Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар — II

guli3

Ўзбекистон мустақилликка эришгач уни олдида қандай муаммолар пайдо бўлди? Миллат рахбарларининг фарзандларига қандай муносабатда бўлиш керак? Ўзбеклар ва руслар ўртасида этник яқинлик борми? Ўзбекистондан бўлаётган мехнат миграциясига қандай муносабатда бўлиш керак?

Мақоланинг бу иккинчи қисмида ўзбек халқи ҳаёти ва келажаги тўғрисида бошланган суҳбатни давом эттирар эканмиз, энди яна бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқамиз.

4. Ўзбекистон мустақилликка эришгач уни олдида пайдо бўлган муаммолар. Янги Ўзбекистон давлати ва бу мамлакатнинг иқтисодий ҳаёти оёққа тураётган даврда Ўзбекистоннинг мавжудлигига қуйидаги:

— нафақат фуқоролар уруши пайдо бўлиши, балки ўзбек халқининг тинч ҳаёти ва ижодкорона меҳнатига таҳдид солувчи давлатлараро харбий низолар пайдо бўлиши;

— янги давлат қурилиши ва унинг мудофасини таъминлаш, ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ, жуда ҳам оғир, лекин ҳаётий зарур муаммолар, саволлар ва масалалар ечимини талаб этаётган мамлакат ичидаги оғир сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ахвол, ҳавф солиб турган эди.

Худди шундай ҳолатда турган ҳар қандай бошқа президентга ўхшаш Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовга ҳам фавқулотда ваколатлар керак эди. Бу Президентга унинг якка ўзи томнидан, давлат ва нодавлат идоралари, шу билан бирга фуқоролар томонидан ҳам бажарилаши шарт бўлган, жуда ҳам муҳим бўлган қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини берувчи, ваколатлар бўлиши керак эди. Бу шундай ҳаётий зарур қарорлар эдики, уларни қабул қилиш янги давлат ва унинг иқтисодиётини қуриш учун жуда ҳам зарур аҳамиятга эга бўлишига қарамай, уларни Президентимизнинг душманлари бўлган малакаси паст, лекин мухолифат кайфиятидаги қонунчилик органининг депутутлари, беъманилик даражасигача вайсаш йўли билан, қабул қилмасликлари мумкин бўлган, қарорлар эди. Ва шундай ваколатларни мамлакат Президенти сифатида Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинган Конституцияси, берди.

Шунинг учун ҳам мухолифатчилар кайфиятидаги кишилар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов, Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултон Назарбоев ва Россиянинг собиқ Президенти Владимир Путин тўғрисида гапирар эканлар, улар гўёки диктаторлардир, уларда бошқарувнинг авторитар услублари мужассамлашган, деб таъкидлашганларида, улар нохақдирлар. Боз устига улар бу тушунчаларга қандайдир салбий туйғуларини жо қилмоқчи бўлганларида эса, уларнинг бундай малакасизликлари  хайртга солмай ва тушинадиган одамларда истеҳзоли кулгу ўйғатмай қолмайди. Бу одамларни диктаторлар, улар амалга ошираётган иш услубларини — авторитар иш услублари, деб атовчи мухолифат кайфиятида бўлган кимсалар, шундай қилиш орқали, уларнинг фаолиятини қоралаш ва уларнинг шахсларини ҳақорат қилишдек самарага эришишни хохласаларда, улар бундай мақсадларига эриша олмайдилар. Аксинча, мени фикримча, улар шундай йўсинда уларга онгсиз равишда, янги, қонунларда кўзда тутилмаган янада юксак мартаба ином этиб, уларнинг иш услубларига эса — тўғри ном ва мазмун бағишлаб, оқибатда буларнинг бари биргаликда, уларнинг обрўсини:

— биринчи холатда, қадимги Римда диктатор (лотинча dictator, dicto – амр қиламан, буюраман) деб, давлат ва унинг фуқоролари ҳаёти ва мавжудлигига таҳдид солаётган ички тартибсизлик, низо ҳамда нифоқлар, харбий ва бошқа таҳдид ҳавфини бартараф қилиш учун якка ўзига ҳукмронлик ҳуқуқи берилган (ҳозирда, айтиш мумкинки, инқрозни бартараф этувчи топ-менеджер) фавқулоддаги амалдор шахсни аташганини билмай, диктатор даражасига;

