Ўзбеклар — туркий халқларининг зодагонлари, сортлар эса — Марказий Осиёнинг тадбиркорларидир

Узбеки-воины

Мақолада ўзбекларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган: «Ўзбеклар» деган ном ва «ўзбек» деган атама қаердан келиб чиққан ҳамда уларнинг турклар ва мўғилларга қандай алоқаси бор? Чингизхоннинг катта ўғли ва Олтин Ўрданинг асосчиси Жўчихон кайси миллатга мансиб бўлган ва буни нима учун билиш зарур? Тарихда замоновий Ўзбекистондан ташқари илгари ҳам ўзбек давлатлари мавжуд бўлганми? Ўзбеклар руслар билан этник яқинликка эгами? «Тожик» деган ном ва шу ном билан аталувчи халқ қаердан келиб чиққан? «Сорт» деган атама қаердан пайдо бўлган ҳамда кимни, қачон ва нима учун сорт деб атаганлар? — деган саволларга жавоб берувчи янги назария олға сурилган.

Сўз боши. Мен ўзимнинг «Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар», деб аталган икки қисимдан иборат мақоламнинг [1-2] биринчи қисмида: «Ўзбекистон халқлари, ўзбекларнинг ўзи ҳамда уларнинг давлатчилиги тарихи, башқа халқлар, миллатлар ва давлатлар тарихи каби, жуда бой ва узоқ ўтмишга бориб тақалади», — дея гапирар эканман, иложи борича андиша билан,  Тожикистон Фанлар Академиясининг хақиқий аъзоси (академик) Рахим Масов бошчилигидаги тожик тарихчилари, ўз миллатини нафақат немс-фашистлари ҳам ўзларини мансуб деб билган ўша арийлар ирқига мансуб, деган миллиттчиликдан иборат ғояни олға сураётганлигига. Шу билан бир қаторда муштарийлар (мақоланинг ўқувчилари) эътиборини, улар Ўзбекстонга нисбатан Тожикистоннинг рахбарияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланилаётган, ҳудудий даъволарига ҳам қаратган эдим.

Бу мақоланинг Россия сайтлараида, айниқса «Капитал страны» номли федерал интернет нашрида шу пайтгача бўлаётган қизғин мухокамаси, мен кўтарган масалаларда муросасиз  ўринни нафақат бизнинг Ўзбекистон ва Тожикистон каби икки давлат ҳамда бошқа мамлакатлар олимлари, балки уларнинг оддий муштарийлари ҳам эгаллаётганлигини кўрсатди. Чет элларга қочиб кетган ўзбек муҳолифатининг бу мунозараларда пинхоний равишда иштрок этган тожик миллатига мансуб ваъкиллари эса, бундай ҳолатдан фойдаланиб, бизнинг халқларимиз ва давлатларимиз келиб чиқиши тўғрисидаги тарихий далилларни сохталаштириш орқали миллатлараро адоват алангасини ёқишга ҳаракт қилдилар ва қилиб келмоқдалар. Бунинг учун улар буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур (Темурланг) ва унинг авлоди бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбеклар тўғрисидаги баъзи бир фикирларидан ҳам фойдаланмоқчи бўлдилар ва бўлмоқдалар. Шу билан бир қаторда улар на фақат бундай фикрлар мазмунини шундай мулохазалар матни мазмунидан, балки уларнинг айтилган вақти, жойи ва сабабларидан ҳам ажратилган ҳолда талқин этишга уриндмоқдалар.

Бундан ташқари ўз «тарихчилари»нинг уйдирмаларини ўзлаштиришга улгурган ва менинг мақолаларим [1-2] муҳокамасида хозиргача хар ҳил лақаблар (никлар) остида пинҳона иштрок этаётган тожик муштарийлари, бирон бир андишани ўйлаб ҳам ўтирмай, нафақат сурбетларча ўз «тарихчилари»ни қўллаб қувватламоқдалар. Балки худди шу ва бошқа олиму-фосиқларларининг асарлари ва бази-бир бошқа тарихий манбаларга таянган ҳолда, Ўзбекистоннинг кўпчилик ахолиси, гўёки, биринчидан, илгари сортлар деб аталиб, турклаштирилган ва шўролар ҳокимияти даврида ўзбеклаштирилган тожиклар эканлигини. Ўзбекистонда хозирги кунда яшаётган хақиқий ўзбеклар эса гўёки мўғиллардан келиб чиққанлигини; иккинчидан эса, гўёки Самарқанд ва Бухоро уларга қарашли эканлигини исботлашга ҳаракат қилиш билан бир қаторда, бу шахарларни Тожикистонга қайтариб ёки уларни босиб  олишмоқчи эканликлари тўғрисидаги ва бошқа ахмақона гапларни ҳам тарқатмоқдалар.  Бу ҳам майлия, тожик муштарийлари академик Рахим Масовдек, уларга: — биз (немс-фашист арийларидек — А.Р.) арийлар деб аталувчи олий ирққа мансубмиз, ўзбеклар эса бундай ирққа мансуб эмас, — деган ғояни уларнинг онгига сингдирган, ўзларининг «тарихчилари» кўрсатган ахмақона намунадан ўрнак олиб, нафақат бизнинг халқимиз миллий ғурурини тахқирлаш ва ҳақорат қилишга уриниб келдилар. Балки улар бизни мўғиллардан пайдо бўлган мўғилий-ўзбеклар ёки мўғилий-турклар, деб атаб, ўзларини арийлар сафига қўшувчи ва миллатчилик касалига мубтало бўлган рус муштарийларини ҳам чалғитишга харакат қилмоқдалар. Мен: — бундай ҳатти-ҳаракатлар, Олтин Ўрда деганда «мўғил-татар истибдоди»дек тарихий бўхтонни кўз ўнгига келтирвчи рус муштарийларида, бу босқинчилик уларнинг миллий ғурурларига таъсир этиб, уларда ўзбекларга нисбатан: «улар ҳам мўғиллар-ку», деган мутлақо ҳато тасаввур остида, чуқур миллий адоват ва нафрат ўйғотиш учун, Ўзбекистоннинг асил душманлари томонидан, атайин ташкил қилинмоқда, — деган фикирдаман.

Бундан ташқари Қозоғистон зиёлилари ва расмий ваъкиллари томонидан ҳам  шунга ўхшаш ҳато, шунинг учун ҳам мўжаз ва ахмақона, лекин Ўзбекистоннинг пойтахти бўлмиш Тошкентдек бизнинг буюк ва она шахрамизга нисбатан аниқ даъво билан халқаро майдонга қадам босишга уринаётган «сиёсатчилар» ҳам пайдо бўлиб қолди.

Шундай сабабларга кўра мен ўзимнинг юқорида номи тилга олинган мақоламда [1-2] илгари кўтарган масалаларга яна бир бор қайтиб, тарихий далиллар асосида тожик тарихчилари ва уларни қўллаб-қувватлаётган шу миллат муштарийларининг ўзбекларнинг келиб чиқиши ва уларнинг давлатчилиги масалалари тўғрисидаги нуқтаий назарларини иложи борича қисқача таҳлил келиб, уларнинг бу масалалар тўғрисидаги фикирлари мутлақо ҳато эканлигини исбот қилиб беришга. Ҳамда муштарийлар билан, тожикларнинг келиб чиқиши, давлатчилиги, арийлар ва сортлар тўғрисидаги ўзимнинг фикрларим билан ўртоқлашишга, қарор қилдим.

Шу билан бир қаторда мен муштарийларни Чингисхоннинг катта ўғли, Олтин Ўрда давлатининг асосчиси Жўчихон аслида қайси миллатга мансублиги ва Олтин Ўрда унинг шохи Ўзбекхон давридан бошлаб қандай ном билан аталганлиги тўғрисидаги ўз фикрларим билан таништирмоқчиман. Чунки мен бу масалалар ўзбекларнинг миллат сифатида шакилланиши ва келиб чиқишида (этногенезида) катта аҳамиятга эга бўлган деб ҳисоблайман.

Мен юқорида номи тилга олинган мақоламда [1-2], бошқа масалалар билан бир қаторда: ўзбеклар ва руслар ўртасида этник яқинлик мавжудми? — деган саволга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилган эдим. Шунинг учун ҳам бу мақоламда ўзимнинг илгариги жавобимни ўзбеклар ва руслар ўртасида хақиқатан ҳам этник яқинлик борлиги тўғрисидаги янги, янада салмоқли далиллар билан тўлдирмоқчиман. Лекин мен ўша мақоламда инсоният келиб чиқиши тўғрисидаги илмий ва диний ёндошувлар асосида ўзбеклар Турк номли одамдан, яъний турк уруғлари ва қабилаларидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги ғояни (тезисни) илгари сурган эдим [2]. Шунинг учун ҳам ушбу мақоланинг асосий мазмунига бағишланган мувзулар устида тўхташдан олдин қуйидаги, биринчи саволга жавоб беришни лозим топдим.

 1. Турк уруғлари ва қабилаларининг келиб чиқиши ҳамда уларнинг яшаган ҳудудлари тўғрисида тарихчилар қандай фикрдалар?

Бу саволга жавоб излаб, агар европа олимларининг, шу жумладан социалистик меҳнат қахрамони Совет Иттифоқи Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) А.П.Окла́дников асарларига мурожат қиладиган бўлсак, улар кўплаб европа халқлари ва улар маданиятларининг келиб чиқишини Осиёнинг турк халқлари билан боғлашишларини билиб олишимиз мумкин. Бироқ қандайдир сиёсий доираларда олимларнинг бундай илмий ишлари европаликларнинг кучли миллий ғурурига зарба беради, деган фикир туғилганлиги тўғрисида гаплар мавжуд. Чунки Европа тарихини туркий асосда қайта ўқиб чиқиш “европацентризм” ақидасини таг томири билан қўпориб, европа халқлари ва улар маданияти келиб чиқишининг ҳиндиевропа ривояти ёки тахминига таянган ― халқлар ҳамда ахоли тарқалиши тўғрисидаги “назария” асосига болта уриб, уни гўёки океанлардаги катта айсберглар иссиқдан ёрилиб, бузилиб ва эриб йўқ бўлиб кетганидек, ҳолатга тушириб қўяди. Ваҳоланки юқорида айтиб ўтилган Европанинг ўз олимлари томонидан яратилган илмий асарлар европаликлар Европага Ҳиндистон ва Эрондан эмас, балки Осиёдаги туркларнинг юртларидан, шу жумладан Олтойдан, келганликларини тан олишга мажбур этади. Уларнинг ўз фикирларига кўра европаликларнинг асил ватани ўша ерлар экан [3]. Бу ҳам камдек ҳиндларнинг ўзлари замонавий Ҳиндистон ҳудудига шимолдан келганликларина тан олишади, ваҳоланки уларнинг ривоятчилари ёки бизнинг тилимизда айтганда ― достон айтувчи бахшилари, ўз қўшиқларида уларнинг шимолдаги, қуёш бир йилда бир бор чиқувчи, олти ой кун ва олти ой тун ҳукм сурувчи ватанлари тўғрисида куйлашадилар [4]. Бу эса, улар Ҳиндистонга қадим замонларда турклар Европа, Ҳиндистоннинг ўзи, Эрон, Миср ва бошқа юртларга Осёдаги ўз ерларидан, шу жумладан хозир Россияга қарашли Олтой ўлкаси ва Тоғли Олтойдан кетганликлари тўғрисидаги илмий тахминни олға суришга асос бўлиб хизмат қилади.

Шахсан мен бундай тахминлардан ўлароқ ҳаттоки Ҳудонинг ягоналиги ва Яқин Шарқ ёзуви ҳам ўзининг илдизлари билан туркий тангрийлик дини ва арабларники каби ўнгдан чапга ёзилувчи руний ёзувга бориб тақалади, деган фикирдаман. Бундан Библия, Инжил ва Қуръони каримдаги асосий қахрамонларидан бири, Буюк тўфондан сўнг тирик қолган пайғамбар, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” («Тарих-и арбаъ улус») деган китобида тилга олинган Ёфаснинг ўғли Туркнинг бобоколони Нух соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ва унинг аждодлари ҳам Осёдаги туркларнинг ватани, жумладан Олтойдан бўлса керак. Унинг кемаси эса сув тошқинидан иборат тўфондан сўнг Арарат тоғида эмас, балки Олтой тоғида тўхтаган бўлиши мумкин, деган фикирга келиш ҳам қийин эмас, деб ҳисоблайман.

Бироқ Европа олимларининг илимий ишларига ва ҳаттоки ҳиндарнинг қадимги достонларига ҳамда булар ўлароқ собиқ Совет Иттифоқининг замоновий тарихчилари изоҳларига ҳаволалар менинг муҳолифларимни, айниқса уларнинг тожик миллатига мансуб қисмини, қаноатлантирмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам ушбу мақоланинг шу ва кейинги қисмларида мен, биринчи галда Европа, Совет Иттифоқи, Россия Федерация ва бошқа мамлакатларининг амалдаги барча тарихчилари  ўз илмий асарларида ҳаволалар қилувчи Рашид ад-Дин Фазлуллахдек форс тарихчи олимларининг буюк тарихий асарларига таянаман ва уларга ҳаволалар қиламан. Шундай қилиб, агар биз мана шу буюк форс тарихчисининг асарларига мурожат қиладиган бўлсак, у ҳолда қуйидагиларни билиб олишимиз мумкин.

Маҳмуд Қашғарийнинг «Девану лугати ат-турк» китобидаги Туркистон ҳаритаси

Маҳмуд Қашғарийнинг «Девану лугати ат-турк» китобидаги Туркистон ҳаритаси

Худди шундай қадим замонлардан Рашид ад-Дин яшаган даврларга қадар мавжуд бўлиб ― турклар, деб аталувчи халқлар, Дашти−қипчиқнинг бепаён кенгликлари, тоғу−тош ва ўрмонларида, руслар, черкеслар ва бошқа халқлар истиқомат қилган ҳудудларда; Талас, ва Сайрам, Ибир (Сибир), Булар ва Анғор (Ангара) дарёлари атрофида; Туркистон ва Уйғиристон, деб аталган жойларда; жумладан, найман халқининг ҳудулари бўлмиш: Кўк−Иртиш, Иртиш, Қорақорум, Олтой тоғлари, Орғон дарёси; қирғизлар ҳамда кэм−кэмжутлар ўлкаларида; ўзларининг яйловларига ва қишлоқларига эга бўлган ҳолда Мўғилистон номи билан маълум бўлган ерларда ва Хитой деворига туташ бўлиб, кераит халқига тегишли бўлган: Онон, Кэлурэн, Талан−Балжиус, Буркан−Калдун, Кўкана−наур, Буир−наур, Карқаб, Қуйин, Эргунэ−кун, Қалайр, Селенга, Бургужин−Тоқум, Қалаапжин−Эпэт ва Ўтқухларда, яшашган эканлар [6].

Турклар ўша даврлардаёқ ўзларининг кучи, қудрати, хукмронлиги ва истилолари туфайли ўзларига дунёнинг кўплаб давлатларини бўйсиндирган ҳолда Хитой, Эрон, Византия, Сурия ва Миср ҳудуларида кенг тарқалган эканлар.

Вақт ўтиши билан бу турк халқлари кўплаб уруғларга бўлинган эканлар, воҳоланки ҳар ҳил даврларда бу уруғлар шахобчаларидан янги уруғ−аймоқлар шахобчалари пайдо бўлган. Ва ҳар бир шундай уруғ шахобчаларидан ҳар ҳил сабабларга кўра, ҳудди ўғузлар: қипчоқ, қонли, қарлуқ ва бошқа қабилаларга. Ёки (Рашид−Ад−Дин даврида) мўғул номи билан танилган халқларга ўхшаб, ўз атамалари ва номларига эга бўлган эканлар [6].

“Уларга илоҳий ёрдам [ато этилганлиги] туфайли, тўрт юз йилга яқин муддат ичида улардан кўплаб тармоқлар [пайдо бўлиб] ва улар сон жиҳатдан бошқалардан [халқлардан] кўпайиб кетдилар; улар қудратли бўлганликлари туфайли шу ўлкалардага бошқаларни [қабилаларни] ҳам уларнинг номи билан атай бошладилар, шунингу чун ҳам [энди]  туркларнинг кўп қисмини мўғиллар деб атамоқдалар” [7].

Шу билан бир қаторда Жанубий Хитой, Қора−Хитой ва Шимолий Хитойнинг мўғиллар нанғиёс, хитойликлар эса манзи ва журже деб атовчи турк халқлари; Туркистон ва Мовароуннахр эгалари бўлган қора−хитой гўр−хонлари; Султон Мухаммад Хоразимшох, унинг ўғли Жалолиддин Мангуберди ва уларнинг уруғ−аймоқлари, Чингизхон ва унинг уруғ−аймоқлари ҳукмронлик қилган даврларда нафақат забт этилган, балки қарайиб тўлиғича қириб ташланганликлари билан боғлиқ дахшатли тарихий далилларни ҳам назарда тутиш керак [8].

