдан белгиланадиган нархи 16,7 фоизга, яъний 100 сўмга ошиб 600 сўмдан 700 сўмга тенг бўлиб қолиши мумкинлиги тўғрисидаги Исмат Хушевнинг ташвиши ҳам мутлақо ўринсиз ва жиддий аҳамиятга эга эмас эканлигини, билишимиз мумкин.

Тўртинчидан, энди Исмат Хушевнинг: “Демак ўзбекнинг минг сўмлик пулининг қадри – бугун 3 тийинга айланди”, деган ҳулосасига келсак, бу хулоса ҳам, ҳар–хил турдаги инфляция тушунчаларини яхши биладиган эқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга олимнинг илмий ҳулосасига эмас, балки жамоатчилик фикрини ҳукуматга қарши қилиб қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган сафсатабоз ва иқтисодий билимлардан жуда узоқ бўлган муҳолифатчиларнинг ёки Ватанимизга қарши ахборот уруши (информационная война) олиб бориш билан шуғулланаётган чет эллик луттибоз журналистларнинг фикрларидан фарқ қилмайдиган, бир беъмани гапга айланиб қолибди. Чунки иқтисодчи олим ҳеч қачон бундай ахмақона сафсата сотмайди ва бундай ҳолатнинг сабабини ўз муштарийларига бошқа ривожланган ва ривожланиш йўлига ўтган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ва уларни таҳлил қилган холда объектив асосларга таяниб, илмий жиҳатдан тушунтириб беришга ҳаракат қилади.

Мана, масалан, Туркияда XX асир охири ва XXI асир бошида бўлган инфляция натижасида унинг лира деб аталувчи пули жуда қаттиқ қадирсизланиб, Туркия Мараказий Банки инфляцияга қарши кескин курашиб 2005 йилнинг 1 январидан муомилага бу давлатнинг янги пулини киритиб, унинг 1 лирасини эски пулнинг 1.000.000 (бир миллион) лирасига алмаштириш орқали жорий этиши натижасида, бу мамлакатдаги пулининг қадри мустахкамланган эди.

Бироқ мен бу Туркия экономикасини ўрганишим давомида биронта турк иқтисодчи–олими ёки таниқли журналисти иқтисод фанлари номзоди, журналист Исмат Хушевга ўхшаб фикир юритганини ва Туркияда беш лиралик жамоат транспорти чипталарининг нархи – энди бир миллион лира бўлди, деб мутлақо ўринсиз аюҳаннос солганини эшитмаган, кўрмаган ва билмаган эдим.

Мен Исмат Хушев ўз мақоласининг сарловхасини шов–шув кўтариш орқали муштарийлар эътиборини жалб этишни кўзлаб: “Беш тийинлик Метро – бир миллион бўлди!”, деган жарангдор, лекин иқтисодий нуқтаий назардан ҳеч қандай маъно ва мазмунга эга бўлмаган ном  билан атаган бўлсади, аминманки у хозир нима учун бундай қилганини изоҳлаб беришга ҳам қодир бўлмаса керак, деб ўйлайман.

Энди Исмат Хушевнинг 2014 йил 27 майда ўзининг “Дунё ўзбеклари” деган  ҳусусий газетасида эълон қилганТошкент бозорларида – шакар жанги”, деган мақоласи устида тўхтайдиган бўлсак, у ўз муштарийларининг эътиборини:

Ўзбекистонда шакарнинг нархи ошиб кетаётганлиги масаласига қаратмоқчи бўлганлини билишимиз мумкин.

Лекин бу масалада ҳам у, ўзини, юқорида мен уни таърифлаганимдек тутганлиги, мени жуда ҳам ажаблантирди.

Хозир Ўзбекистондаги шакар билан боғлиқ муаммолар нафақат чет эл матбуотида, ҳаттоки махаллий матбуот органларида ҳам кўтарилмоқда. Бироқ бу масала юзасидан эълон қилинаётган мақолаларда шакар танқисчилиги (дефицити) пайдо бўлаётгани ва нима учун унинг нархи кескин кўтарилаётганлигининг асил сабаблари очиб берилмай, масалан, Исмат Хушев ўзининг юқорида номи тилга олинган мақоласида: …пишиқчилик бошланиши билан табиий равишда шакарга эҳтиёж ортди. Демак шакарга истаганча нарх қўйса бўлади. Ўзбек мафияси бундан дарҳол “унумли” фойдаланишга ўтди…”, деган фикирларни билдирибди.