— иккинчи холатда эса, улар амалда қўллаётган бошқарув услуби – бу янги давлат ва унинг иқтисодий ҳаёти аёққа тураётган, оддий давлат тўралари ва бошқа сиёсий кучларда олдиндаги мақсадлар ва уларга етишиш тўғрисидаги тасаввурлар ҳали шакилланмаган бир пайтда, бундай рахбар ўз билимлари, умумий манфаатлар ва мақсадларга таянган ҳолда амалга оширадиган бошқарувнинг усуллари тўплами эканлигини билмай, авторитар бошқарув усулини қўлловчи малакали шахс даражасига, кўтаради.

Шундай қилиб  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақиллик даврида, ўз зиммасига барча масъулиятни олган ҳолда, фақатгини қийин ички ахвол билангина боғлиқ бўлмай, удан анча четга чиқувчи ахвол билан ҳам боғлиқ бўлган, мураккаб ижтимоий-иқтисодий, базида эса ҳавфли сиёсий муаммоларни ҳам ечишига тўғри келди. Шунинг учун ҳам Президент Ислом Каримовнинг на фақат шу мураккаб жараёнлар муаммоларини ечиш, балки янги давлат қурилиши билан ҳам боғлиқ бўлган фаолиятини тахлил қилар эканман, мен шахсан унинг бевосита сайловчиси сифатида, бу фаолиятни фақатгина ижобий, деб баҳолайман.

Албатта бу йўлда жуда кўп ҳатолар бўлган, бор ва бўлади ҳам. Ислам Каримов ўзи якка эмас, балки бошқа президентлар каби, ўзининг командаси билан ишлайди. Бу доимо янгиланиб турувчи командада ҳар-хил одамлар: малакали ва малакасиз, шу жумладан, жиддий ҳатоларга йўл қўяётганлар ва жиноят содир этганлар ҳам бўлган ва бордир. Лекин шахсан у ҳеч бўлмаганда битта тизимга таъсир этувчи жиддий ҳатога йўл қўйган бўлганида, Ўзбекистон хозир, биз эришган натижаларга, яъний, тинч, осойишта, аҳолимизнинг яшаш даражаси ва сифати жиҳатидан аста секин яхшиланаётган ҳаётга, эриша олмаган бўлар эди.

Бундан ташқари буюк ва порлоқ келажак қуришнинг Ислом Каримов бизнинг мамлакатимиз учун танлаган моделининг тўғри ва ҳаётий эканлигини на фақат ўтаётган вақт, балки, мени фикримча, енгил деб баҳолаб бўлмайдиган жахон молиявий-иқтисодий инқирози ташкил этган синов ҳам исботлаб турибди. Жумладан, кўп мамлакатларда ялпи ички махсулотнинг (ВВП) қисқаришига олиб келиб, давом этаётган инқирознинг салбий таъсирига қарамасдан, Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти 2009 йилда 8,1 фоизга ошди. Жалб этилаётган сармяларнинг ўсиши 33 фоизни, ахоли реал даромадларининг ўсиши – 26,5 фоизни, ўртача ойлик, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг ўсиши эса – 40 фоизни ташкил этди [17].

Лекин бу кўрсаткичлар бизнинг мамлакатимиз интилаётган идеаллардан ҳали анча узоқда. Балки шунинг учун ҳам Ўбекистон яшаш даражаси бўйича ўрнатилган жахон рейтингида хозирча 113-ўринда тургандир [18]. Балки шу сабабга кўра ҳам Ислом Каримов «келажаги буюк давлатни қуриш, мамлакатимизни ривожланган ва гуллаб-яшнаётган давлатлар сафига чиқаришдек, олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун, табиийки, йиллар ва ўн йилликлар керак бўлади. Бу биздан кучларимизни юксак даражада сафарбар қилиш ва фидокорона меҳнат қилишимизни талаб қилишини», бизнинг одамларимиз яхши англаши тўғрисида гапираётгандир [10].