Биринчи саволга берилган шу қисқа жавобдан ҳам дастлаб мўғиллар ҳам турк бўлган эканларда, деган узоқни кўзловчи ва жуда ҳам муҳим ҳамда жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳулосага келиш мумкин.

Бу ҳулосанинг асосли эканлиги эса нафақат ўрта асирларнинг буюк ёдгорликлари ҳисобланиб, форс тилида ёзилган тарихий адабиётлар сарасига кирувчи Рашид-Ад-Диннинг [7-8]  ва  бошқа муаллифларнинг асарлари, балки замонавий ДНК-генеалогия, геногеография [9-11]  ва шу каби соҳаларнинг илмий маълумотлари билан  ҳам ўз тасдиғини топади.

Балки шунинг учун ҳам ажойиб тарихчи олимлардан бири бўлмиш Л.Н.Гумилев ўзининг «Древняя Русь и Великая степь» (“Қадимги Рус ва Буюк дашт”) номли китобида, хитойлик Чжао Хун  ва турк Абул-Ғозига ҳавола қилган ҳолда Чингизхон ва унинг уруғлари тўғрисида ёзар экан: “Тэмужин баланд бўйли ва басавлат, кенг пешонали ва узун соқолли. Жанговор ва кучли шахс. Шу томонлари жиҳатидан у бошқалардан фарқ қилади… Боржигинларнинг кўзлари кўкимтир−зангори (pers) …” ёки “тўқ−кўк қорачиғлари қўнғир халқа билан ўралган”, ― деб айтиб ўтган [12].

Лекин биз учун қатор объектив сабабларга кўра бошқа, жумладан қуйидаги савол жуда ҳам қизиқарли ҳисобланади.

 2. Ўзининг этник келиб чиқиши жихатидан Чингизхоннинг катта ўғли, Олтин Ўрданинг  ҳукмдори Жўчихон қайси миллатга мансуб бўлган?

Шундай саволни ўртага ташлаб, унга жавоб бериш орқали Жўчихоннинг келиб чиқиши  сирини очишга Рашид-Ад-Дин, Мирзо Улуғбек, Л.Н.Гумилев ва бошқалар, ёки у, ёки бу тарзда жуда ҳам яқин келишган. Бироқ илгари Жўчихоннинг келиб чиқиш тарихи маълум бўлмаган ёки Олтин Ўрданинг (Буюк Давлатнинг) асосчиси ва унинг биринчи ҳукмдорининг этник (миллий) келиб чиқиши билан боғлиқ  бу сирли тарихий воқиеага эътибор бермаган муштарийларда бошқа, айнан эса: ушбу мақоланинг шу бўлими сарловҳасини ташкил этувчи савол қаердан пайдо бўлди ва нима учун унга жавоб бериш ҳамда бу жавобни биз билишимиз керак, ― деган саволлар ҳам туғилиши мумкин.

Бу саволларга жавоб бериш мақсадида, мен, олдин, илмий манбаъларда эълон қилинган материаллар ва тарихий фанларга маълум бўлиб, ўзбек миллатининг таркибига Олтин Ўрда давридан то бизнинг кунларимизгача кирувчи 92 та туркий уруғларнинг номлари рўйхатини алифбо тартибида келтириб ўтаман. Лекин бу рўйҳатга бу жуда ҳам муҳим тарихий ахамиятга эга бўлганлиги сабабли фақатгина яна битта, ҚЎНҒИРОТ уриғининг ОЛХОНУТ деб номланадиган тармоғини ҳам қўшиб қўйишни лозим топдим [13-16].

Шундай ўзбеклар таркибига қуйидаги туркий уруғлари ва қабилалари киради:

ағир, алчин, арғин, арлот, баган, барлос, бахрин, будай, буёвут, буйтай, буйурак, бурқут, буслоқ, бўстон, ғариб, гирей, дўрмон, жалжут, жалоир, жийит, жуйрат, жуют, жулажи, журат, жусулажи, йаж.к.р., каливай, қангғли, кара, қари, қатай қаттағон, кенегас, керайит, қиёт, қилечи, қипчоқ, қирғиз, қирқ, қишлиқ, қолмоқ, қорлуқ, кохат, кур, қурлавут, кучи, қўнғирот, манғит, масид, махди, меркат, минг, митан, найман, нукус, оглен, оғлон, оймавут, ойрат, олхонут, онг, онгачит, пўлатчи, рамазон, сарой, симирчиқ, сохтиён, сулдуз, табин, там, тама, тангут, тарғил, татар, тувадак, туркман, тушлуб, уйғир, уймаут, уйшун, урмоқ, ўжар, ўз, ўтарчи, ҳофиз, чақмоқ, чилкас, чимбой, ширин, шубурган, шуран, юз, ябу.

Агар энди ўз диққатимизни Чингизхоннинг келиб чиқишига қаратадиган бўлсак, унда адабий манбалардан, унинг онаси Оэлун ҚЎНҒИРОТ қабиласининг тармоғи бўлмиш ОЛХОНУТ уруғидан эканлигини ва уни Чингисхоннинг отаси ― Есугей, МЕРКАТ (меркит) қабиласининг баҳодири Еке-Чиледудан тортиб олганлигини. Есугей ва Оэлунларнинг оилавий иттифоқидан дунёга келган фарзандга эса, у туғилиши арафасидаги жангда Есугей енгиб чиққан турк қабиласининг сардори Темучин-Уге исми берилганлигини. Бундан эса Мўғил салтанати (империяси) асосчиси Чингисхоннинг ҳақиқий исми Темучин эканлигини, билиб олишимиз мумкин [17-18].

Ўзбекларнинг келиб чиқиши тарихи (этногенези) учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бундай жуда ҳам ажойиб тарихий ҳақиқат “Мўғиллар қалбининг достони” (“Сокровенное сказание монголов”) биткиларида ўз аксини топган. Бу эса туркий ҚЎНҒИРОТ уруғи Темучин (Чингизхон) ва унинг аждодларининг БОРЖИГИНЛАР уруғи билан қуда−анда бўлиши кераклиги ва бўлганлиги тўғрисидаги ҳақиқатдир [19]. Шунинг учун ҳам бу анъанани нафақат Чингизхоннинг ўзи ҚЎНҒИРОТ қабиласининг вакиласи ― Бортега (Бурте Кучинга) уйланган ҳолда давом эттирган, балки унинг ўғиллари, неваралари ва ҳокозолари ҳам,  давом эттирганлар. Шунинг учун ҳам агар энди Чингизхоннинг тўнғич ўғли ― Жўчихоннинг таржимаи ҳолига мурожат қиладиган бўлсак, унда бу халқларнинг ўша тарихий даврдаги уруғ−аймоқчилик муносабатлари билан боғлиқ бўлган жуда ҳам муҳим ва қизиқарли ҳолатни ва, энг асосийси, унинг келиб чиқиши ва миллати билан боғлиқ бўлиб, ҳали ҳеч ким еча олмаган жумбоққа дуч келишимиз мумкин.

Шундай қилиб  Жўчи 1182 йил атрофида Чингизхоннинг энг севимли, ҳурматли ва нуфузли Борте исмли биринчи рафиқасидан дунёга келган, лекин Чингисхоннинг катта ўғли Жўчи, унинг ўз зурриётидан пайдо бўлган фарзанди эмас, деган тарихий фикр ҳам мувжуд. Шунинг учун ҳам Жўчи исми тарихий адабиётларда “Йўлдан келган мехмон” [13], деб таржима қилинади. [Вохоланки шахсан мен бундай исм ўзбек тилида айнан Йўлчи, деган исмга мос келиб, қўнғирот халқи хозирги кунгача ҳам “й” харфини талаффуз қила олмай “ж”, деб талаффуз қилганлиги ва бу исмдаги “л” харфи тарихий манбалардан тушиб қолганлиги сабабли Йўлчи исми бузилган ҳолда Жўчи, деб аталади, деган фикирдаман]. Чингизхон Жўчининг ўз отаси эмаслиги тўғрисидаги масаласининг кўтарилишига, унинг хотини Борте МЕРКИТ номли турк уруғи томонидан асирга олинганлиги, Жўчи эса онаси бу асрликдан қутилгач тез орада дунёга келганлиги асосий сабаб қилиб кўрсатилади. “Мўғиллар қалбнинг достони”га кўра, фақатгина МЕРКИТ номли турк қабиласининг боҳодири (рыцарь маъносида), Бортени аср олгач, уни ўз канизагига айлантириб олган  Чилгир-Боқогина Жўчининг хақиқий отаси бўлиши мумкин экан. Бундай ҳолат билан бир қаторда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Чилгир-Боқо, Борте асирга олинган пайтга келиб оламдан ўтиб кетган бўлсада, лекин ўз вақтида Чингисхоннинг отаси ― Есугей, КЎНҒИРОТ қабиласининг ОЛХОНУТ номли тармоғининг вакиласи ва Чингисхоннинг бўлажак онаси бўлмиш ― Оэлун исмли қаллиғини тортиб олган Чиледунинг ўз укаси бўлган экан. Бироқ Темучин (Чингизхон) ўзининг хотини Борте МЕРКИТЛАР томонидан асрга олингунга қадар Жўчига унинг зурриётидан хомиладор бўлган эканлигини эълон қилиб, уни ўзининг ҳақиқий ўғли эканлигини этроф этган. Шундай бўлсада Жўчихон заиммасидан онасининг “меркит асираси бўлганлиги тамғаси”  сира ҳам тушмасдан, уни бу иснод бутун умир тақиб қилган экан [17].

1−изох. Шу ердаёқ таъкидлаб ўтиш лозимки, хозирги пайтда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё, Қашқадарё ва Ҳоразм вилоятларида истиқомат қилувчи ҚЎНҒИРОТлар ― бу замонавий Ўзбекистоннинг асосий миллати ― ўзбеклар таркибига кирувчу асосий ва энг машҳур турк уруғлардан биридир. ҚЎНҒИРОТларнинг хақиқий ватани уларнинг “Алпамош” достонида акс эттирилган Бойсун даштлари ҳисобланади. Шу билан бир қаторда бу уруғнинг номи рус тилида КУНГРАТ, УНГИРАТ ва ХОНГХИРАТ, деб нотўғри ёзилади ва талафуз қилинади. Ваҳоланки бу ўзбек уруғининг ҚЎНҒИРОТ деган номи ўзбек тилида лотин ҳрифлари билан qo’ng’ir ot , деб ёзилиб, рус тилига аниқ ― бурый конь, деб таржима қилинади. Шундай бўлсада мен ушбу мақоланинг рус тилида эълон қилинган матнида муштарийлар учун чалкашликлар пайдо бўлмаслигини кўзлаб, бу уруғ номининг рус тилида мавжуд манбаларидаги узбекча талаффузга энг яқин бўлганКУНГРАТ”, деб аталган номини ишлатдим.

Мирзо Улуғбек ўзининг “Тўрт улус тарихи” (“Тарих-и арбаъ улус”) [13], деган асарида Чингизхоннинг ўз зуррётидан бўлган ҳақиқий ўғиллари Жўчи билан ака−ука сифатидаги яқин қариндошликлари юзасидан кўп маротаба гумон билдиришган ва уни шу ҳақиқатни рўкач қилган ҳолда ҳақорат қилиб юришганликлари тўғрисида ёзиб кетган. Лекин Чингизхон Жўчини ўзининг ҳақиқий фарзанди деб атаган. Шундай бўлсада, Чингизхон Жўчихоннинг келиб чиқиши юзасидан гумонлар бўлганлиги туфайли Мўғил салтанати тахтининг вориси сифатида катта ўғил бўлганлиги учун, уни эмас, балки ўзининг учинчи ўғли бўлмиш Угэдэни  тайинлашга мажбур бўлган. Худди мана шу сабабга кўра Жўчихон уриғи вакилларидан биронтаси ҳам Чингизхон қурган салтанатнинг хоқони бўла олмаган экан.

Шундай қилиб, агар Жучихоннинг биологик отаси МЕРКИТ номли турк уруғининг боҳодири ― Чилгир−Боқо эканлигини, онаси эса ҚЎНҒИРОТ номли турк қабиласининг тармоқларидан бири бўлган ОЛХОНУТ уруғининг вакиласи ― Оэлун эканлигини эътиборга оладиган бўлсак: ― Олтин Ўрданинг (Жўчи Улусининг) барча ҳукмдорлари ва шахзодалари ҳамда ўзбекларнинг аждоди бўлмиш Жўчихон, этник (миллий) келиб чиқиши жиҳатидан чингизийларнинг мўғил қабила ва уруғ−аймоқларига ҳеч қандай алоқаси бўмаган,  соф турк уриғидан эканлиги тўғрисидаги ҳулоса келиш, қийин эмас.

Мен, кўпчилик тарихий асарларда [19] Рашид-Ад-Динга ҳавола қилинган ҳолда 1) на фақат Чингисхон билан Жўчихон ўртасидаги муносабатлар асабий жиҳатдан жуда таранг бўлганлиги тўғрисидаги; 2) балки  Жўчихонни ўлдириш тўғрисидага топшириқни Чингисхоннинг шахсан ўзи, у, унинг Рус князликлари ерлари, Европа ва бошқа ҳудудларни босиб олиш тўғрисидага буйруқларини бажаришдан бош тортгани учун, берганлиги; 3) бундан ташқари унга Чингисхон томонидан мўғил лашкарларининг жуда ҳам оз қисми, фақатгина 4000 (тўрт минг) нафаригина ажратиб берилганлиги тўғрисидаги далиллар борлигини такидлаш, худди шу, яъний Жўчихоннинг Чингизхонга бегоналиги ― унинг ўгай ўғил бўлганлиги ҳолати билан боғлиқ, деган фикрдаман.

Бироқ, менинг фикримча, агар Жўчихон ўзининг этник келиб чиқиши тўғрисида аниқ билган ва бундай ҳолатни инобатга олган ҳолда у, укаларига ишонмасдан, ўзининг Олтин Ўрда марказдаги сарбозлари ва лашкарларини мўғиллардан эмас, балки ўзига яқин ва қариндош бўлган туркий қабила ва уруғлар вакилларидан тузган,  деб фараз қилсак, унда охирги ҳолат, маълум асосга эга бўлиб қолади. Чунки Жўчи Улусига қарашли 70 минглик  аскарларининг қарайиб 80 фойизини ёки 55 мингини яна ўша шонли ҚЎНҒИРОТ номли турк қабиласининг вакиллари бўлган ва Жўчихоннинг онаси ва катта хотини Сартак томонидан ҳам, унинг ўз [биологик] отаси томонидан ҳам қариндоши бўлган  сарбозлар (жангчилар, аскарлар)  ташкил этар эди [24].

Жўчихоннинг катта ўғли бўлмиш ― Ўрданинг учала катта хотинлари ҳам ўша ҚЎНҒИРОТ қабиласидан бўлган. Бироқ бизни Олтин Ўрданинг иккинчи ҳукмдори бўлган Жўчихоннинг иккинчи ўғли Ботухон (Баты), қизиқтирида ҳолос. Чунки Олтин Ўрданинг ҳукмдори бўлиб, номи билан нафақат бизнинг халқимиз, балки бизнинг давлатимиз ― Ўзбекистон Республикаси ҳам аталган Ўзбекхоннинг келиб чиқиши айнан ўша ― Ботухонга, бориб тақалади. Унда қуйидаги учинчи савол туғилиши ҳам табий бир ҳолдир.

 3. Олтин Ўрданинг хони Ўзбек ўзининг этник келиб чиқиши жиҳатидан қайси миллатга мансуб бўлган, бу Буюк Давлат қандай ҳуқуқий мақомга эга бўлган ва шу давлат ҳамда унинг халқини қандай ном билан аташган?

Шундай қилиб биз, Ўзбекхоннинг келиб чиқишини билиш учун агар яна Рашид-Ад-Диннинг «Жами’ ат-таварих»  (“Йилномалар тўплами”), деган асарига муражат қилсак [19], унда Ботухон ҳам ҚЎНҒИРОТ номли турк қабиласидан бўлмиш Элчи−Нойоннинг қизи Ука−фуж−хотиндан дунёга келганлигини билиб олишимиз қийин эмас. Лекин Ўзбекхон Мангу−Темурнинг ўнинчи ўғли Ботухоннинг невараси бўлмиш Тўғрилчининг ўғли бўлган. Мангу−Темурнинг онаси эса мен кейинроқ батафсил тўхтаб ўтишни мўлжаллаган ОЙРАТ номли турк уруғидан бўлган. Лекин Мангу−Темурнинг биринчи катта хотини ҳам ўша шонли ҚЎНҒИРОТ номли турк қабиласидан бўлиб, уларнинг оилавий иттифоқидан Ўзбекхоннинг отаси бўлмиш Мангу−Темурнинг ўнинчи ўғли ― Тўғрилчи дунёга келган [19].