Исмат Хушев ўзининг шундай ҳулосаси билан бундай холат бозор иқтисодиётига бағишланган ҳар қандай дарсликда ҳам ўз аксини топганлигини ва у ўзбек мафияси томонидан эмас, балки мафия бор ёки йўқлигидан қатьий назар, бозор иқтисодиётининг талаб ва таклиф қонунияти (law of supply and demand) билан бошқарилишини; бозор иқтисодиётининг бу қонуниятига кўра, агар бозорда, масалан, истеъмол товарлари етишмай қолса, бозор ўз мувозанатини таъминлаш учун товарларнинг нарҳ–навосини (сиёсий иқтисод фанининг асосчиси бўлган буюк инглиз олими Адам Смит XIX асирда ўзининг энг машҳур асарларида айтиб кетганидек) “кўринмас қўл” (invisible hand) автоматик равишда кўтаришини, акс ҳолда, бозордаги товаралар ҳажми керагидан, яъний ахоли эхтиёжидан ошиб кетган тақдирда эса – пасайтиришини, мутлақо билмаслигини ёки билишни истамаслигини, яққол намойиш қилибди.

Шакар нархи ошишининг сабабларини яхшилаб тушиниш учун эса яна бир бор статистик маълумотлар ва шу 2014 йилги мева–чеваларнинг пишиқчилиги мавсумида нима учун одамларимизнинг бу истеъмол товарига эхтиёжи кескин ошганлиги масаласини тахлил қилсак, бу муаммога анча ойдинлик кирса ажаб эмас.

Совет Иттифоқининг Далат статистика қўмитаси  1991 йили нашир этган “Народное хозяйство СССР в 1990 году. Статистический ежегодник” деган китобнинг 670–671 бетларида кўрсатилишича 1990 йили Совет Иттифоқи ахолисининг жон бошига тўғри келган бир йиллик шакар истеъмолининг миқдори 45 килограммни ташкил этган экан. Жон бошига тўғри келган шундай бир йиллик истеъмол: Австралияда – 44, Австрияда – 37, Болгарияда – 35,  Буюкбританияда – 40, Венгрияда – 39, Данияда – 38, Италияда – 25, Канадада – 42, Кубада – 50, Монголияда – 24, Нидерландияда – 36, Польшада – 47, Румынияда – 25, АҚШда – 28, Финляндияда – 35, Францияда 34, ГФРда –33, Чехословакияда – 39, Югославияда – 39 ва Японияда – 22 килограммни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсатгич башқа маълумотлардан аниқланишича Ўзбекистонда 1995 йили 10 килограммни ташкил этган экан.

Энди шакар нархи нима сабабдан ошиб кетаётганлигини тахлил қилиш учун муштарийлар эътиборига аниқ бир хаётий мисолни ҳавола қилмоқчиман. Ўзимга яқин кишилар билан бу масала тўғрисида гаплашсам, улардан Салим исмли бир укахонимиз қуйидаги маълумотларни айтиб берди.

Салим: 2014 йил ўзимиз, яқинларимиз ва таниш–билишларимизнининг фақат май–июн ойларида сотиб олиб, мева–чевалардан таёрланган мураббо (варение), компот ва бошқа махсулотларга қилган шакар ҳаражатларини ҳисоблаб, ўртачасини аниқлаб кўрсак, бу кўрсаткич жон бошига 11,5 килограммдан тўғри келди. Бизни оиламиз 3 кишидан иборат. Демак биз фақатгина 2014 йилнинг май–июн ойларида кейинги йил қиш ва баҳорида истеъмол қилиш учун тайёрланган варение ва компотлар учун ўртача 33,5 кг шакар ишлатибмиз. Бундан ташқари шахсан бизнинг оиламиз ҳар ҳафта ўз турмушида ўртача 2 кг шакар истеъмол қилишини эътиборга олсак, бизни оиламиз жон бошига 2014 йил охиригача ҳисоблаганда (11,5 + 34,5 =) 46 килограммдан шакар тўғри келяпти.   