Лекин шудай далилга ҳам эътиборни жалб этиб ўтиш лозимки, юқорида кўрсатиб ўтилган рейтингда, хозир бутун дунёнинг ҳавасини келтираётган Хитой, 65-ўринни эгаллаб турган Россия тўғрисида гапирмаганимизда ҳам, у ҳатто Албания, Украина ва Арманистондек давлатлардан ҳам орқада бўлиб, фақатгина 81-ўринда турганини кўриш мумкин. Қозоғистон эса – 79-ўринда, Туркия – 92, Азарбайжон – 99, Туркманистон – 105, Кирғизистон – 110, Тожикистон – 122, Хиндистондаек мамлакат эса 126-ўринда турибди. Булардан МДХнинг Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон, бу рейтингда ўзларига муносиб ўринларни эгаллашишлари учун ҳали мусобақалашадиганлар етарли экан, деган ҳулоса чиқариш мумкин.

Энди Хитойга келсак, у ерда «иқтисодий мўжиза» содир бўлаётган бўлса ҳам, лекин унда банд бўлмаган ва ишсиз одамлар сони бутун Ўзбекистон ахолиси сонидан қарайиб 10 баробар кўпдир. Хитойнинг ғарбидаги чекка ўлкаларида миллионлаб қари одамлар хатто пенсия олмасликларини гапирмай, бу ердаги кўплаб миллион одамларнинг йиллик даромадининг ўзи хатто 100 долларни ҳам ташкил этмаслигини такидлаб ўтиш зарур [20]. Улар Ислом Каримов ўз  мамлакатининг фуқороларига яқин келажакда на фақат яхшигина пенсия, балки ўшандай ғарбий Хитой ахолисининг йиллик даромадидан 36 баробар кўп иш ҳақи билан таъминлаш тўғрисида вада берганлигини билсалар, албатта ўзбекларга ҳаваси келмай қолмаса керак.

5. Меҳнат мигрантлари: бу яхшими ёки ёмонми? Хитой ишсизлари тўғрисида гапирар эканмиз, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги меҳнат мигрантларига боғлиқ масалаларни ҳам эътиборсиз қолдирсак бўлмайди. Шу масала юзасидан «ЦентрАзия» сайтида А.Асроровнинг «Миграция консервирует режимы в Центральной Азии» [21], деган мақоласи эълон қилинган эди. Бу муаллифнинг меҳнат мигрантлари тўғрисидаги баъзи бир фикрлари асосли бўлсада, унинг кўпчилик, шу жумладан: Ўзбекистон Ҳукумати бу масала билан шуғилланмаяпти, деган ҳулосалари билан сира келишиб бўлмайди.

Биринчидан, Россия Федерациясининг Давлат Думаси бу мақола эълон қилинмасдан анча олдин, яъний 2009 йилнинг 5 июнидаёқ Ўзбекистон билан меҳнат мигрантлари иш фаолиятини йўлга солиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни 2197-ГД рақамли Федерал Қонун биан ратификация қилган [22]. Бу келишувнинг мақсади эса — Россия фуқороларининг Ўзбекистондаги фаолиятини ва Ўзбекистон фуқороларининг Росиядаги фаолиятини йўлга солиш. Броқ бунадай келишув Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳали имзоланмаган. Шундай бўлсада кўплаб Ўзбекистонлик мигрантлар Қозоғистонда қонуний (легал) равишда ишламоқдалар.

Иккинчидан, агар Ўзбекистонда 2009 йили 940 минг янги ишчи ўринлари яратилган бўлса, 2010 йилда уларни 950 мингтага етказиш режалаштирилмоқда [17].

Учинчидан, ишчи кучи, ҳар қандай бошқа неъматлар каби, экспорт ва импорт қилинадиган товар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, масалан, бизда Меҳнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги қошида Ташқи мехнат миграцияси масалалари Агентлиги фаолият кўрсатмоқда. Бу агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тузилган. Броқ ҳар қандай янги ва мураккаб ишда бўлгани каби, бу агентлик фаолиятида ҳам кўплаб камчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам жахон оммовий ахборот воситалари тарқатаётган ҳабарларда Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг ҳам нолегал миграцияси мавжудлиги тўғрисидаги маълумот ва ҳабарларни учратиш мумкин.