Демак, кейинги ўринларда ушбу тарихий тадқиқотимизнинг икир−чикрларига эътибор бериб ўтирмасдан ҳам: Олтин Ўрданинг энг буюк ва таниқли хони бўлмиш Ўзбекхон ҳам, ўзининг миллий (этник) келиб чиқиши жиҳатидан мўғилларга мутлақо алоқаси йўқ ва бизнинг аждодларимиз бўлган соф турклардан келиб чиққан экан, деган ҳулосага келишимиз мумкин.

Шу билан бир қаторда бошқа муаллифлар жиддий эътибор бермайдиган шундай ҳақиқат ҳам борки ― бу Олтин Ўрданинг мустақииликка эришиши билан боғлиқ бўлган ҳақиқатдир. Чунки худди ана шу Ўзбекхоннинг бобоси бўлмиш Мангу-Тимур (1266—1280) даврида Олтин Ўрда Мўғил салтанатидан (империясидан) тўлиқ ажраб чиқиб, мустақил давлатга айланган.

Худди шунинг учун ҳам Мангу-Тимур ҳамда Чиғатой ва Угедэ Улусларининг хонлари Борак ва Хайду 1269 йил  Талас водийсида ўтказилган қурилтойда бир бирларини мустақил давлатларнинг ҳукмдорлари сифатида, тан олганлар. Ва бу иттифоқни улар агар ўзлари эришган бу мустақилликка Мўғил салтанатининг буюк хони Хубилай қарши чиқидиган бўлса, унга бас кела олиш мақсадини кўзлаб тузганлар [25].

Бироқ мустақил Олтин Ўрда давлатинининг тахтини Ўзбекхон (1312—1342) эгалламагунга қадар, уни Жўчи Улуси, деб аташда давом этишган. Ва фақатгина Ўзбекхон тахтга ўтирган пайтдан эътиборангина у подшо бўлган Буюк Давлатни: Ўзбекнинг Давлати, Ўзбек Улуси ва Ўзбеклар мамлакати (Мамлакат−и−ўзбеки) деб, бир пайтнинг ўзида унинг ботир лашкарлари ҳам бўлмиш фуқораларини эса ― ЎЗБЕКЛАР, деб атай бошлаганлар.

2−излоҳ. Шундай тарихий ҳақиқат мавжудлигига қарамай мен бу буюк ўзбек давлатини мақоланинг рус тилида эълон қилинган матнида русча тарихий манбалардагидек Золотая Орда (Олтин Ўрда) деб атаган эдим. Шунинг учун ҳам мақоланинг ўзим таржима қилган бу нусхасида ҳам уни Олтин Ўрда деб номлашни давом эттирмоқдаман.

Чет элнинг ҳеч қандай обрўли манбаларига ҳаволаларсиз ҳам бундай фикрнинг тўғрилигини, ҳаттоки бизнинг тожик тарихчилари сафидан бўлган асосий муҳолифларимиздан бири бўлмиш Хазрат Сабохийнинг [26], ўзбек тарихчиси Гога Хидоятовнинг [27] мақоласига жавоб тариқасида ёзган мунозарали мақоласидан келтириладиган қуйидаги парча ҳам яққол исботлаши мумкин:

Хамма нарсани ўз номи билан аташ керак, дейишади. Чингизийларда: агар хон ёки саркарданинг исми – Чиғатой бўлса, ундай ҳолда унга тобе бўлган унинг уруғ−аймоқлари ҳам ўзларини чиғатойлар, Нўғайхон бўлса ― нўғайлар, Ўзбекхон бўлса ― ўзбеклар, деб атайдиган қоида бўлганлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Волгага яқин атрофдаги худудларда, шимолий Кавказда хозир ҳам номи тилга олинган Ноғайхон хазарларининг (мингбошиларининг) авлодлари бўлмиш,  нўғайлар яшашади. Хуросоннинг тоғли ўлкаларида, шу жумладан Эрон Хуросонининг Чиғатой дарасида Шаикбонилардан (=Шайбонийлардан)  яширинганларича, қолиб кетган чиғатойларнинг авлодлари яшашади. Улар чиғатой тилида ҳам гаплашадилар, уларнинг ҳар ўндан бирининг фамилияси “Чиғатой”, ҳар бештадан биттаси ― “Темурий”, чунки улар ўз ўтмишларини Чиғатойхон, Темур−Курагоний, Хусайин Бойқаро билан боғлашади…  Улар ўз қизларини бегонага бермайдилар, бошқа халқлардан бўлган қизларга уйланмайдилар. Уларнинг кўпчилигида ўз шажарасининг (гнеологиясининг) рўйхати мавжуд”.

Ёш тожик тарихчиси бўлмиш Хазрат Сабоҳийнинг менинг “ўзбек” атамаси ва ўзбек миллатининг келиб чиқиши тўғрисидаги фикрларимни тасдиқловчи шундай жуда ҳам обрў−эътиборга лойиқ фикри мавжуд бўлишига қарамасдан, машҳур форс тарихий адабиётига таъллуқли манбаларга мурожат қиладиган бўлсак, қуйидагиларни билиб олишимаиз мумкин.

Эрон тарихчиси Хамдаллох Казвини, ўзининг «Тарих-и-гузидэ» («Танланган тарихлар») асарида 1335 йил Ўзбекхоннинг Эрон ҳудудларига бостириб кирганлиги тўғрисида сўз юритар экан, унинг лашкарларини ўзбекчилар ва ўзбекиён, Олтин Ўрдани эса — «Мемлекет–и–узбекий» [21], деб атаган ҳолда, ўзбеклар тўғрисида тарихда биринчилардан бўлиб  сўз юритган. Шунинг учун ҳам машҳур совет тарихчиларидан Совет Иттифоқи Фанлар Академиясининг академиклари Б.Д.Греков ва А.Ю.Якубовскийларнинг фикрларига кўра: “Дашт−и−қипчиқнинг турк−мўғил қўшинларини “ўзбекиён” ва “ўзбекчилар”, деб аташганликлари ҳеч қандай баҳсга ўрин қолдирмайди”. Бу фикирга тўлиқ ҳамоҳанг ҳолда Хамдаллох Казвини бўйича Жўчи Улуси ҳам «Мемлекет–и–узбекй», яъний Ўзбекнинг давлати, деб аталган. «Тарих-и-Гузиде»нинг давомчиси бўлмиш Хамдаллох Казвинининг ўғли Зейн-ад-дин Ўзбек Улусини Оқ−Ўрда маъносида эмас, балки бутун Жўчи Улуси маъноссида эсга олиши жуда ҳам қизиқарлидир. Нима бўлганда ҳам Зейн-ад-дин Жонибек−хон даври (1342 — 1357) тўғрисида сўз юритганда:  Жўчи Улусини Ўзбек Улуси деб атаган. Оқ−Ўрда тарихи бўйича кўпроқ маълумотга эга бўлган XIV асир муаллифи Муин-ад-дин Натанзи («Пинҳоний Искендар»), ўша давр тўғрисида ҳикоя қилганида Ўзбек Улуси атамасини Жўчи Ўлуси маъносида ишлатади. «Пинҳоний Искендар» бу атамани ҳаттоки XIV асирнинг 60−йилларги нисбатан ҳам қўллаб: “Мўғил−Бўкининг ўғли, Ильёс Ўзбек улусининг унинг давридаги (Мурид хон, — А. Я.)   бош амири (амир ал-умара) бўлган”, ― дейди. Мўғил−Бўки ва унинг ўғли Илёс ҳам Олтин Ўрданинг хонлари бўлганлар” [28].

Амир Темурнинг тарихчиси — Низомиддин Шомий унинг иккита амирлари қочиб кетганликлари тўғрисидаги ҳикоясида: “Улар (Амир Темурга қарши 1377 йил қўзғолон кўтарган амирлардан Адидишоҳ ва Сари−Буу) унга қарши чиқа оладиган одамлар эмасликларини тушинганларидан сўнг, ўзбеклар томонига кетдилар ва Ўрис−хон ҳузурида яшириндилар”, ― деган маълумотни келтиради. Шу билан бир қаторда у Ўрисхонни ўзини ҳам ўзбек деб атайди [23]. Буни устига Амир Темурнинг яна бир бошқа тарихчиси Шарофиддин Али Яздий Темур Қутлуғ Олтин Ўрдасининг 1397 йилдаги элчихонаси тўғрисида ҳикоя қилар экан, ундан келган элчиларни ҳам ўзбекларнинг элчилари, деб атаган.

Шундай қилиб, ҳаттоки юқорда баён қилинган маълумотларнинг ўзи ҳам “ўзбек” деган атама нутқ ёки тил муомиласи ва обрўли форс тарихий адабиёти манбаларига Ўзбекхон даврида кирган ва унинг номи билан бевосита боғлиқ экан деган ҳулоса чиқаришга асос бўла олади. Воҳоланки ўша даврлардаги бундай воқелик Мўғил салтанати томонидан яратилган подшохликларнинг (ҳаттоки улар қарам давлатлар мақомига эга бўлган тақдирда ҳам) ҳамма томонлама тан олинган  одати сифатида, бу салтанат тарқаб кетгандан сўнг ҳам, сақланиб қолган. Айниқса бундай одат ҳукмдорлари жуда ҳам баланд халқаро обрўга ва ўз халқи ичида катта ҳурматга эга бўлган; Буюк Давлатнинг (Олтин Ўрданинг) Ўзбекхондек, ўзи олдин мусулмончиликни қабул қилиб, уни давлат дини даражасига кўтарган; замонавий тил билан айтганда эса, нафақат мафкуравий кўринишга эга бўлиб Олтин Ўрдада феодал жиққабишлигини тугатган, балки маъмурий−ҳудудий ва иқтисодий ислоҳатларни ҳам амалга оширган буюк саркардалари ҳам бор бўлган мамлакатларга кўпроқ таллуқлидир.

Агар руслар Олтин Ўрда деб атовчу ягона марказлашган давлат ичида ўтказилган маъмурий−ҳудудий ислоҳат натижасида, шахсан Ўзбекхон томонидан тайинланадиган улус амирлари (улусбеклар) томонидан бошқариладиган Сарой, Ҳоразм, Қирим ва Дашти−Қипчоқ каби 4 та йирик маъмурий−ҳудудий тузилмалар ― улуслар тузилган бўлса. Бу давлатда ўтказилган иқтисодий ислоҳатлар натижасида қарам рус князликларига ўлпон ва солиқларни ўзлари йиғиб олишлари орқали уларнинг ҳуқуқ ва мустақилликларини кенгайтиришни кўзда тутувчи, илгари уларни йиғиб олиш билан шуғулланган нойиблар тизими, тугатилган.

Бундай ислоҳатлар натижасида Ўзбекхон ўз давлатининг ҳам ҳарбий ва сиёсий, ҳам иқтисодий куч ва қудратини юксак даражага кўтарган.  Бу унга нафақат ахолиси ўртасида ўз обрўси кескин кўтарилишига хизмат қилувчи ва (хозирги даврда Дубай ва Қатар амирларига ўхшаб) ўша даврдаги мусулмончилик руҳига мос бўлган кенг қамровли ҳайрия фаолития билан шуғулланиш; янги пойтахт бўлмиш ― Сарой ал−Жадидни (Янги Саройни) қуриш, балки Олтин Ўрдани ҳақиқий салтанатга ― Буюк Давлатга, айлантириш имкониятини ҳам берган.

Худди шунинг учун ҳам уни бутун дунёда тан олишар ва у билан кўп малакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилар эдилар. Шундай, Олтин Ўрда билан димпломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатлар сафига Византия, Хиндистон ва Ғарбий Европа мамлакатларини киритиш мумкин. Миср султони Ан−Носир Муҳаммад ва Византия қироли Андроник II эса бу буюк ўзбек давлати билан на фақат дипломатик муносабат ўрнатган эдилар. Балки, Ўзбекхондек жуда ҳам кучли шох билан қариндош бўлишни ўзлари учун шараф деб билишиб, улардан биринчиси унинг синглисига уйланган бўлса, иккинчиси эса ― унга ўзининг қизи Тайдулани турмушга чиқарган. Бу Малика эса, нафақат Ўзбекхоннинг иккинчи катта хотини бўлди, балки у Ўзбекхон ўлимидан сўнг, уларнинг фарзандари бўлмиш Танибек ва Жонибекларнинг ҳукмдорлиги даврида Олтин Ўрданинг хақиқий қироличасига айланган.

Бундай ташқари Ўзбекхон рус князлари ва бошқа намоёндаларига етарли даражада меҳрибонлик кўрсатган. Шунинг учун ҳам у Галицк−Волинск князлигини поляклар қўлга киритишига қаршилик кўрсатган. Ботирлиги ва ҳақгўйлиги учун Москва князи Иван Калитани князлик ёрлиғи; кейинчалик барча буюк рус князлари ва подшохларининг бош анжомига айланган, князлик тожи сифатидаги Мономах Қалпоғини (Шапкасини) инъом этган ва унга 50 минглик лашкар ажратиб берган. 1337 йил эса унинг рухсати билан Люблин воеводалигига ўзбек−рус қўшинлари юриш қилган. Ундан сўнг эса галицк воеводаси Дмитр Дедко илтимосига кўра Казимир III қирол бўлган Польшага қарши 40 минглик қўшин жўнатилган…

Шунинг учун ҳам барча тарихчилар Олтин Ўрда қудратининг чўққиси Ўзбекхон даврига (1312—1342) тўғри келади деб такидлайдилар. Ўз даврида жуда кўпни кўрган саёҳатчи Ибн-Баттута, Ўзбекхон билан 1333 йил шахсан учрашгач, унга: “У дунёнинг энг буюк ва қудратли бўлган еттита подшосидан биридир”, ― деган энг юксак баҳони берган. Бошқа тарихчилар эса, унинг ҳокимияти унга қарашли бепаён ерларининг барчасида бир ҳил ҳукмдарлик қилар эди дейишади. Масалан, XV асирнинг араб тарихчиларидан бири Ибн-Арабшохга кўра карвонлар Хоразмдан Қримгача бўлган масофани аравалар билан мутлқо хотиржам “ҳеч қандай қўрқув ва ҳавотирсиз” 3 ой муддатда босиб ўтар эканлар. Бундай карвонлар ўзлари билан на отлар учун ем ва на бирга бораётганлар учун озиқ−овқат олиб юрмас эканлар. Бу хам майлия, даштларда ва дехқончилик билан шуғулланадиган ерларда пулга улардан керак бўлган нарсаларнинг барчасини сотиб олиш мумкин бўлган кўчманчи ва ўтроқ ахоли шунчалик зич жойлашган эканки, карвон ўзига бошловчи ёллаши учун ҳам ҳеч қандай ҳожат бўлмаган экан [28].

Лекин мен муштарийларнинг эътиборини ўша Ўзбекхон давридаёқ Ўзбеклар мамлакати [28-29], яъний ЎЗБЕКИСТОН, деб аталган давлатнинг, унинг давлат тили ва мақоми билан боғлиқ бўлган яна шундай муҳим бўлган ҳолатларига қаратмоқчиманки, улар қуйидаги саволларга жавоб беради.

 4. Қандай тил Ўзбекхон давридаги Олтин Ўрданинг давлат тили бўлган ва ўзбеклар бу давлатда қандай мақомга эга бўлганлар?

Мақоланинг ушбу бўлими сарловҳасига айланган биринчи саволига тегишли манбалар асосида жавоб сифатида: Олтин Ўрданинг Ўзбекхон давридаги давлат тили бўлиб эски ўзбек тили хизмат қилган, деб ишонч билан айтиш мумкинки. Бу қайсики:

― ўша даврларда, туркий уруғлар ва қабилалар истиқомат қилган Ҳоразмнинг бир қисми, Самарқанд, Бухоро ва Мовароуннаҳр ёки Туркистоннинг бошқа шахарларини ҳам ўз ичига олган Чиғатой Улусида ҳам давлат тили бўлган [30];

―  кўплаб тарихчилар Чингизхоннинг иккинчи ўғли шарафига Чиғатой номи билан аталган Улусда ҳам давлат тили бўлиб ҳизмат қилган тилни бу улусни бошқарган мўғилларнинг мўғил тилидан ажрата олмай ҳато равишда “чиғатой тили”, деб аташадиган, эски ўзбек тилидир [23]

Мақоланинг шу бўлими сарловҳасига айланган икинчи саволга жавоб берар эканман, “ўзбек” деган атаманинг этимологиясида, яъний келиб чиқиши масаласида тўхталиб ўтмоқчиман. Бази бир тарихчилар франциялик шарқшунос Пол Пеллиога ҳавола қилган ҳолда Узбек (Özbäg) деган исм “ўзига хўжайин” (maître de sa personne) деган маънони англатади дейишади[31].  Бек (бег, бей, бай) деган сўз тушунчаси эса араб тилидаги — амир (’amīr — ҳоким, раҳнамо, доҳий) сўзининг синоними бўлиб, туркча bəy ― ҳоким ва жаноб сўзлари маъноларини англатади, деб талқин этилади. Лекин “бек” деган сўз илгаритдан қадимги туркларнинг уруғ−аймоқчилик муносабатларида уруғ сардори маъносини англатиб келган.