Салим келтирган бу кўрсатгич 1995 йилги статистик маълумотларга кўра Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри келган шакар истеъмолидан 4,6 марта ёки 460 фоизга кўп демакдир. Лекин у келтирган маълумотлардан 2014 йилнинг фақатгина май–июн ойлари ичидаги шакарга бўлган унинг оиласи жон бошига тўғри келадиган эхтиёж, юқоридаги варение ва компотлар тайёрлаш билан боғлиқ сабабларга кўра  (11,5 : 2 =) 5,75 мартага  ёки 575 фойизга кўпайиб кетган. Шак–шубҳасиз бошқаларда ҳам шунга ўхшаш ахвол мавжуд.

Кўпчлик аёлларимиз келгуси қиш ва баҳорда истеъмол қилиш учун керак бўладиган варение ва компотларни иложи борича кўпроқ тайёрлаш ғамида. Шундай бизга ҳамюрт бўлган аёлларимиздан бири билан гаплашсам, у:

Ўтган 2013 йили бу йил қиши ва эрта баҳорида истеъмол қилиш учун 20 тадан 1 литирлик банкаларда гилос, ўрик, шафтоли ва малина варениелари ва 30 та 2 литирлик банкада олча компоти ёпган эдим, қиш нихоясига етмай улар тугап қолди. Шунинг учун ҳам бундай варение ва компотларни бу йил турини кўпайтирган ва 3 литирлик банкалардан ҳам фойдаланган ҳолда, ўтган йилдагидан 3–4 баробар кўпроқ тайёрладим. Кузда эса сабзовотдан тайёрланадиган салат ва бошқа консерваларни ҳам энди бир неча баробар кўпроқ тайёрлашни режалаштириб турибман. Фақат пахта ёғининг нархи ҳам, шакарни нархига ўхшаб, кўтарилиб кетмаса яхши бўлар эди, – деган гапларни айтди.

Лекин, АҚШ, Италия ва Японияга ўхшаш кўпчилик ривожланган мамлакатларнинг ахоласи бизга ўхшаб уйида варение, компот ва ҳар–ҳил бошқа консерва маҳсулотларни тайёрлаб ўтирмай, юксак сифатларда ҳусусий секторда тайёрланиб савдога чиқарилган шуларга ўхшаш озиқ–овқат махсулотларини супермаркетлардан сотиб олиб, истеъмол қиладилар. Шунинг учун ҳам улардаги йиллик жон бошига бўлган шакар истеъмоли советлар даврида ҳам, хозир ҳам биздан анча кам, лекин унинг нарҳи хозирга келиб биздан кўра уларда арзонроқ кўринадиган бўлиб қолди.

Масалан, матбуотда эълон қилинган маълумотларга кўра, 1 кг шакарнинг нархи, Хитойда  0,84 доллаларга (1942,3 сўмга),  Украинада – 0,86 долларга (1988,6 сўмга),  Белорусияда  – 0,91 долларга (2104,2 сўмга), Қозоғистонда – 0,94 долларга (2173,6 сўмга), Россияда – 0,98 долларга (2266,1 сўмга), Швейцарияда – 1,1 долларга (2543,5 сўмга), Молдовада –  1,2 долларга (2774,8 сўмга), Францияда – 1,2 долларга (2774,8 сўмга), Нидерландияда – 1,5 долларга (3422,2 сўмга), АҚШда – 1,53 долларга (3537,8 сўмга), Италияда – 1,55 долларга (3584,1 сўмга), Қирғизстонда – 1,6 долларга (3699,7 сўмга), Исроилда – 1,62 долларга (3745,9 сўмга), Финляндида – 1,78 долларга (4115,9 сўмга), Португалияда – 1,8 долларга (4162,1 сўмга), Литвада – 1,85 долларга (4254,6 сўмга), Латвияда – 1,85 долларга (4277,8 сўмга),  Швецияда – 1,9 долларга (4393,4 сўмга), Австрияда ва Германияда – 1,9 долларга (4393,4 сўмга), Канадада ва Японияда  – 2 долларга (4624,6 сўмга) тенг бўлгани холда, Ўзбекистонда шакарнинг нархи май ойида юқоридаги расмий валюта курсида аниқланганда, ўртача – 1,5 долларни (3500 сўмни), июн ойида – 1,9 долларни (4500 сўмни) ва 1 июл холатига – 2,8 долларни (6500 сўмни) ташкил қилмоқда.