Энди ишчи кучларини экспорт қилиш натижасида Ўзбекистонга қелаётган валюта тушумларига келсак, иқтисод фанлари доктори Евгений Винокуровнинг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки маълумотларига таяниб ўтказган ва Евразия тараққиёти банкининг сайтида чоп этилган тадқиқотлари қуйидагиларни кўрсатмоқда. Пул тушумларининг хажми ялпи ички махсулотнинг 15 фойизина ташкил этиб, фақатгина 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 млрд. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорга етиб, ахолимиз яшаш даражаси ва сифатига самарали таъсир кўрсатди. Бунга илгари чуқур парокандаликда бўлган қишлоқдаги якка тартибда уй-жой қурилишининг жонлана бошлаганлиги мисоли яққол гувохлик бериши мумкин.

Мана шу ўринда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки Россиянинг Федерал миграция хизмати директории Константин Ромодановскийнинг таъкидлашича, 2008 йили фақат Россия ҳудудида қарайиб 2 млн. Ўзбекистон фуқоролари мавжуд бўлган. Шу билан бир қаторда у РФ ФМҲсида ҳар бир шундай ўзбек мигрантига нисбатан тузилган тегишли электрон ҳужжат бор эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди [23].

Шундай қилиб, ҳар-хил йўллар билан миграция бўлаётган ва уларга эхтиёж сезаётган мамлакатларда ишга жойлашаётган, ўзининг меҳнат ресурслари керагидан ошиқча мамлакатларнинг фуқороларига, фақатгина оддий меҳнат мигрантларига бўлгандай қараб, уларни ўзларини  эса «гастарбайтер»лар деб атаб. Ва бу сўз аслида  немс тилидан олинган бўлиб: Gast + Arbeiter = меҳмон + ишчи, – деган маънонини англатишини билмай, қандайдир ўзбекчасига алимсоқдан қолган «мардикор», деган сўзни ишлатгандай, салбий маъно бермай. Бу жараёнга, лўнда қилиб айтганда, ишчи кучларини экспорти ва импортидек муносабатда бўлмоқ керак. Ва бу иқтисодий жараёнга, А.Асроров [21] ўз мақоласида тақдим этиб, айтаётган қандайдир ёвузлик сифатида эмас, балки бу шу ишчи кучининг эгасига ва уни экспорт қилаётганларга ва уни импорт қилиб, ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганлар учун ҳам, яхшилик ёки неъматдир, деб қараш керак. Ва бу ишчи кучлари, на фақат жуда ҳам ката худудга ва ўз ривожланишининг стратегик режасига эгалиги сабабли, меҳнат ресурсларига ҳали жуда узоқ вақт эхтиёж сезадиган Россияга, балки Қозоғистонга ҳам фойдалидир. Чунки 8,8 млн. кишига тенг меҳнат ресурсларидан 6,4 млн. банд, бор йўғи эса 15,9 млн. ахолиси бўлган Қозоғистон — 2,7 млн. кв. километрга тенг, жуда ҳам ката майдонни эгаллайди. Шунинг учун ҳам у ерда на фақат шундай озгинагина Қозоғистон ахолиси учун, балки ундан анча кўп бўлган одамлар учун ҳам ҳали нималарнидир ўзлаштириш ва нималарнидир ривожлантириш имконияти мавжуд. У ерда, ўз ватанларида: «узоқ қариндошдан – яқин қўшни яхшидир», дейишадиган ва қўшни бўлган   «мехмон хизматчилар» учун ҳам ишчи ўринлари етарли бўлиши, турган гап.

Шундай қилиб, агар қайси-бир мамлакатда кўплаб ошиқча ишчи кучлари мавжуд бўлса, у ҳолда бундай меҳнат ресурсларини уларга эҳтиёж сезаётган бошқа малакатларга, бошқа  товарларга ўхшаш, лекин жуда ҳам самарали бўлган, алохида экспортини ташкил қилиш лозим. Албатда,  шу билан бир қаторда, бундай кучларнинг эгалари ўз ҳуқуқларини давлат томонидан улар мехнат қилаётган мамлакатларда ҳам ҳимоя қилиниши керак бўлган ўзимизнинг одамларимиз эканликларини сира унутмаслигимиз керак. Бунинг учун эса бу товарларни импорт қилувчи мамлакатлар билан улар меҳнат қиладиган мамлакатларда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги тегишли келишув ва шартномалар тузиш даркор. Ва бу масалалар билан мамлакат ичкарисида ҳам, ва унинг ташқарисида ҳам шуғилланувчи, ўз хизматларимиз ишини астойдил йўлга қўйишимиз зарур.