Бек, умумқабилавий қўшинлар бошида хон (турк ва мўғиллардаги унвон) турган туркий уруғ кўнгилли лашкарларининг сардори бўлган. Бу тушунча кейинчалик: Яқин ва Ўрта Шарқ мамлкаталарида зодогонлар унвони; Ўрта Осиё ва Кавказорти халқлари ичида эса ― ер эгаси; XVIII-XX асрдаги Тунисда мерос бўлиб ўтувчи ― ҳукмдор; Туркия, Озарбайжон ва замонавий Ўзбекистонда одамлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат билан муомила ёки мурожат қилиш, маъноларини англатиб келмоқда.

Бироқ мен иккита “ўз” ва “бек” сўзларидан ташкил топган, “ўзбек” (“o’zbek”) атамасининг юқорида баён этилган тахлили асосида, бу сўзнинг маъноси агар шу ернинг ўзида (изоҳ: бу атама билан боғлиқ сўзларни рус тилига таржима қилган ҳолда) ёққол мисол келтирилса, муштарийларга янада тушинарлироқ ва аёнроқ бўлади, деган фикирдаман.

Шундай қилиб, мисол тариқасида, “чиғатой тили” деб ҳам атаулвчи эски ўзбек тилида ҳам айнан шундай маънони англатувчи бу сўзлардан тузилган: «Менинг ўз бегим бор» («Mening o’z begim bor») и «У ўз бегимдир» («U o’z begimdir»), деган гапларни рус тилига таржима қилсак, улар рус тилида мос равишда:  «У меня есть свой бек» ва «Он мой бек», деб янграйди. Бу гапларда ишлатилган “ўзбек” деган сўзнинг ― “ўз”, деган биринчи қисми рус тилига “свой” ва “мой”, деб таржима қилинган. Бу сўзнинг “бек”, деган иккинчи қисми эса ― бу гапларнинг таркибида юқорида айтиб ўтилган “бег”, деган сўз маъносида ва уни “бек” кўринишида талаффуз этиш йўли билан унга тўлиқ мос равишда ишлатилган. Демак, юқорида келтирилган мисоллардагидек ўзбек тилида гап тузиш орқали “ўзбек” деган сўзнинг тўғридан−тўғри ва маъно жиҳатидан рус тилига мос равишда “свой бек” ва “мой бек” деб таржима қилиш мумкин. Улар эса ўз навбатида, маъно жиҳатидан: “свой господин” (ўзимизнинг жаноб) ва “мой господин” (менинг жанобим); “свой князь” (ўзимизнинг княз) ва “мой князь” (менинг князим) ва ҳокозо ибораларга  тенг  бўлган маъноларни англатади.

Шу билан бир қаторда совет тарихчилари, Совет Иттифоқи Фанлар Академиясининг академиклари Б.Д.Греков ва А.Ю.Якубовскийлар, ўзларининг “Золотая Орда и ее падение” (“Олтин Ўрда ва унинг қулаши”)  [28], деган асарларида, Тожикистон ССР ФА Тарих, архиология ва этнография институтининг директори, Тожикистон ФА академиги А.А.Семенов билан мунозарага киришиб:

Ўзбек”, мн. (множественное число ― А.Р.) “ўзбекиён” = “ўзбекчи”, ўзбекчилар” ва “ўзбек” ҳамда “ўзбеклар”, деган атамалар ўртасида қандайдир алоқа борми? А.А.Семеновнинг фикрича, алоқа йўқ. Биринчи ном тасодиф ва XV асир манбаларида учрамайди. А.А.Семеновнинг фикрича “ўзбек” атамаси Оқ−Ўрда шароитида туғилган бўлиб, ўша ерда мавжуд бўлган ва “ўзбеклар” деган атамага, на бевосита, ва на билвосита алоқаси йўқ. Хозирча у қаердан пайдо бўлганлиги маълум эмас.

Бизнинг тасаввуримизда эса бу нуқтаи назар тарихий далиллар билан ўзини оқламаган ва бу икки номнинг узвий боғлиқлиги тўғрисидага фаразни йўққа чиқара олмайди. Ахар ҳақиқатан Ўзбек−хоннинг замондошлари унинг лашкарларини ― “ўзбекиёнлар” (А.Р. ― ажратиб кўрсатган), унинг давлатини эса “Ўзбекнинг давлати” деб атаганлар−ку. Жўчи улусида чап қанот қанчалар муҳим вазифани бажарганлигини тасаввур қилиш учун, фақатгина манбаларни диққат билан ўқиб чиқиш керак. Оқ−Ўрданинг турк−мўғил кўчманчилари, унинг саралган отлиқ−қўшини бўлган. Улар, ҳақиқатан ҳам Олтин Ўрда қўшининг асосий қисми бўлган кўринади. Илгари айнан шуларнигина “ўзбекиёнлар” ва” ўзбекчилар” деб аташган  (А.Р. ― ажратиб кўрсатган).

Шунинг учун ҳам, бир томондан Ўзбекхон, унга қадар ҳам шундай исмли ҳукмдорлар бўлгани учун [19], ўз исмининг маъносини яхши билганлигини, бошқа томондан эса, унга ўз харбийларини ўз исми билан ўз бекларим, деб аташ ҳузир бағишлаган бўлса, фуқорларга эса уларни ўз хонларимиз, ўз амирларимиз ва ўз бекларимиз, деб аташ ёққанлигини, инобатга олсак, унинг давлатида ЎЗБЕКЛАР деб, унинг аҳолисини Ўзбек улуси деб аташган бўлишсада, бу аҳолининг ҳамма вакилларини ҳам атайверишмаганлигини фаҳимлаб олиш қийин эмас. Чунки барча аҳоли фақатгина харбий қатламдангина иборат бўлмай, балки бутун улус учун керак бўлган ҳар ҳил турк, майда мўғил ва бошқа қабила ва уруғларидан ҳамда  ҳунармандлар, чорвадорлар, дехқонлар ва бошқа хўжалик ишлари билан банд бўлган одамлардан ҳам иборат бўлган [30].

Юқорида совет тарихчилари Б.Д.Греков и А.Ю.Якубовскийларнинг асаридан [28] келтирилган парчадаги жуда ҳам обрўли ва чуқур мазмунли фикирлар билан бир қаторда, бу фикрларни давом эттирар эканлар улар, Оқ−Ўрданинг Ўзбекхон ўзи тайинлаган хони бўлмиш Эрсан тўғрисида сўз юритишганларида, у даврларда “кўчманчиларнинг хукмдор зодогонлар синфининг хар ҳил даражаси” ва “харбий зодогонлар” бўлганлиги тўғрисида ёзганликлари қуйидаги фикирларни айтишимга тўлиқ асос бўла олади.

Жўчихоннинг туркий келиб чиқишини эътиборга олган холда, тегишли қоидалар асосида ― ЎЗБЕКЛАР, деб Ўзбекхон фуқораларининг фақатгина харбий қатламини ташкил этган Олтин Ўрда туркий уруғлари ва қабилалари вакиларини аташган. Жумладан бу ЎЗБЕКЛАР сафига ― ҳукмдорнинг ўзини ва харбий зодогонлардан: хонлар, амирлар, боҳодирлар ва беклар, ҳамда маошли давлат хизматида бўлган оддий лашкарларни киритишган.

Шунинг учун ҳам олдинданоқ тўлиқ ишонч билан ҳудди шу сабабга кўра Олтин Ўрданинг Ўзбекхондан кейингги хонлар, амирлар, боҳодирлар ва беклар, ҳамда пулли давлат хизматида бўлган оддий лашкарларни ўзбеклар деб аташда давом этишган. Мисол учун, на фақат барча Улусни шундай ном билан аташган, ҳаттоки Олтин Ўрданинг Ўрис исмли хонини ҳам ўзбек деб аташган [32].

Шундай қилиб Ўзбекхон даврида ва кейинги даврларда Олтин Ўрданинг ўзбеклар деб аталган ҳарбий қатлами, ўз мазмуни жихатидан японларнинг ― самурайлар ёки Россия Империясида фақатгина XVII асрда жорий этилган дворянлар  тўғрисидаги тушунчаларига тўлиқ мос келади.

Худди шунинг учун ҳам турк қабилари ва уруғларининг Ўзбекхон давлатининг ўзидаги ҳарбий хизматга чақирилмаган қисмида ва ундан ташқарида ҳам ўзбек (самурай, дворян) бўлиш, нафақат ҳурмат ва обрўга созовар қилар, балки фойдали ҳам эди. Воҳоланки агар бекларга алоҳида юз, минг ва ўн−минглик (бир туман) лашкарлар кўчиб юриб чорва билан шуғулланиши мумкин бўлган ҳудудлар билан биргаликда берилса, бундан [тинчлик даврида] ўз хўжалиги билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган оддий ўзбек лашкарларининг оилалари ҳам четда қолмас эдилар. Давлатга қарашли барча ерларининг эгаси бўлмиш Олтин Ўрда хони эса ерларни ва чорвадорларни бекларга, маълум вазифаларни ўташ шарти билан, амирлар орқали бўлиб берган. Албатта бундай шартдан келиб чиқувчи энг мухим вазифа ҳарбий хизмат эди. Чунки ҳар бир бек (хонга тегишли равишда бўйсинувчи) амирларнинг биринчи талаби билан ва улар белгилаган муддат ичида, улар айтган жойга, жанг майдони ёки бошқа жанговор тадбирлар ўтказиладиган ерга, ўзи оилаларининг мувоффақиятли ҳаёти ва хўжалик фаолияти ўстидан назорат ўрнатган лашкарларнинг белгиланган сонини етказиб келишга мажбур эди. Бекнинг ўзи эса ўз ерларида дехқонлар ва чорвадорлар меҳнатидан фойдаланиши ёки уларга бу ерларни ижарага бериши, чорвани эса боқишга бериши ёки уларни ўз хўжалигидаги шундай ишларга жалб этиши мумкин эди. Майда беклар, феодал бўлган ― катта бекларга, улар эса амирларга хизмат қилар эдилар…

Бироқ на Ўзбекхон ва на унинг давлати азалий эмас эди: у 1341 йил вафот этган бўлса, Олтин Ўрда XVI асирда тўлиқ қулади ва унинг мавжудлигига барҳам берилди. Шунинг учун ҳам қуидаги бешинчи савол туғилади.

 6. Ўзбекхондан сўнг ва Олтин Ўрда қулагач ўзбекларининг тақдири қандай кечди ва биринчи миллий ўзбек давлати қачон ташкил топган?

Мақоланинг ушбу бўлими сарловҳасига айланган саволга жавоб Чингизхоннинг иккинчи ўғли номига қўйилиб, унга отаси томонида Марказий Осиё замонавий ҳудудларининг, шу жумладан бизнинг ватанимиз бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг ҳам  кўп жойлари инъом қилинган Чиғатой (Chig’atoy)  Улуси ёки давлати билан ёки у, ёки бу кўринишда, боғлиқ. Чиғатой Улуси тарихи тўғрисида кўплаб тарихий адабиёт манбалари ҳикоя қилади. Шунинг учун ҳам муштарийлар, уларни қизиқтирган масалалар бўйича ана шу манбаларга мурожаат қилишлари мумкин [31,33]. Муштарийларда ана шундай имконият борлигини инобатга олган ҳолда мен бу масалалар устида жуда ҳам қисқа равишда тўхталиб, уларнинг эътиборини фақатгина бу манбаларда кўриб чиқилмаган ва тўлиқ ёритилмаган масалаларгагина қаратаман.

5.1. Мен юқорида гапириб ўтганимдек, Чингисхон томонидан Мовароуннаҳр, Ҳорзм ва бошқаларни босиб олиши, ҳамда у ерда унинг иккинчи ўғли Чиғатойнинг давлатини тузиши, туркий уруғлар ва қабилалардан иборат бўлган аҳолининг тили ва маданиятига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаган. Аксинча, туркий−эскиўзбек тили Чиғатой Улусида давлат тили мақомига эга бўлиб ва шу сабабли тарихга “чиғатой тили” номи билан кириб, тарихда кўп марта бўлгани каби, ўз истилочилари бўлмиш ― мўғилларнинг ўзларини турклашишларига олиб келган. Бунинг устига бу ҳодисалар ҳудди илгари, кейин ва хозиргача, бизнинг жаннатмакон ерларимизни вақтинча босиб олиб, шу ерда ўрнашиб қолганлиги туфайли авлодлари хозирга қадар бизнинг еримизда ўз ватанлардагидек бемалол яшаб келаётган эрон, араб ва бошқа мамлакатлар вакилларига нисбатан содир бўлганидек, содир бўлган.

Бироқ Чиғатой Улуси ҳудди Чингисхон ўғилларининг бошқа улуслари ва унинг ўзи яратган Мўғиллар салтанати каби, қулаган. Бундай ҳодиса натижасида бу давлат ўрнида Мовароуннаҳр ва Моғолистон каби иккита давлат пайдо бўлган. Улардан Тўғлуқ-Темур ҳукмронлик қилган биринчиси бўлмиш ― Мовароуннаҳрда, у тузилганидан ҳеч қанча вақт ўтмай ҳокимиятни, чиғатойлар ҳукмдорлигига барҳам берган буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур (Темурланг), қўлга киритган. Бу улуғ зот тўғрисида муштарийлар, ўйлашимча кўп маълумотларига эга, агар улар бундай маълумотларга эга бўлмасалар, унда ушбу мақоланинг адабий манбалари рўйхатидаги [34-36] асарларга мурожат қилишлари мумкин.

Шунинг учун ҳам мен бу ерда муштарийларнинг эътиборини Чиғатой Улуси қулагандан сўнг пайдо бўлган иккинчи давлат бўлмиш ― Моғолистон (Моғоллар Улуси, Жети Улуси ва Мамлакати Моғолистон) давлатига қаратаман. Бу ўша чаласовод тарихчилар асарларида номи Моғулистон, деб нотўғри ёзилган ва аталган ҳаммага уни мўғилларнинг давлати ёки Мўғилистон, деб тақдим этиладиган давлат. Чунки  бу давлат, у 1347 йил тузилганидан сўнг унинг тахтига қаердандир топиб чингизий бўлмиш Тўғлуқ-Темур ўтқазилган бўлсада, унинг аҳолиси мўғил бўлмаганидек, унинг ўзи ҳам ҳеч қачон Мўғилистон бўлмаган. Унинг барча аҳолиси турклашган дуклатлардан (дуглатлардан) ташқари қангли, керайит, орлат, уйғур ва бошқа, Чиғатой Улуси қулагунига қадар ўша жойларнинг бир қисмида яшаб “чиғатой тилида” гапирадиган туркий уруғлар ва қабилалрдан иборат бўлса. Иккинчи қисмида тўрк тилларининг бошқа лаҳжаларида (шеваларида) ва, биринчи галда, уйғур тилида гаплашадиган туркий уруғ ва қабилалардан иборат бўлган. Вахоланки, бу ерларда илгари, улар Чиғатой Улусига қараб унда эски ўзбек тили ёки “чиғатой тили”да гаплашадиган одамлар яшаб, ўша ҳудудларда Иссиқ−Кўл, Талас, Ил, Чуй даралари ва Эбинор тўғрисида гапириб ҳам ўтирмасдан, бизнинг машхур: Андижон, Намангон, Фарғона, Ош, Жалол−Обод, Сўзоқ, Ўзган, Хўжанд каби ва бошқа шахарларимиз жойлашганлигини айтиб ўтиш кифоя бўлса керак.

Бу шахарлар тўғрисида хотирлар экан 1494-1504 йилларда Фарғонанинг ҳукмдори бўлган, буюк ўзбек шоири ва Ҳиндистоннинг подшоси Заҳириддин Муҳаммад Бобур, ўзининг “Бобурнома” (1526−1530) асарида:

Андижон аҳолисининг – ҳаммаси турклардир; шахарда ва бозорда турк тилини билмаган биронта ҳам инсон йўқ. Халқнинг тили адибий тилга ўхшаш. Мир Алишер Навоийнинг асарлари, у Ҳиротда туғилган ва ўсган бўлсада, шу тилда [ёзилган]”, ― деб ёзиб кетган [37].

Ҳудди шунинг учун ҳам ингилизлар ёки бошқа европаликлар “Бобурнома” асарини ўзининг она тили бўлган эски туркий−ўзбек тилида ёзган (шунинг учун ҳам буюк ўзбек ёзувчи ва шоирлари сафига кирувчи) Заҳириддин Муҳаммад Бабур замонавий Ҳиндостон ва бошқа давлатлар ҳудудида тузган давлатни “Буюк моғоллар давлати”, деб аташганда, буни юқорида берилган изоҳ нуқтаи назаридан тушунмоқ керак. Чунки бази бир чаласовод тарихчиларнинг Моғолистоннинг аҳолиси турклаштирилган мўғиллар бўлган, деган фикирларининг ҳеч қандай исботи йўқ. Рус тарихчиси В.Бартолднинг хозирги Ҳиндистон ва Покистон ҳудудида ҳамда жанубий Афғонистон ҳудудининг каттагина қисмини ўз ичига олиб тузилган “Буюк моғоллар давлати” моғолларининг тили мўғилча бўлган [39], деган фикрининг мутлақо ҳатолигини бу давлатнинг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бабурнинг она тили ва у ёзган буюк асарларидан бири бўлмиш “Бобурнома” ёзилган тил эски ўзбек тили эканлиги,  тўлиқ исбот этади.