Шунинг учун ҳам, республикамизда ишлаб турган қатор шакар заводлари билан бир қаторда бизга 2016 йилдан эътиборан шакар импортидан воз кечиб, унга бўлган ахолининг эхтиёжини тўлиқ қондиришга ҳизмат қилувчи Ангрен индустриал ҳудудида қурилиб битказилиш арафасида турган ва суткасига 1000 тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган замонавий шакар заводининг шу йилнинг III кварталида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган бўлсада, савдогар тадбиркорларимиз келгуси йилларда бу масалага етарли даражада эътибор бериб, шакар танқисчилигини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшадилар деб умид қиламиз. Чунки биз ривожланишга тўсиқ бўлиб қолган марказлашган социалистик иқтисодиёт қонунларидан воз кечиб, ривожланган мамлакатлардан ўрнак олган ҳолда ва улардан ўрганиб мамлакатимизда жорий қилаётган бозор иқтисодиётининг қонунлари уларни бу ишни уддалашга объектив жиҳаттан мажбур қилади, деб ўйлаймиз.

Менинг бу мақоламни ўқиган муштарийларда, илгари кўп марта бўлганиек:

Сиз Ўзбекистондаги нарх–наволарни чет эллардаги, ҳаттоки ахолиси бизга нисбатан анча катта ойлик маош ёки даромад олиб яшайдиган ва пулининг қадри жуда ҳам баланд бўлган бой ва ривожланган мамлакатлардаги нарх–наволар билан солиштирибсиз. Шунинг учун ҳам биз масалага бундай ёндашиш тўғри бўлмаса керак деб ҳисоблаймиз, – деган мазмундаги. Бундай таққослашга гумон билан қарайдиган муштарийларга мен, ўзимнинг “Правда Востока” газетасининг 1989 йил 28 февралдаги 50–сонида эълон қилинган мақолам шарафига “Диктатура рынка” деб номланиб, 1994 йили нашир қилинган МАҚОЛЛАРИМ ТЎПЛАМИГА ҳам киритилган “Рынок – свобода экономики” (“Бозор – иқтисодиёт эркинлиги”), деб аталган мақоламда берган жавобимнинг қисқача мазмунини бу ерда ҳам такрорлаш мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикирга келдим.

Чунки мен ўша мақоламда муштарийларни юқоридагига ўхшаш соволларига жавоб берар эканман, у ёки бу мамлакатлар, шу жумладан Совет Иттифоқи ва АҚШ ахолиси яшаш ёки фаровонлик даражасини аниқлашда уларнинг ойликлари ёки даромадлари ўртача миқдорини бир бирига таққослаш ёки солиштириш тўғри эмаслигини таъкидлар эканман, бу масалада МУОМИЛАДАГИ ПУЛ ҚАДРСИЗЛАНИШИНИНГ ЁКИ ИНФЛЯЦИЯНИНГ ДАРАЖАСИ ВА ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИНИНГ НАРХ–НАВОСИ ҚАНДАЙ ДАРАЖАДА БЎЛИШИДАН ҚАТИЙ НАЗАР, фақатгина ахоли даромадлари таркибидаги умумий ҳаражатлар ичида истеъмол ҳаражатларининг улушинигина бир–бирига таққослаш ёки солиштириш орқали уларнинг яшаш даражаси бир биридан қай даражада фарқ қилишини аниқлаш мумкин эканлигини яққол мисоллар билан исботлаб беришга ҳаракат қилган эдим.

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2014 йил 1 июл. 

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332