6. Миллат рахбарларининг фарзандларига қандай муносабатда бўлиш керак? Мен ўз мақоламнинг шу бўлимини, агар қуйидаги иккита ҳолат бўлмаганда, балки ёзмаслигим ҳам мумкин эди.

1. Яқинда «Euvronews»дан, собиқ Азарбайжон Компартиясининг биринчи котиби, КПСС Марказий Комитети Сёсий бюросининг аъзоси, СССР Министрлар Совети раисининг биринчи ўринбосари, Азарбайжон Республикасининг Президенти, машҳур Хайдар Алиевнинг ўғли,  Азарбайжон Республикасининг амалдаги Президенти Илхом Алиевнинг интервюсини кўрсатиб қолишди. У, инглиз тилида эркин гапиргани ҳолда, «Euvronews» мухбирининг барча саволларига жуда оҳиста, ўз обрўсига муносиб равишда, далил-исбот билан, тегишли равишда жуда малакали жавоблар берди. Бу мени завқимни келтирди ва менда ўз мамлакати ахолиси ўртасида катта обрў ва чуқур ҳурматга сазовар бўлаётган бундай одамга – бизнинг Илхом Алиевга нисбатан, ифтиҳор туйғусини уйғотди. Агар у илгари мувоффақиятли тадбиркор бўлган бўлса, энди у, нафақат иқтисодиётнинг, балки ўз халқининг яшаш даражаси ва сифатининг тинимсиз ўсишига эришаётган, Азарбайжондек бир мамлакатнинг мувоффақиятли Президенти ҳамдир. У шундай Азарбажон Президентидирки, жаҳон молиявий инқирози даври бўлмиш 2009 йилда, кўплаб малакатларда ялпи ички махсулот қисқарган бир пайтда, унинг мамлакатида республика ялпи ички махсулотининг ўсиши юқори даражадаги кўрсаткични – 10,4 фоизни ташкил этди.

Ўз ота-оналарининг изидан қадам ташлаб ва бу оғир йўлда анча-мунча мувоффақиятларга эришган миллат рахбарларининг мувоффақиятли фарзандлари тўғрисида гапирар эканмиз, уларнинг рўйхатини монархик оилаларни ҳисобга олмасдан ҳам давом эттириш мумкин: Индира Ганди, Раджив Ганди, Беназир Бухутто ва бошқалар. Бу қаторга балки Чеченистон Президенти Рамзон Қодиров ва АҚШнинг собиқ Президенти – (кичик)  Жорж Бушни ҳам киритса бўлар.

2. Американинг бир «Foreign Policy» деган журналида 2009 йилнинг 4 августида «The World’s Worst Daughters» деган сарлавҳа остида [24], Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага бағишланган кичкингина мақола чоп этилган эди. Мени фикримча бу мақола Гулнора Каримовага нисбатан на фақат ноҳолислик билан, балки кимнингдир буюртмасига асосан ва душманлик билан ёзилган. Шунга қарамай унинг таржимаси жарангдор сарловҳалар остида кўплаб Интернет-сайтларда босиб чиқарилди. Шунинг учун ҳам мен бу ерда бу қиз тўғрисидаги ўз фикларимни айтишни лозим топдим. Лекин фикрларимни ўша мақола чоп этилгандан кейин пайдо бўлган бугунги кундаги сўзлар билан эмас, балки 2004 йил 16 январда «ЦентрАзия» сайтида «Г.Каримова опровергает: «Уздунробита» не владею, политической карьеры не делаю, в посольстве в Москве – не работаю», деб аталган сарловҳа остида чоп этилган ва мен ана шу мақолага қилган шарҳимдаги сўзлар билан ифодаламоқчиман. Чунки бу сўзлар Гулнора Каримова унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳали ўз ватанида ҳам ўзини бамайлиҳотир ҳис қила олмаётган бир пайтларда айтилган эди.