5.2. Юқоридаги ушбу мақоланинг учинчи бўлимида Мангу−Темирнинг онаси Кучу−хотин, тўғрисида гаприганимда, мен бу аёл ОЙРАТ деган турк уруғидан эканлигини кўрсатиб ўтган эдим. Шунинг учун ҳам бу ерда мен бу уруғ билан боғлиқ бўлган бошқа тарихий ҳақиқат устида ҳам тўхтаб ўтишим лозим. Воҳхоланки ОЙРАТ ― бу бир қисми Чингизхон Жўчи Улусига ажратиб берган 4 минг кишидан иборат мўғил уруғлари билан аралашиб кетган турк уруғидир [19]. Шунинг учун ҳам улар мусулмон динини қабул қилмай, Ўзбекхон ўз ҳокимиятининг якунида ўз улусининг ҳарбий хизматдан озод қилинган ва бошқа мусулмон қисмини, Жўчи Улусуга қараган Мовароуннаҳр ва Ҳоразмнинг бир қисми бўлган уларнинг ўз ватанларига қайтарганидан сўнг Олтин Ўрда ҳудудида ҚОЛГАН. Ўз ватанига қайтган ўзбеклар ичида эса ОЙРАТларнинг, мусулмончиликни қабул қилган бошқа қисми ҳам бор эди. Шунинг учун ҳам у ерда қолиб кетган ОЙРАТларни ҚОЛМОҚлар (QOLMOQlar), деб аташган (бу эски ва замонавий ўзбек тилида бир ҳил маънони англатувчи номни рус тилига ― “остаться”, деб таржима қилиш мумкин). Бу тарихий ҳақиқат хаққида эса Мрзо Улуғбек ўзининг “Тўрт улус тарихи” («Тарих-и арбаъ улус»)  деган асарида [13] ёзиб кетган. Агар Мирзо Улуғбекнинг китобидаги бу тарихий воқиеа ҳақиқат бўлмаганида, нафақат ўзбек тарихчилари, балки чет эл тарихчилари [16] ҳам ҚОЛМОҚларни ўзбек миллати сафига кирувчи 92 турк уруғлари ва қабилалари сафига қўшмаган бўлар эдилар.

Чингисхон Жўчи Улусига ажратиб берган ўша 4 минг нафар мўғиллар билан аралашиб кетган ОЙРАТ номли турк уруғларининг авлодалри Олтин Ўрданинг марказида қолиб, кўриниш жиҳатидан мўғилларга ўхшаган ва уларнинг қиёфасини олган ҳамда мўғилсифат ирққа ўхшаб қолган ҳолда, хозирга қадар ҳам ўша ерларда ўз уруғининг номини сақлаган ҳолда, лекин: ким томонидан ва нима учун улар ҚОЛМОҚлар деб аталганликларини унутган ҳолда,  яшаб келмоқдалар. Лекин, нима бўлганда ҳам улар ўзларини сал бошқачароқ ― КАЛМЫКлар деб аташиб хозир Россия Федерациясининг Калмыкия Республикасида яшамоқдалар. Менинг фикримча худди шундай сабабларга кўра бу республиканинг пойтахти ҳам туркий ном билан Элиста, яъний ўз элингни иста, деган манони англатувчи сўз билан аталган бўлса ажаб эмас.

Мен бу ерда қолмоқларнинг тарихини шунчаки айтиб ўтганим йўқ. Уни шунинг учун ҳам айтиб ўтдимки “Темурланг. Темурлангнинг таржимаи ҳоли” [34]  ва “Темур тузуклари” [35] асарларида нафақат Олтин Ўрдада қолиб харбий хизматни давом эттирган ўзбеклар ҳақида сўз юритилади. Балки уларнинг, Ўзбекхон қуролли кучлари сафидаги (армиясидаги) ҳарбий хизматдан озод қилинганларидан сўнг ўз ватанларига ― Мовароуннаҳрга, қайтиб келган ва сафларида мусулмонликни қабул қилган  ОЙРАТ уруғи ваъкиллари бор бўлган ўзбеклар билан бир қаторда, озчиликни ташкил этувчи ва мусулмончиликни қабул қилмаган, қолмоқлар ҳақида ҳам сўз юритилади [13].

5.3. Демак, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари, ўзининг таржимаи ҳолига бағишланган китобида [35], ҳарбий найранг ишлатиб ўзбеклар устидан ғалаба қозонганлиги тўғрисида ҳикоя қилиб, ўзбеклар унинг мавҳум бўлган лашкарларидан қўрқиб, Мовароуннаҳр қалъасини тарк этган ҳолда, тун қарига сингиб кетганликлари тўғрисида сўз юритадилар. Лекин харбий тўқнашувлар пайтидаги қандайдир аҳоли яшайдиган ҳудудда, қаро тун қарига фақатгина маҳаллий аҳолигина сингиб кетиши мумкин. Демак Амир Темур бобомиз ўзининг асарларида [34−35], ўзбеклар тўғрисида сўз юритганларида, у бундай ўзбекларнинг Ўзбекхон қуролли кучлари сафидаги ҳарбий хизматдан озод қилиганларидан сўнг ўз ватанларига ― Мовароуннаҳрга, қайтиб келган қисмини назарда тутган, дейишга тўлиқ ҳақлимиз.

Демак “Темурланг. Темурлангнинг таржимаи ҳоли” [34]  ва “Темур тузуклари” [35] асарларида қандайдир ўзбек жамоалари тўғрисида сўз юритилганда, унинг китоблари [масалан, рус тилидаги] таржималарига изоҳларда, гўёки уларда: “Сўз кўчманчи, яъний даштиқипчоқ ўзбеклари: Мовароуннаҳр қалъа―шахарларига жойлашган Олтин Ўрда ҳарбий қисмлари тўғрисида кетмоқда”, ― деб мутлақо ҳато ва ёлғон гапларни ёзишади. Чунки, биринчидан, Мовароуннаҳр ҳеч қачон Олтин Ўрдага қарамаган бўлса, иккинчидан: улар бу қалъаларда, Олтин Ўрда ҳукмдори томонидан, ўша даврда вақтинчалик Чиғатой Улуси ва Моғолистон хони вазифасини отаси Тўғлуқ Темур ўрнига бажариб турган Илёсхон ихтиёрига берган, деб фараз қилган тақдиримизда ҳам: улар ўша Мовароуннаҳр қалъаларида қандай пайдо бўлганлар? ― деган саволга мутлақо жавоб йўқ. Бундай ҳолат эса Мирзо Улуғбек ҳазратларининг “Тўрт улус тарихи” [13] китобидаги Ўзбекхон қуролли кучлари сафидаги ҳарбий хизматдан озод бўлган ўзбеклар ўз ватанларига ― Мовароуннаҳрга, қайтиб келганлиги тўғрисидаги маълумот айнан ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди.

Бироқ мен, Соҳибқирон Амир Темур ҳарбий хизматдан озод қилиниб ўз ватанларига қайтиб келган ўзбекларга бўлган салбий муносабатининг сабаби нафақат диний намоёндалар шикоятларига асос бўлмиш уларнинг ёмон хулқ−атворларида, балки шу билан бир қаторда, унинг ўзи БАРЛОС деган турк уруғидан бўлганлигида ҳамдир, деган фикирдаман. Бундан ташқари унинг ўша пайтдаги ҳали миллат сифатида шакилланмаган ва ўзларини ҳарбий зодагонлар сифатида билувчи ўзбекларга бўлган бундай салбий муносабатига, унинг ўзига бўйсинган 40 та қабила ва уруғлар ичидан, унинг барлос номли ўз уруғидан ташқари яна фақатгина: арғин, жалойир, тулкичи, дулдай, моғол, сулдуз, тўғай, қипчоқ, орлат ва татарлардан иборат 11 тадан иборат уруғларгагина ишонганлигида ҳамдир, деган фикирдаман. Чунки, Амир Темур ҳазратлари уларнинг  бундай мавқелари,  Мовароуннаҳр тахтини эгаллашда улар унга кўрсатган садоқат ва ёрдамни унитилмаслигини, ўзининг ҳукмдорлик тамғаси билан муҳирлаб қўйган ҳам эди [35]

Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг жумлаий мўминларидан бири бўлмиш Оқ Сўфи исмли малика ҚЎНҒИРОТ номли туркий уриғдан бўлган. Бироқ, юқорида рўйҳати келтириб ўтилган ва ўзининг буюк ишларида Соҳибқирон таянган 12 та уруғ ва қабилалар ичида Олтин Ўрда Улусларининг ўзагини ташкил этган шуҳратли туркий уруғлардан бўлмиш ҚЎНҒИРОТ уруғи мутлақо йўқ. Чунки бу уруғнинг вакиллари ўша пайтларда ҳали Буюк Давлат бўлмиш ― Ўзбек Улусига, ўзбеклар (зодагонлар) сифатида хизмат қилишни давом эттириб, Олтин Ўрда тўлиқ қулагунга қадар унга ― Амир Темур хазратларига, қарши ҳарбий тўқнашувларда қатнашиб келганнлар. Буни устига 1359 йилдан 1388 йилга қадар, яъний Ҳива хонлигини (Ҳоразмни) Соҳибқирон Амир Темур хазратлари забт этгунга қадар, унинг ҳокимияти тепасида айнан шу ― ҚЎНҒИРОТ уруғидан бўлган хонлар сулоласи турган.

Худди шундай сабабга кўра у бош амирлар лавозимларига ҳам шу 12 туркий уруғлар ваъкилларини ва, биринчи навбатда, ўзининг БАРЛОС номли туркий уруғи вакилларини тайинлар, уларга: Бадахшон, чегара вилоятлари ва бошқа ҳудудларини, инъом қилар эди. Бундан ташқари Соҳибқирон бошқа юқори амир ва мингбоши лавозимларига ҳам ўзининг БАРЛОС уруғи вакилларини тайинлар эдики, балки у шу йўл билан келакжакда уларни ҳам ўз салтанатининг Олтин Ўрда ўзбекларига ўхшаган харбий зодагонларига айлантириш мақсадларини кўзлаган бўлса ажаб эмас…

Лекин шу ерда: нима учун Амир Темур ҳазратлари ҳарбий хизматдан озод бўлган ва бундай хизматни Олтин Ўрдада давом эттираётган ўзбекларни, уларнинг уруғ−аймоғи ёки таркибига қараб фарқламай, уларни ҳаммасини ўзининг китобларида [34-36] фақтгина ўзбеклар деб атаган, ― деган савол туғилиши ҳам мумкин.

Бу саволга жавоб жуда ҳам оддий. Ўзбекхон ўзининг “ўзбеклар” деб аталиб, нафақат унинг ўз исми ва улусининг номига тўлиқ мос келадиган, балки унинг келажкни кўзлаб ўйлаб қўйган фикр ва режаларига ҳам мос келадиган жамиятнинг харбий зодагонлардан иборат қатламини ташкил этишда, у Чингизхоннинг мўғил қуролли кучларини ташкил қилишда ўнлик, юзлик, минглик ва ўн−мингликларни (туманларни) асоси бўлган мўғил уруғ−аймоқларини аралаштириб юборишдек, тажрибасига таянган. Ваҳоланки ўзининг “ўзбеклар” деган ҳарбий зодагонлари қатламини яратишда, ўша даврлар учун жуда ҳам хос бўлган уруғ−аймоқлар ўртасидаги келишмовчилик ва тўқнашувлар унга хизмат қилиши керак бўлган қуролли кучларни бузиб юбормаслиги учун, у ҳам барча турк уруғ−аймоқлари ва қабилаларини, аралаштириб юборган.

Бу давр шундай бир қаҳрамонона харбий ишлар даври бўлганки, у пайтларда қудратли давлатлар ҳукмдорларига бошқа  мамлакатларни забт этиш, забт этилган хонлар, князлар, шохлар ва қироллардан кўра уларнинг ўзлари устун эканликларини намойиш қилиш оддий бир ҳол бўлиб, уларнинг сони қанча кўп бўлса, бундай ҳолат шунчалик аъло иш ҳисобланар эди. Ваҳоланки бу забт этилган ва талон−торож қилинган давлатлар ва халқлар ҳисобидан улар ўзларининг шахсий бойишлари ва ўз фуқоралари фаровонлигини оширишнинг яна бир йўли сифатида фойдаланар эдилар. Шунинг учун ҳам тамоман бошқа даврда ва бошқа ҳаётий қадриятлар оламида яшаётган уларнинг авлодлари бўлмиш биз, уларни қоралашга ҳақимиз йўқ: биз, агар улар биз таркибига кирган халқларнинг аждодлари ёки улар билан у ёки бу йўсинда боғлиқ бўлсалар, фақатгина улардан фахрланишимизгина мумкин ҳолос.

Бироқ Олтин Ўрда хонлари ичида Тўхтамишга ўхшаш, жахон тарихидаги буюк шахслардан бири бўлган Чингизхонга мутлақо ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам хозирги даврдаги ўзларини чингизийлар, деб атовчи, ўзининг ҳақиқий келиб чиқиши тарихини билмай, унинг замонидаги Жўчи Улусини (Олтин Ўрдани) тиклаш учун жон фидо қилган, хон ҳам бўлган. Бу ўша: кўплаб рус ерлари ва шахарларини забт этган, шу жумладан Москвани ҳам ҳарбий алдов ва айёрлик ишлатиб босиб олиб; унга ишониб бу буюк шахарнинг дарвозаларини очиб бериб, уни нон ва туз билан қарши олганларни ҳам аямай қириб ташлаб; бундан сўнг Москвани талаган ва унга вайронагарчилик келтирувчи ёнғин уюштирган, ―  ўша Тўхтамишхондир [28, 31].

Лекин Мовароуннаҳр ҳукмдорлари ичида шундай, Чингизхондан сира ҳам қолишмайдиган, ўзини Туроннинг султони ва Туркистоннинг амири деб атаган,  нафақат «Рус ерлари»ни Тўхтамишхондан озод қилган, балики Олтин Ўрдани тўлиқ забт этиб, унинг мавжудлигига бархам берган  Соҳибқирон Амир Темур ҳам бўлган [28-36]. Бу эса, ўз навбатида, у ёки бу кўринишда бўлсада, лекин ўзларини [самурай, дворян ва харбий зодагон тушунчалари маъносида] ЎЗБЕК деб билувчи ва атовчи туркий уруғлардан чиққан жангчиларнинг ― Олтин Ўрдаси парчаларидан, XV ва XVI  асирнинг, Жўчихоннинг бешинчи ўғли бўлмиш Шийбонийлар сулоласи хонлари ҳукмронлик қилиб, ҳаттоки Соҳибқирон Амир Темур сулоласи давлатларини ҳам забт этган, соф ўзбек давлатлари пайдо бўлишига олиб келган. Лекин улар ўша пайтдаги ўзбеклар XVI асирда Мовароуннаҳрдан суриб чиқарган шундай Темурийлар эдиларки, улардан бири бўлмиш буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Бобур, хозирги Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларини забт этиб, фақтгина, инглизлар адашиб “Буюк моғоллар салтанати”, деб атаган давлатнинг султони бўлиш билангина кифояланган эди.

Лекин Соҳибқирон Амир Темур нафақат «Рус ерлари»ни Тохтамишхондан озод қилган шахс, балки Европани ҳам султон Баязид I давридаги Ўсмон салтанати (империяси) асоратидан у ердаги ҳукмдорлар шахсан ўзлари қилган илтомосларига кўра озод қилган буюк тарихий шахс ҳамдир…

Шунинг учун ҳам замонавий Ўзбекистон раҳбарияти, мен илгари ҳам айтиб ўтганимдек [20], халқимизга ўз номини инъом этган буюк Ўзбекхонни эмас, балки айнан Соҳибқирон Амир Темурни буюк ўтмишимизнинг ҳақиқий тимсоли сифатида танлаган.

Лекин тарихий сахнага миллат сифатида чиққан ўзбеклар қўдратининг асосчиси, биринчи “кўчманчи ўзбеклар давлати”нинг хони Шийбонийлар сулоласидан бўлган шахзода Абулхайрдир (1412—1468). Бу давлат тарихга ЎЗБЕК ХОНЛИГИ номи билан кириб, бу давлатга унинг биринчи хони бўлмиш Абулхайрхон 1428 йилдан 1468 йилгача 40 йил давомида ҳукмронлик қилган.

Худди шу давлат тузилиши жароёнида “ўзбеклар” атамаси “ўзбек” атамасига айланиб, йўлбошчилари шахзода Абулхайрни биринчи ўзбек давлатининг хони сифатида сайлаган бир гуруҳ туркий қабила ва уруғларнинг умумий номи бўлиб қолди. Шахзода Абулхайрнинг биринчи қадамларини қўллаб−қувватлаб биринчи миллий ўзбек давлати бўлмиш ЎЗБЕК ХОНЛИГИ байроғи остида бирлашиб, ўзбек миллатини яратган 24 туркий қабила ва уруғлар сафига қуйидагилар  киради [31, 38]:

бойли, барак, жат, дўрмон, имчи, йижон, корлуқ, кенагас, қиёт, қўнғирот, курлаут, қўшчи, манғит, минг, найман, тоймас, тангут, тубай, туман, уғриш-найман, уйғур, уйсун, ўтарчи, хитой.

Булар ҳаммаси эса ўзбеклар жаҳон тарихий ҳаритасида мустақил миллат сифатида 1924 йил Совет Иттифоқи таркибадаги Ўзбекистон ССР тузилган пайтда эмас, балки 1428 йил, яъний ундан 596 йил муқаддам пайдо бўлган. Буни устига ўзбеклар миллат сифатида жаҳон тарихий майдонига бошқалардан фарқли ўлароқ тўлиғича дворян ва самурай маносида тушиниш мумкин бўлган Олтин Ўрда туркий қабила ва уруғларининг ҳарбий зодагонларидан иборат бўлган ҳолда, ЎЗБЕК ХОНЛИГИ деб аталган марказлашган давлат тузилаётган пайтда, кириб келган. Шунинг учун ҳам ўзбеклар 1924 йилда фақатгина Ўзбекистон ССРнинг кўпчилик аҳоласини ташкил қилувчи асосий миллат сифатидаги ҳуқуқий мақомига эга бўлганлар ҳалос, дейиш мумкин.

Ўзбеклар этногенезига (келиб чиқишига) бўлган бундай янгича назарий ёндошувнинг асосли эканлигини дунё тажрибасида бунга айнан ўхшаш тарихий воқиеа ва жараёнлар содир бўлганлигини С.Я.Козловнинг “Пути этногенеза неисповедимы. Из сословия ― в этнос через язык, образ жизни, обычаи и религию”, деган мақоласида қадимги арийларнинг асл авлодлари бўлмиш Ҳиндистонлик ражуплар ва Эфиопиядаги амхарларнинг ҳарбий зодогонлар қатламларидан чиққанлиги тўғрисидаги мисоллари, яққол исботлайди [40].

Кейинги ўринларда Соҳибқирон Амир Темур вафотидан сўнг парчаланиб кетган Темурийлар давлати бўлмиш ― Мовароуннаҳрни 1499 йили Мухаммад Шайбонихон  (1451—1510) забт этганидан кейинги ўзбек давлатлари ривожланиши ва унларни бошқарган Шайбонийлар тарихининг майда−чуйда жиҳатлари устида тўхталиб ўтирмасдан, фақатгина қуйидагиларни айтиб ўтишни лозим топдим.

Агар Бухаро хонлигини 1510 йилдан1599 йилга қадар ўзбеклар бўлмиш ― Шайбонийлар бошқарган бўлсалар, бу хонликда 1599 йилдан 1755 йилга қадар Жўчи авлади бўлган астрахонлик ҳукмдолар бўлмиш Астрахонийлар бошқарган. 1755 йили эса 1920 йилга қадар мавжуд бўлган янги ўзбек давлати ― Бухаро амирлиги  ташкил топган. Ундаги ҳокимият тепасида эса Манғитлар сулоласидан бўлган ўзбек ҳукмдарлари турган. Бухоро амирлиги 1868 йидан эътиборан Россия Империясига қарам бўлган давлат ҳолатига тушиб қолган.

Хива ханлиги (Харазм) — бу 1512 йилдан 1920 йилга қадар мавжуд бўлган ўзбек давлатидир. Хорзм ҳокимияти тепасида 1511 йилдан 1695 йилга қадар ўзбекларнинг Шайбонийлар сулоласи турган бўлса, 1685 йидан 1740 йилга қадар Арабшохийлар, ундан кейин Тўхтамуродлар сулоласи, 1804 йилдан 1920 йилга қадар эса ҚЎНҒИРОТЛАР сулоласи турган. Бу даврга келиб хонликда яшаётган аҳоли сони 800 минг нафарни ташкил қилган бўлиб, ундан 65 фоизини ўзбеклар, 26 фоизини ― туркманлар, қолган қисмини эса қорақалпоқлар билан қозоқлар ташкил этган.

Қўқон ханлиги ― бу ҳам 1709 йилдан 1876 йилга қадар замонавий Ўзбекистон, Тожикистон, жанубий Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларида мавжуд бўлган ўзбек давлатидир. Бу хонликка 1709 йили МИНГ номли ўзбек уруғидан бўлган  Шоҳруҳ-бий Фарғона водийсининг ғарбидаги ўзининг мустақил мол−мулки жойлашган ҳудудда асос солган.

1855 йилдан эътиборан Қўқон хонлигига қарашли қирғиз ва қозоқ уруғлари бу хонликнинг вакиллари билан бўлган ўзаро келишмовчиликлар сабабли россия фуқоролигига ўта бошлаганлар. Бу ҳолат Қўқон хонлиги билан россия қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларга олиб келган.

Бу ўзбек хонлигига: бутун Фарғона водийси, Бишкекдан то Тўқмоққача бўлган ҳудудлар, Туркистон, Чимкет ва Тошкент … шахарлари қараган. Россия лашкарлари томонидан Тошкентни эгаллаш учун бўлган жанг ва ҳужумларда қозоқлар ҳам қатнашган… Тошкент босиб олинганидан сўнг Россия Империясининг Туркистон вилояти ташкил этилган… У пайтда Ҳудоёрхон Қўқон хони бўлган.

XX асир. Рус Туркистони

XX асир. Рус Туркистони

1873−1874 йилларда Қўқон хонлигида бир неча бор исён кўтарилсада, лекин уни хон қандайдир йўллар билан бартараф этишга эришган. Исёнчилар ёрдам сўраб кўп марта Россия хокимияти вакилларига мурожат қилиб, улардан доим рад жавоби олар эдилар.  1875 йилнинг баҳорида  Ҳудоёрхонга қарши ҳаттоки қўқоннинг аслазодаю номояндалари ҳам кўтарилган… Шу йилнинг ёзида Ҳудоёрхон кичик бир грух лашкарлари билан қочиб кетдшга мажбур бўлган… Шунинг учун ҳам 1876 йилдан бошлаб Қўқон хонлиги барҳам топиб, унинг ҳудудлари Россия Империяси ихтиёрига ўтиб кетган…

Бироқ, Ўрта Осиёни босиб олишда Россия Империясиини ҳаддан ташқари қаттиқ қўл бўлганликда суриштириб ўтирмасдан айбловчи ҳамюртларимизга, бизнинг ўзбек давлатларимиз ҳам қудратли ва илғор бўлган пайтларида, улар ҳам рус князликларини забт этиб, Тўхтамишхон ҳаттоки Москвага ўт қуйиб юборганлиги тўғрисидаги тарихий ҳақиқат ҳам мавжудлигини унутмасликлари керак. Лекин даврлар доимо ўзгариб туради: тарихда қачонлардир қудратли ва илғор бўлган давлатлар, ривожланишдан орқада қолиб, улардан базилари ташқи ва ички душманларнинг ҳаракати натижасида тарих сахнасидан батамом йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Бунга нафақат Қўқон хонлигининг, балки 1917 йил 1 сентябрдан эътиборан тарих сахифасидан ўчирилган Россия Империясининг тарихи ҳам яққол мисол бўлиши мумкин.

Лекин XIX асир ― тарихий ривожланишнинг объектив қонуниларига асосан Россия Империясига Ўрта Осиёни забт этишдек имкониятни, биз кейинчалик Ўзбекистон Республикасидек ― ўзимизнинг замонавий ўзбек давлатимизни барпо эта олишимиз учун берилган бир мурувват экан, десак ҳато бўлмайди.

6. Ўзбеклар русларга қандай алоқаси бор ва бу икки халқ қандайдир ўзаро этник яқинликка эгами?

Ўзбекларнинг келиб чиқишига (этногенезига) янги назарий ёндошув ва улар тўлиғича [дворян, самурай маъносига тўғри келувчи]  Олтин Ўрданинг харбий зодогонларидан (оқ суякларидан) келиб чиққанликларини аниқлаганлигимиз, рус князлари, дворянлари ва бошқа уруғу табақаларининг ҳамда келиб чиқиши туркий асосга эга бўлган фамилияларини фақатгина татарларга боғлашдан иборат тарихчилар ананасини [41]  ҳам қайта кўриб чиқишимиз зарурлигини очиқ−ойдин қилиб қўйди. Воҳоланки, агар ўзбек миллати таркибига кирувчи, юқорида рўйхати келтирилган 92 туркий уруғлар сафига татарлар ҳам киришини эътиборга олсак, унда келиб чиқиши туркий асосга эга бўлган барча рус князлари, дворянлари ва бошқа уруғу табақалари ҳамда фамилиялари, бир пайтнинг ўзида, ўзбеклар сафига ҳам кириши тўғрисидаги ҳулосага келиш қийин эмас.

Боз устига, ҳаттоки агар 1317 йили Ўзбекхон ўзининг синглиси Кончакни москва князи Юрий Даниловичга берганлиги ва у чўқинтирилгач княгиня Агафия номини олганлигини инобатга олмасак. Ва, юқорида айтилган туркий аждодларга эга рус князлари, дворянлари ва бошқа уруғу табақалари келиб чиқишини диққат билан ўрганиб чиқсак, улардан кўпчилигининг келиб чиқиши ўша мен Чингизхоннинг ўзи, унинг [ўгай] тўнғич фарзанди бўлмиш Жўчихон ва Ўзбекхонларнинг келиб чиқишини тахлил қилганимда тилга олган, номи ҚЎНҒИРОТ деб аталувчи, шонли ўзбек уруғига бориб тақалишини, билиб олишимиз мумкин. Бу ҳақда Лев Гумелев ўзининг “Қадимги Рус ва Буюк дашт” (“Древняя Русь и Великая степь”), деган китобида: “Темур барлос бўлган, Эдигей эса ― қўнғирот бўлган, ва улар буни доимо ўз ёдларида сақлашган”, деб айтиб кетган [42].

Тарихий манбаларда машхур Урусовлар (Ўрисовлар) деб аталадиган князлар уруғининг келиб чиқишини Сохибқирон Амир Темурнинг севимли саркардаси, кейинчалик Олтин Ўрдада муҳим ўрин тутиб, Нўғай Ўрдасининг ва ҳаттоки Хоразмнинг ҳукмдори бўлган Эдигейга олиб бориб тақашади.

Лекин бошқа тарихий манбаларда машҳур Урусовлар деб аталадиган князлар уруғининг аждоди сифатида Ўрисхон (Ўрис – бу “русь” сўзининг ўзбекча талаффузи) кўрсатилади. Юқорида, агар Ўрисхон Улусини машҳур форс ва бошқа тарихий манбаларда Ўзбек Улуси деб номлашган бўлса, унинг ўзини эса фақатгина ўзбек, деб аташган [19, 36-37].

Шундай қилиб профессор С.Я.Баскаковнинг илмий ишларига таянган ҳолда [41] асосли равишда: рус подшоси Борис Годунов, Юсуповлар, Голицынлар, Нарышкинлар, Ростопчинлар, Глинскийлар, Романовлар князлик уруғлари, православ динининг номоёндаси Петр Ордынский, Петр, Қозон тутқини, Соломония Сабурова, Елена Глинская, Ирина Годунова, малика Марфа Апраксиналар, ўзбеклар сафига киради.

Бундан ташқари ўзбеклар сафига Алексей Михайлович Романовнинг ёш рафиқаси ― қонуний малика ― Наталья Нарышкина ҳам киради. Бундан чиқадики ҳаттоки Россиянинг Буюк императори Петр I ҳам онаси томонидан ўзбек бўлган, дейиш мумкин. Балки шунинг учун ҳам у ўзининг шундай келиб чиқишини атрофидаги рус аёнларидан яшириш учун ёзувчи Мурад Аджиев  ўзининг қизиқарли асарида [3] айтилган ишларни амалга оширишни кўзда тутувчи, яъний: «А басурман зело тихим образом, чтобы не узнали, сколько возможно убавлять», деган сўзлар битилган, фармонини чиқарган бўлса ҳам ажаб эмас.

Фан соҳасида эса узбеклар сафига: Менделеев, Мечников, Павлов, Мичурин, Тимирязов, Радищев, Кантемировлар ва рус тилининг асосчиси ҳисобланувчи Карамзиндек буюк олимларни,  рус ёзувчиларидан эса бу сафига: Гоголь, Достоевский, Тургенев, Державин, Горький, Аксаков, Чаадаев, Ахматова ва Булгаковларни киритиш мумкин. Рус санъатнинг машхур намояндалари бўлмиш балериналар Павлова, Уланова ва Спесивцева; артистларидан Ермолова ва Каратыгин; рассом Шишкин, композиторлар Скрябин ва Танеевлар ҳам ўзбеклардандир. Кузьма Минин эса чўқинтирилгунига қадар Миннибоев деган ўзбекча фамилияга эга бўлган. Воевода бўлган княз Юрий Мещерский ва бояр Андрей Черкизов, Куликов жангида ҳалок бўлган Буюк Петрнинг сафдошлари бўлмиш генерал−адмирал Ф.Апраксин ва фельдмаршал С.Апраксинлар ҳам келиб чиқиши жиҳатидан ўзбек бўлган. Бу ҳам майлия, ҳаттоки Кутузов, Ушаков ва Тухачевскийлар ҳам ўзларининг келиб чиқиши жиҳатидан ўзбек бўлганлар.

Руслар ва Россиянинг бошқа халқлари, Украина, Белоруссия ва собиқ Совет Иттифоқи бошқа мамлакатларнинг халқлари билан мана шундай, ассимиляция жараёнлари деб аталадиган, қардошчилик муносабатлари ва алоқаларини барпо этиш, ҳар ҳил даражада, юқорида тилга олинган мамлакатларда, ва биринчи галда Россия ва Ўзбекистонда, хозирги кунгача ҳам давом этиб келмоқда. Шунинг учун ҳам ўзбек ва рус халқларини қардош хақлар деб аташга ҳамма асос мавжуд, лекин тожиклар тўғрисида бундай дейиш, бунга тўлиқ асослар мавжуд бўлса ҳам, жуда мушкил…

Шунга қарамасдан бизнинг халқимиз бошқа халқлар билан ўрнатилган қардошлик муносабатлари ва алоқаларини Ўзбекистонда яшовчи тожиклар билан ҳам, Тожикистонда яшовчи тожиклар билан ҳам ўрнатиб келган ва ўрнатиб бормоқда. Шунинг учун ҳам энди қуйидаги саволларга жиддий равишда жавоб бериш пайти келди чоғи.

7. “Тожик” деган ном ва шу ном билан аталувчи халқ қаердан келиб чиққан, арийлар ўзи ким бўлганлар ва тожикларни арийлар дейиш мумкинми?

Тарихий ва замонавий манбаларни [5, 43] ўрганиш, рус тилида “ТАДЖИК” деб аталадиган, бу халқнинг ўзи эса ўзининг она тилида «ТОҶИК» (tochik), ўзбек тилида эса ― “ТОЖИК”, деб атайдиган халқнинг асли номи “ТАЗИК” (tazik), деб ёзилар, аталар ва талаффуз қилинар экан.

Лекин бу “тожик” деган атаманинг ўзи қаердан пайдо бўлган? Эрон энциклопедиясидек манбадан [43] маълум бўлишича, Эроннинг шарқида “ТАЗИК деб VIII асирда жиҳод байроғи остида уларга бостириб келган араб қуролли кучларини (армиясини) атаган эканлар. Бироқ Ўрта Осиёда бўлган араб−мусульмон истилоси даврида араб лашкарлари ёнида оммовий равишда Фарс, Загрос ва Хоросонлик мусулмончиликни янги қабул қилган форсийзабон аҳоли вакиллари ҳам қатнашган эканлар [44]. Шунинг учун ҳам Ўрта осиёнинг турк ахолиси, эронликларнинг ўзидан улар арабларни “ТАЗИК деб аташганликларини эшитиб, улар бу атама билан нафақат араб истилочиларини, балки уларга бу ишда ёрдам бериб кириб келган эронлик лашкарларни ҳам шундай ном билан атай бошлаган эканлар.

Бу фикирнинг асосли эканлигини турк халқларининг араб истилочиларига қарши Муқанна бошчилигидаги қаршиликлари ва миллий−озодлик ҳаракати билан боғлиқ тарихий хақиқат [45] тўлиқ исботлаши мумкин. Чунки бу халқ харакатида табиий равишда араб миллатига мансуб бўлган ― ТАЗИКЛАР иштирок этмаганлар, уларнинг араб лашкарлари сафида ёрдамчи сифатида мавжуд бўлган эронлик малайлари эса фақатгина турк халқларининг бу миллий−озодлик ҳаракатини бостиришдагина қатнашган эканлар ҳолос. Шунинг учун ҳам тазикларнинг бошқа истилочилари, улар ҳаттоки Бухорода 892 йилдан 999 йилга қадар ҳукмронлик қилган Сомонийлар бўладими ёки бошқалар бўлишидан қатий назар, бу вахшиёна ишнинг асил моҳиятини ўзгартира олмайди…

Бироқ юқорида номи тилга олинган Эрон манбасида [43] кўрсатилишича  арабларга берилган “ТАЗИК” (tazik) деган номнинг ўзгаришига (кўпчилик европа тарихчилара адашиб) “чиғатой тили” деб атайдиган эски ўзбек тили сабабчи бўлган экан. Чунки Ўрта Осиёнинг мўғил истилоси даврида Чиғатой Улусининг давлат тили бўлган бу тилда гаплашган бизнинг аждодларимиз “З” харифини талаффуз қила олмай, уни ўрнига “Ж” ҳарфини (бази ҳолларда эса Андижон вилоятининг Тўрткўл қишлоғидаги аҳоли каби  “А” ҳарфи ўрнига “О” ҳарфини) талаффуз қилар эканлар. Шунинг учун ҳам, мен юқорида айтиб ўтганимдек, улар, “ТАЗИК”ларни хозирдагидек ТОЖИК”лар деб атаган эканлар. Шунинг учун ҳам “Ж” харифига “Д” харифини қўшиб талафуз қилувчи руслар уларнинг номини ўзбеклардан эшитиб ― “ТАДЖИКИ”, деб талаффуз қила ва ёза бошлаган эканлар…

            7.2. Энди: арий ёки арийлар ўзи ким? ― деган саволга [4, 40] манбаларни ўрганган ҳолда жавоб изласак, унга қуйидаги қисқача жавобни беришимиз мумкин.

            АРИЙ ёки АРИЙЛАР ― бу қачонлардир ўта ривожланиб, юксак маданиятга эга бўлган қандайдир алоҳида ирқ эмас, балки улар ҳам Олтин Ўрда давридаги ЎЗБЕКЛАРга ўхшаш бўлиб, лекин Ҳиндистон ва Эрон давлатларида мавжуд бўлган жамиятнинг ҳарбий зодагонлари ҳолос. Ҳудди шунинг учун ҳам нафақат  Ҳиндистон ва Эрон, балки Авестада айтиб ўтилган Ўрта Осиё давлатларини ҳам, ҳудди Олтин Ўрдани “Мамлакат-и-узбеки” ― “Ўзбеклар мамлакати”, деб аташганларидек, “арийлар мамлакати”, “арийлар макони” ва ҳокозо, деб атаганлар.

            Бироқ хозирги ТОЖИКлар ўзларининг даслаб “ТАЗИК” деб аталган номларини Ўрта Осиёни истило этган араб лашкарлари таркибидаги жангчилар сифатида олган бўлсаларда, лекин улар нафақат Эрон давлатларининг ҳарбий зодогонлари бўлган арий ёки арийлар бўлиб ҳисобланмайдилар. Улар жуда ҳам оддий сабабга кўра ҳаттоки ТАЗИКлар бўлиб ҳам ҳисобланмайдилар, чунки бизнинг турк халқларимиз “ТАЗИК” деб хозирги замонда ўзларини тожик деб атовчи форсийзабон халқнинг аждодларини эмас, балки бизнинг ерларимизни VIII асирда истило этган ва уларнинг қуролли кучларига ёрдам бериш орқали қўшилиб келган Фарс, Загрос ва Хоросонлик эроний қабилалар вакилларига эга бўлган араблаларнинг лашкаларини атаганлар. Бу эроний қабилаларнинг вакилларини эса ўша жойлардан араблар ўз қуролли кучлари сафига Туркистонни забт этиш учун Эронни ўзини истило қилгач, уларни ҳудди Чингисхон Бухорони қамалга олиш ва забт этиш учун Самарқанд аҳоласини “ҳашарчилар” сифатида [46] жалб этиб, фойдаланганидек усулни қўллаш учун, жалб қилган эдилар.

            Демак, замонавий Тожикистоннинг асосий миллити бўлган, тожиклар ― бу ўша VIII асирда Ўрта Осиёга араб истилочилари билан кириб келиб, уларга бу диёрни забт этишда ёрдам бериб, шу ерларда қолиб кетган эронликларнинг авлодларидир, деган ҳулоса қилиш мумкин. Менинг тадқиқотларим 1929 йили Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Совет Иттифоқининг итфоқдош республикаси бўлмиш Ўзбекистон ССР таркибидан ҳудди шунга ўхшаш мақомга эга бўлиб, яъний Тожикистон ССР сифатида ажраб чиққунга қадар,  инсоният тарихида ҳеч қачон, на Тожикистон ва на Тазикистон ёки Тазикия номи остида хеч қандай тожик давлати бўлган эмаслигини кўрсатди. Шундай экан Самарқанд ва Бухоро каби буюк шахарларимиз таркибига кирган хеч қандай тожик давлати ҳам инсоният тарихида ҳеч қачон бўлмаган.

Лекин тожиклар ва уларнинг Рахим Масовдек ўта миллатчилик касалига мубтало бўлган масъулиятсиз ва малакаси паст “олимлари”, нафақат ўз миллатларининг номи қандай эканлигини, яъний бу ном қаердан келиб чиққан ва уни қандай қилиб тўғри талаффуз қилиш мумкинлигини ҳамда арийлар ким эканлигини, балки сортлар ким эканликларини ҳам билмайдилар. Шундай бўлсада уларни тожиклар деб атаб, ўзбекларни эса “совет ҳокимияти даврида суний равишда яратилган миллат”, деб ҳаммани чалғитишга ҳаракат қилиб келдилар ва бу ҳаракатларини давом эттирмоқдалар. Буни устига улар Интернет орақали хар ҳил бўхтонларни тарқатишар эканлар, гўёки Ўзбекистон халқи, бу республика 1924 йилда ташкил этилгунга қадар сорт бўлган, сортлар эса кейинчалик ўзбеклаштирилган тожиклардир ва ҳокозо, деган баёнотлар бериб келмоқдалар [23, 47-48]. Шунинг учун ҳам қуйидаги саволларга жавоб беришнинг ҳам фурсати етган кўринади.

8. “Сорт” деган атама қаердан пайдо бўлган ва кимни, қачон ҳамда нима учун сорт деб атаганлар?

Ҳар қандай давлатнинг мавжудлиги даврида, шу жумладан Мўғиллар салтанати, Олтин Ўрда ва бошқа давр бошқа давлатларининг подшолари, ҳукмдорлари, хонлари ва амирлари ҳамда уларнинг ҳукуматлариги нафақат ҳарбий масалаларни, балки ижтимоий−иқтисодий муаммоларни ҳам ечишга тўғри келади. Бу давлатларнинг биринчи ўринда ечилиши керак бўлган ижтимоий масалалари ҳам ҳарбий хизматчилар ― давлат қуролли кучларига (армиясига) ҳар ҳил сабабларга кўра: душман кучларини бартараф этиш, ҳарбий юришлар қилиш ва бошқа мамлакатлар билан уруш олиб бориш ва ҳокозолар учун жалб қилинган, жангчилар  билан боғлиқ бўлган.

Буни устига улар ҳарбий хизматга малум муддатга: умумий ҳарбий мажбуриятга кўра; хозирги пайтда шартномавий асосда (рус тилида “контрактники”) пул шаклида ёки бошқа кўринишда тўланадиган маош билан тақдирлаш шарти билан; бошқа қабила ва уруғлар ҳамда халқлар вакилларидан ёлланма жангчилар (наемники) сифатида ёлланишлари ҳам мумкин эди. Лекин ўша даврлардаги ҳар қандай мамлакат қуролли кучларнинг раҳбарияти ҳам давлатдан олинадиган маълум миқдордаги маош, мерос қилиб қолдириладиган унвон ва ҳокозолар эвазига хизмат қилганлар.

У ёки бу лашкар ҳарбий хизматга қандай жалб қилинишидан қатий назар тегишли муддат ўтгач уларни бу ишдан белгиланган хизмат қилиш муддати тугаганлиги, ёши, ҳарбий хизматни давом эттириш имкониятидан махрум қилувчи ярадор бўлганлиги (ногиронлиги), ёллаш муддати тугаганлиги, ҳарбий жиноят содир этганлиги ва ҳокозалар сабабли ҳарбий хизматдан озод қилишга тўғри келар эди.

Агар шундай экан, ундай ҳолда бундай ҳарбий хизматдан озод қилинган кимсаларга, худди хозирги даврдагидек нафақа ва ёрдам берилиши (албатта хозиргидай усул ва шаклларда эмас), улардан меҳнатга яроқлиларини иш билан таъминлаш керак бўлган. Бунинг учун эса давлат ўз хазинасидан тегишли (субсидия) маблағлар ажратар, уларга хозирги даврда тадбиркор ва бизнесмен деб аташ мумкин бўлган чорвадор, дехқон, ҳунарманд, савдогар ва ҳокозо сифатида меҳнат қилишлари мумкин бўлган ишларини ташкил этишга имконят яратиб берар эди [34-36]. Бизнинг ўлкаларимизда ― Туркистонда, ўша пайтларда ҳам уларга шунга ўхшаш ном беришган, фақат бунинг учун у пайтларда туркий тилларда савдогар, олиб−сотар ва ҳокозо маъноларини англатувчи  “СОРТ” деган атамани қўллаганлар [43, 49-52]. Шунинг учун ҳам улар сафига ҳар ҳил миллат вакилларидан иборат гурухлар кирган. Масалан, сортлар қаторига нафақат ҳарбий хизматдан озод этилган ― Олтин Ўрданинг собиқ оддий аскарлари, балки араб истилочилари сафида хизмат қилган, араб ва эрон миллатларига мансуб бўлган ― ТАЗИК деб аталувчи, юқорида аниқлаб олингандек, айнан турк халқлари кейинчалик ТОЖИК деб атаб олган, собиқ лашкарлар ҳам кирган.

Лекин қирғиз, қозоқ, туркман ва ҳокозо этник гурухларга мансуб бўлган одамлар ҳам сорт бўлишолари мумкин ва шундай бўлганлар ҳам. Шунинг учун ҳам XIX асир охири ва XX асир бошларида сорт атамаси Туркистон аҳолиси ўртасида кенг тарқалган бўлган. Шундай сабабга кўра Алихон Амин [49]:

 “Ҳар ҳил манбаларда, айниқса С.Абашин ― В.Бушковларнинг китобида улардан “сорт” атамасининг мазмуни тўғрисидага кўплаб парчалар келтрилган… Уларнинг ўзида бу атаманинг такрор ва такрор учрайдиган мазмуни, сортлар ― бу Туркистоннинг ўтроқ мусулмон аҳолиси, деган маънони англатади. Ўша жойни ўзида, сортларнинг бошқа белгилари қаторида, уларнинг уруғ−аймоқчилик белгиларининг йўқлиги ёки йўқолганлиги, алоҳида тили мавжудлиги ёки сортлар тўғрисида улар аҳолининг маълум бир қаталами сифатида гаприлади.

Уруғ−аймоқчилик белгиларининг йўқолганлиги ёки йўқлиги бу сортни бошқалардан ажратиб турувчи аниқ бир белги бўла олмайди. Қирғизларга нисбатан Ч. Валихонов “Манас” достонида: “… боҳодир Манас, Ёқубнинг ўғли… андижонлик ― деб аталади, базида эса уни ― сорт деб аташади”, дейилган деб ёзади. Остроумовда: “Ёмон қирғиз сорт бўлади, ёмон сорт эса қирғиз бўлади”, деган иборалардан иборат нақл мавжуд. Қозоқлар манзилгоҳлар ва шахарларда ўтириб қолиб, ўзларининг қардошлари ва уларнинг ҳаёт тарзи билан алоқани йўқотган ва лекин ўзларига қарашли уруғларининг номини унутмасдан уларни сақлаган қозоқларни “сорт” деб аташган. Н. Масанов улар тўғрисида: “Агар сиз жуда ҳам олисларда туғилган бўлсангиз ҳам, қозоқлар ичида кўчиб, бирга бўлсангиз ― сиз кўчманчисиз, сиз қозоқсиз. Лекин, сизнинг ота−онангиз қозоқ бўлсада, сиз эса Испижоб шахрида яшаётган бўлсангиз, сиз ― сортсиз. Сиз қозоқ эмассиз”… Шундай қилиб, сортлар ичида замонавий қирғизлар, қозоқлар, ўзбекларнинг кўплаб ўтириб қолган, ўтроқ ва “сортлашган”лари борки, уларнинг анча қисми ҳозиргача ўзининг уруғ−аймоқчилик белгиларини сақлаб қолган ҳолда, авлоддан авладга ўзларининг етти пушти ― “жете ата”лари номларини мерос қилиб бериб келмоқдалар.

Ўтроқлик ҳам сортнинг ўзини бошқалардан ажратиб олишга имкон берувчи белги бўлиб хизмат қила олмас эккан. Сортлар алоҳида грух бўлган ҳолда ҳам, бошқа кўчманчилар сафига қўшилиб олиб ҳам кўчиб юришлари мумкин бўлган. Мисол тариқасида Ч. Валихонов: “Бу ерда менинг кириш йўлимда юзга яқин ва ундан ҳам кўп сортларнинг ўтовлари кўчиб, ва кўчиб юрган. Улар, ўзлари айтишларича, бу ерларда карвонларни жўнатиш учун 70 йилдан кўпроқ муддатдан бери кўчиб юришади… ўзларининг от ва туяларига эга бўлишлари керак бўлганлиги учун ― уларни боқиш керак бўлган… ― шунинг учун ҳам улар қирғизлардан ерларни ижарага олишган… қисқа муддатда уларнинг ўтовлари келгиндилар ҳисобидан 150 тага етган…” [49], ― деб ёзади.

Буларнинг барчаси эса тожик тарихчиларининг сортлар турклаштирилган ёки ўзбеклаштирилган тожиклардир, деган нуқтаи назарлари мутлқо ҳато эканлигининг яққол исботидир, буни эса яна бошқа муаллифларнинг асарлари ҳам исботлаши мумкин. Бундай асарлар сирасига, Фарғона водийси ва Туркистон халқларининг ўзбек тили, маданияти, турмуши ва ҳўжалик юритиш ананаларини (иқтисодий ҳаётини) яхши билган В.Наливкин ва М.Наливкинанинг 1886 йилда нашир этилган китоби, тўлиғича мисол бўла олади [50]. Бундан ташқари шундай асарлар сафига бизнинг замондошимиз Россия Фанлар Академияси Этнология ва антропология институтининг ходими С. Н. Абашиннинг на фақат бу масалаларга бағишлаб ёзган тарих сохасидаги асарлари, балки унинг докторлик диссертацияси ҳам сўзссиз киради [51-52].

Ушбу мақолади ёритилган ўзбекларнинг келиб чиқиши (этногенези) ва сортлар муаммоларига янгича назарий ёндошув нуқтаи назаридан, хозирги кунда унинг асарлари (айниқса у чет эллик олим бўлганлиги учун ҳам), муҳим ва қимматли аҳамият касб этмоқда. У ўзининг “Энографик билим ва Ўрта Осиёда миллий қурилиш” (XIX – XXI асир бошларида “сортлар муаммоси”), деб номланган докторлик диссертациясида: “Шундай қилиб, замонавий ўртаосиё миллатлари ва миллатчилигининг асосларини минглаб йилги қадим даврдан эмас, агар Хобсбаум ва Андерсонга эргашадиган бўлсак, нисбатан унча узоқ бўлмаган тарихимиздан қидиришимиз керак. Уларни Россия империяси, кейинчалик эса Совет давлати “ихтро қилган”, “тасаввур қилган” ва ҳаётига йўлланма берган. Шу қарашлар тизимига таянган холда мен ўз [докторлик] ишимда, Россия шарофати билан Ўрта Осиёда қандай қилиб миллий таснифлаш ва [тушунчаларни] тарифлаш (“миллатчилик грамматикаси”) шакилланганлигини кўрсатиб бераман” [51], ― деб ёзган.

Бироқ у ўзининг “Сортларнинг қайтиши? Постсовет илмий мунозараларида усул ва мафкура”, деб номланган бошқа бир асарида [52], “Этнический атлас Узбекистана” [23] деган тўпламга кирган “Археология узбекской идентичности” [15], деган мақоланинг муаллифи (тожик) тарихчиси Алишер Илхомовни қаттиқ танқид остига олиб ва у билан келиша олмай:

“А.Илхомов ўзининг миллатнинг шакиллантирилиши масаласидаги танқидида советларча ёндошув тамғасидан дойим ҳам қочишнинг уддасидан чиқа олмаган. Миллатни шакиллантириш жараёнига унинг қарайиб фақатгина миллат “ихтрочилари” бўлмиш сараланган тор доиранинг мақсадли фаолияти сифатидаги қарашида советларча жилва сезилиб туради. Шу аснода бундай фаолиятни “нотўғри” ёки “зарарли” деб эълон қилишга бўлган очиқдан очиқ ҳохиш пайдо бўлади. Бундай талқинда миллий шакллантириш усули, муаллифга сизилмаган ҳолда, базан “болшевиклар” ва совет этнографларига тана тошларини отишга айланиб кетади” [52, с. 262], ― деб ёзади.

Кейинги ўринларда [52,с.263] С.Н.Абашин: “Аксинча, энографлар, шу жумладан, Кармышевв ва Шаниязовларни қўшган ҳолда, ўзбеклар, ўзларининг барча ички фарқланувларига қарамай, бир неча асирлар давомида ягона халқ бўлиб, ўзбек миллатини тамомила бирлаштириш жараёнлари эса XX асирда мувоффақиятли якунланганлигини, тинмай такрорлашдан чарчамаганлар”, ― деган тарихий далилларини таъкидлаб, бу илмий ишининг 269-270 бетларида:

Бироқ муаллиф “ўзбек” атамаси анча кўп “рамзий капиталга” эга, чунки сортлар ўз навбатида забт этилган тожиклар (мен ― “қуллар”, деб қўшиб қўйган бўлар эдим) сифатида тасаввур қилинар, қачонки ўзбеклар “сипох”, яний харбий қатлам (“дворянлар”) бўлган, деганида, ўзи ўзига қарши чиқади”, ― деган, жуда бир ажойиб фикирларни такидлаган.

Бу С.Н.Абашин келтирган парчадаги унинг фикирлари ичида, ўзбекларнинг келиб чиқишига янгича назарий ёндошув нуқтаи назаридан, нафақат қовус ташқарисидаги, балки қовус ичидаги: ЎЗБЕКЛАР харбий қатлам ёки дворян бўлишган, деган сўзларнинг қадри айниқса баланд.

Шундай қилиб, сортлар ― бу этноним ёки тожик, ўзбек ёки бошқа қандайдир халқнинг номи эмас, балки Марказий Осиё халқларининг ижтимоий−иқтисодий мақоми ёки тадбиркоралар қатлами. Демак, сорт тушунчаси хозирги замон тушунчаларига кўра тадбиркор ва бизнесмен тушунчасига тўлиқ мос келади.

Демак ўзбеклар ― бу турк халқларининг зодогонлари, сортлар эса ― нафақат Марказий Осиёнинг, балки бошқа халқларнинг ҳам тадбиркорлари экан.

ХУЛОСА

1. Турклар нафақат Марказий Осиёнинг, балки Европанинг ҳам қадимий халқи ҳисобланади. Ўзбеклар ҳам турк миллатлари сафига киради.

2. Олтин Ўрданинг барча ҳукмдорлари ва шахзодалари ҳамда ўзбеклар келиб чиққан Чингисхоннинг биринчи тўнғич лекин ўгай ўғли ва Олтин Ўрданинг (Дашти Қипчоқнинг) асосчиси Жўчи (Йўлчи), ўзининг этник келиб чиқиши жиҳатидан чингизий мўғилларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган соф турк миллатига мансуб бўлган. Чунки унинг биологик ота−онаси Меркат ва Қўнғирот деб аталувчи турк уруғлардан бўлганлар.

3. 2−банддаги ҳулоса ва Олтин Ўрданинг буюк ва машҳур хони Ўзбекнинг ота ва она уруғларининг таҳлили асосида келиб чиқишини ўрганиш, унинг ҳам соф туркий келиб чиқишга эга эканлиги тўғрисидаги қатъий ҳулоса қилиш асос бўла олади.

4. Олтин Ўрда, Мўғил салтанатидан бўлган давлат мустақиллигига Ўзбекхоннинг бобоси Мангу−Тумур (1266—1280) даврида эришган.

Бироқ мустақил Олтин Ўрада давлатини, унинг тахтини Ўзбекхон (1312 —1342) эгаллагунга қадар Жўчи Улуси деб аташда давом эта беришган. Фақатгина у ҳокимият тепасига келгач бу Буюк Давлатни унинг шарафига Ўзбекнинг Давлати, Ўзбек Улуси, Ўзбеклар мамлакати (Малакат−и−ўзбеки) — Ўзбекистон, деб номлаб, унинг бир пайтнинг ўзида боҳодир жангчилари ҳам бўлган, фуқороларини ― ўзбеклар, деб атай бошлаганлар.

5. Жўчихоннинг туркий келиб чиқишини эътиборга олган ҳолда ва тегишли қоидалар асосида ― ЎЗБЕКЛАР, деб Ўзбекхон фуқораларининг фақатгина харбий қатламини ташкил этган Олтина Ўрда турк уруғлари ва қабилалари вакиларинигина аташган. Жумладан бу ЎЗБЕКЛАР сафига ― ҳукмдорнинг ўзини ва харбий зодогонлардан: хонлар, амирлар, боҳодирлар ва беклар, хамда пулли маош олиш йўли билан давлат хизматида бўлган оддий лашкарларни киритишган.

Шундай қилиб Ўзбекхон даврида ва кейинги даврларда Олтин Ўрданинг ўзбеклар деб аталган харбий қатлами, ўз мазмуни жихатидан японларнинг ― самурайлар ёки Россия Империясида фақатгина XVII асирда жорий этилган дворянлар тўғрисидаги тушунчаларига тўлиқ мос келади.

6. Олтин Ўрданинг давлат тили сифатида, тарихга “чиғатой тили” номи билан кирган, эски ўзбек тили хизмат қилган.

7. “Ўзбек” деган сўзнинг тўғридан−тўғри ва маъно жиҳатидан рус тилига мос равишда “свой бек” ва “мой бек” деб таржима қилиш мумкин. Улар эса ўз навбатида мано жихатида: “свой господин” (ўзимизнинг жаноб) ва “мой господин” (менинг жанобим); “свой князь” (ўзимизнинг княз) ва “мой князь” (менинг князим) ва хокозо ибораларга  тенг  бўлган маъноларни англатади.

8. Ўзбеклар жаҳон тарихий ҳаритасида мустақил миллат сифатида 1924 йил Совет Иттифоқи таркибадаги Ўзбекистон ССР тузилган пайтда эмас, балки 1428 йил, яъний ундан 596 йил олдин пайдо бўлган. Буни устига ўзбеклар миллат сифатида жаҳон тарихий майдонига бошқалардан фарқли ўлароқ тўлиғича дворян ва самурай маносида тушиниш мумкин бўлган Олтин Ўрда туркий қабила ва уруғларининг ҳарбий зодагонлардан иборат ЎЗБЕК ХОНЛИГИ деб аталган марказлашган давлат тузилаётган вақтда кириб келган. Шунинг учун ҳам ўзбеклар 1924 йилда фақатгина Ўзбекистон ССРнинг кўпчилик аҳоласини ташкил қилувчи асосий миллати сифатидаги ҳуқуқий мақомига эга бўлганлар ҳалос.

9. Эроннинг шарқида “ТАЗИК (tazik) деб VIII асирда жиҳод байроғи остида уларга бостириб келган араб қуролли кучларини атаганлар. Бироқ Ўрта Осиёда бўлган араб−мусульмон истилоси даврида араб лашкарлари ёнида оммовий равишда Фарс, Загрос ва Хоросонлик мусулмончиликни янги қабул қилган форсийзабон аҳоли вакиллари ҳам қатнашганлар. Шунинг учун ҳам Ўрта осиёнинг турк аҳолиси, эронликларнинг ўзидан улар арабларни “ТАЗИК деб аташганликларини эшитиб, улар бу атама билан нафақат араб истилочиларини, балки уларга бу ишда ёрдам бериб кириб келган эронлик лашкарларни ҳам шундай ном билан атай бошлаганлар.

Тадқиқотлар 1929 йили Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Совет Иттифоқининг итфоқдош республикаси бўлмиш Ўзбекистон ССР таркибидан худди шунга ўхшаш мақомга эга бўлиб, яъний Тожикистон ССР сифатида ажраб чиққунга қадар,  инсоният тарихида хеч қачон, на Тожикистон ва на Тазикистон ёки Тазикия номи остида хеч қандай тожик давлати бўлган эмаслигини кўрсатди. Шундай экан Самарқанд ва Бухора каби буюк шахарларимиз таркибига кирган хеч қандай тожик давлати ҳам инсоният тарихида ҳеч қачон бўлмаган.

10. АРИЙ ёкий АРИЙЛАР ― бу қачонлардир ўта ривожланиб, юксак маданиятга эга бўлган қандайдир алоҳида ирқ эмас, балки улар ҳам Олтин Ўрда давридаги ЎЗБЕКЛАРга ўхшаш бўлиб, лекин Ҳиндистон ва Эрон давлатларида мавжуд бўлган жамиятнинг ҳарбий зодогонлари ҳолос. Худди шунинг учун ҳам нафақат  Ҳиндистон ва Эрон, балки Авестада айтиб ўтилган Ўрта Осиё давлатларини ҳам, худди Олтин Ўрдани “Мамлакат-и-узбеки” ― “Ўзбеклар мамлакати”, деб аташганларидек, “арийлар мамлакати”, “арийлар макони” ва ҳокозо, деб атаганлар.

11. Сортлар ― бу этноним ёки тожик, ўзбек ёки бошқа қандайдир халқнинг номи эмас, балки Марказий Осиё халқларининг ижтимоий−иқтисодий мақоми ёки тадбиркоралар қатлами. Демак, сортлар тушунчаси хозирги замон тушунчаларига кўра тадбиркорлар ва бизнесменлар тушунчасига тўлиқ мос келади.

12. Ўзбеклар ― бу турк халқларининг зодогонлари, сортлар эса ― нафақат Марказий Осиёнинг, балки бошқа халқларнинг ҳам тадбиркорларидир.

 Манбалар

  1. Абдуллаев Р. Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар – I

      (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=150).

  2. Абдуллаев Р. Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар – II

      (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=155).

  3. Мурад Аджи. Мир Великой Степи (http://www.adji.ru/book6_13.html).

  4. Бонгард-Левин Г.М., Грантовский Э.А. От скифии до индии. Древние арии: мифы и история

      (http://www.biblio.nhat-nam.ru/Sk-Ind.pdf).

  5. Рашид-Ад-Дин Фазллаллах. Огуз-наме. [Предисловие]

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus2/Rasiddaddin/frametext1.htm)

  6. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих). Книга I. Предисловие

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_2/kniga1/framepred2.html).

  7. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих). Указатель названий тюркских кочевых

      народов, которые все происходят от потомства четырех сыновей Диб-Якуя

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_2/kniga1/frameukaz.html).

  8. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих). Раздел первый

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_2/kniga1/frametext1.html).

  9. Кубарев В. Славяно-монгольское нашествие на Русь  (http://www.kubarev.ru/ru/content/300.htm).

10. Давыдов О. Неведомый Чингизид и русский царь Симеон Бекбулатович. Лаборатория      царских

      кровей (история) (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1257667260).

11. Молекулярная Генеалогия. ДНК-Генеалогия, Геногеография (http://molecular-genealogy.narod.ru/).

12. Гумилев Л.Н. Древняя Рус и Великая степь. XVIII. Невзгоды.

      (http://gumilevica.kulichki.net/ARGS/args418.htm#args418text10).

13. Улуғбек М. Тўрт улус тарихи. — Т.: Чўлпон, 1993 — 352б.

14. Назаров Н. Этнические аспекты формирования и развития узбекского этноса в Центрально-

      азиатском регионе (http://ia-centr.ru/expert/5943/).

15. Этнический атлас Узбекистана (www.library.cjes.ru/files/pdf/ethno-atlas-uzb.pdf).

16. Список 92 узбек-казахских племен (http://www.kyrgyz.ru/?page=100).

17. Гумилев Л.Н. Моголы и меркиты в XII в. (http://gumilevica.kulichki.com/articles/Article78.htm).

18. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих)

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_2/kniga2/frametext3.html).

19. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих). Повествование о  Джучи-хане, сыне

      Чингиз-хана…(http://www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_2/kniga2/frametext3.html).

20. Абдуллаев Р. Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной

      Азии:  республика или монархия? (http://www.kapital-rus.ru/index.php/articles/article/177163).

21. Хамдуллах Казвини. Тарих-и-гузидэ (Избранные истории)

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus/Kazvini_Chamdallach/cont1.phtml?id=615).

22. Низам Ад-Дин Шами. Зафар-наме. (Книга побед)

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus3/Nizamaddin/frametext.htm).

23. Ильхамов А. Археология узбекской идентичности (www.library.cjes.ru/files/pdf/ethno-atlas-uzb.pdf).

24. Храпачевский Р. К вопросу о первоначальной численности монголов в улусе Джучи

      (http://rutenica.narod.ru/Chislo_Juci.html).

25. Почекаев Р.Ю. Правовое положение Улуса Джучи в Монгольской империи 1224—1269гг.

      (http://www.kyrgyz.ru/?page=36).

26. Сабохи Х. Еще раз о Туркан-хатун ал-Узбаки (ответ Г.Хидоятову). Часть I

      (http://www.centrasia.ru/news2.php?st=1208212380).

27. Хидаятов Г.А. Мавзолей Туркан-Хатун в Иерусалиме (http://goga-hidoyatov.narod.ru/index215.html).

28. Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Золотая Орда и ее падение

      (http://krotov.info/lib_sec/04_g/gre/grekov_03.ht).

29. Тошкандий С. Темурнома. Амир Темур Кўрагон жангномаси. — Т.: Чулпон, 1991, с. 209.

30. Вернадский Г.В. Монголы и Русь. Древняя Русь и Великая степь. 7. Государство и общество в

      Золотой Орде (http://oldru.com/vernadsky/ver03/24.htm).

31. Рахманалиев Р. Империя тюрков. Великая цивилизация

      (http://www.uwed.uz/books/20/Imperiya-tyurkov—Velikaya-tsivilizatsiya-/74).

32. Мирза Мухаммад Хайдар. Та’рих-и Рашиди (http://www.drevlit.ru/texts/h/haydar12.php).

33. Рашид-Ад-Дин. Сборник летописей (Джами’ ат-таварих).

      (www.vostlit.info/Texts/rus16/Rasidaddin_3/frametext3.html).

34. Тамерлан. Автобиография Темерлана

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus/AvtoTam/Tam2.phtml?id=1400).

35. Тамерлан. Уложение Тимура. Часть первая. Планы и деяния.

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus5/Ulozenie/frametext1.htm).

36. Тамерлан. Уложение Тимура. Часть вторая. Уложение об обязанностях визирей

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus5/Ulozenie/frametext4.htm).

37. Бабур. Бабур-наме (http://www.vostlit.info/Texts/rus7/Babur/frametext1.htm).

38. Масуд Бен Османи Кухистани. История Абулхаир-хана Тарих-и Абу-л-Хайр-хани

      (http://www.vostlit.info/Texts/rus12/Kuchistani/frametext2.htm).

39. Бартольд В. Двенадцать лекций по истории турецких народов Средней Азии

40. Козлов С.Я. Пути этногенеза неисповедимы. Из сословия – в этнос через язык, образ жизни,

      обычаи и религию (http://www.ng.ru/science/2011-09-28/12_etnogenez.html).

41. Баскаков Н.А. Русские фамилии тюркского происхождения

      (http://www.balkaria.info/library/b/baskakov/rftp.htm).

42. Гумилев Л.Н. Древняя Русь и Великая степь

      (www.erlib.com/Лев_Гумилев/Древняя_Русь_и_Великая_степь/47/).

43. TAJIK i. THE ETHNONYM: ORIGINS AND APPLICATION

      (http://www.iranicaonline.org/articles/tajik-i-the-ethnonym-origins-and-application).

44. Бартольд В.В.  Таджики. Исторический очерк. М., 1963, стр. 451-68.

45. Восстание «Людей в белых одеждах» (http://slt.uz/history/mukanna.html).

46. Федорова М.Н., Ахмедов Б.А., Набиев Р.Н., Якубовский А.Ю. Самарканд в период развития

      феодализма  (http://istorik.uz/Sam4.html).

47. Масов Р. Тюркизация арийцев: чушь или недомыслие? Ответ на статью А.Аскарова «Арийская

      проблема: новые подходы и взгляды» (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1136562180).

48. Масов Р. О термине «узбек» («озбак») встречается множество противоречивых суждений.

      К вопросу образования Узбекской ССР (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1265962380).

49. Алихан. А. Об этимологии, значениях и истории слова «сарт» (http://www.kyrgyz.ru/?page=318).

50. Наливкин В., Наливкина М. Очерк быта женщины оседлого тузьмного населенiя Ферганы. —

      Казань: Типографiя Императорского Университета. 1886.

51. Абашин С.Н. Автореферат. Этнографическое знание и национальное строительство в Средней

      Азии («проблема сартов» в XIX  – начале XXI в.).

52. Абашин С.Н. Возвращение сартов? Методология и идеология в постсоветских научных дискуссиях

      (http://anthropologie.kunstkamera.ru/files/pdf/010/10_03_abashin.pdf).

Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.

Изоҳ: мақола биринчи бор рус тилида «ЦентрАзия» сайтида 2011 йил 19 октябрда эълон қилинган.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332