Мен ўша пайтда шу сўзларни ёзган эдим: «Гулнорахоннинг отасига раҳмат! У – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қизи…, икки фарзанднинг онаси, сиёсат фанлари доктори, бир нечта тилни билади, АҚШдаги дунёнинг энг нуфузли олий ўқув даргоҳларидан бирини битирган. Мен уни ҳаттоки бизнинг биринчи маликамиз деб атаган бўлар эдим. Шундай шахсларга лозим бўлганидек у Ўзбекистоннинг энг бой хонималаридан (аёлларидан) бири бўлиши керак ва шундай ҳамдир. Шунинг учун ҳам у, майли, мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида ўзига мустақиллик берадиган ҳар қандай ўзининг шахсий мулкига эга бўла берсин.

Нима учун энди у (Гулнорахон) қандайдир мулкка эга, бой, нуфузли, давлатнинг амал шохсупалари ва бошқа нарсаларирга даъвогар бўлмаслиги  керак экан?  Бу нима деган гап: президентнинг қизи бўлиш уни Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси ва бошқа қонунлари, ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳар бир фуқорога кафолатлаган қандайдир фуқоровий ва бошқа ҳуқуқлардан махрум этадими?

Фақатгина унга ҳасад қиладиган ва унинг душманларигина уни тўғрисида ёмон гапириши мумкин. Ахир, уни тўғрисида салбий фикр билдирадиганларнинг мутлақо кўпчилиги ичида, у билан бирон кимса ҳаттоки шахсан таниш ҳам эмас-ку. Ва улар ўзларининг мулоҳазаларида далилларга эмас, балки унинг отасини мухолифлари бўлган ичи қора одамлар ёки Ўзбекистон Республикасининг Президентига қарши ишлайдиган қандайдир махсус хизматлар томонидан атайин тарқатилаётган кўча-кўйдаги фисқу-фасот ва уйдирмаларга таянадилар холос.

Гулнора Каримова – бу ажойиб қиз ва ҳар томонлама ўқимишли бўлган – етук ўзбек  аёлидир. Етар, бизнинг маликамиз тўғрисида айтилаётган ёмон фикрларни тўхтатайлик, энди! Аҳир бу фисқи-фасот ва уйдирмлар айниқса, – Гулнора Каримова тўғрисида уни ўзига эмас, балки Ўзбекистон ўтказаётган сиёсатга аччиқ қилиб ёзадиган – эркак кишилар шаънига ҳам тўғри келмайди…».

АҚШ суд идоралари уни қандайдир жиноят содир этганлиги учун эмас, балки оддий инсоний тушунчалар нуқтаи назаридан, ҚАХРАМОНЛИК, деб баҳоланиб, умуман олганда, уни олдида ҳатто ҳар қандай эркак ҳам бош эгиши керак бўлган, айнан эса: у ўзининг АҚШдаги собиқ турмуш ўртоғига ўз фарзандларини қолдирмай, уларни Ўзбекистонга олиб келиб қолишдек – мардоновор ҳаракати учун тақиб этган воқиеалар тўғрисида ҳам бўлар-бўлмас уйдирмаларни гапиришни бас қилайлик энди. Ахир уни ўрнида, ўз фарзандлари учун жонини ҳам аямайдиган, ҳар қандай она бўлган бошқа ўзбек аёли ҳам ўзини айнан шундай – бизнинг Маликамиз Гулнора Каримовадай – тутган бўлар эди-ку.  Хеч қандай муболағасиз айтиш мумкинки бу ўзбек Маликаси хозир янги ёшлар маданиятининг, шу жумладан амалда ғарб мамлакатларидагидан сира ҳам фарқ қилмайдиган, замонавий ўзбек эстрадаси, янги мода, заргарлик санъати, Узбекистондаги жамоат ҳаракатлари кўпчилик йўналишлари, лойиха ва дастурларининг, асосчиси ва рахнамоси ҳамдир.

Агар кимнидир Гулнора Каримованинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги батафсилроқ малумотлар қизиқтирса, бундай муштарийларга унинг, ушбу мақолада фойдаланилган манбалар рўйхатининг [28] рақами остида кўрсатилган адресга мурожаат қилишларини тавсия этаман.

7. Якун: ўзбеклар қаердан пайдо бўлган? Бу савол устида алла қачондан буён кескин мунозаралар олиб борилади. Лекин мен, на фақат бир-бирларига, балки ҳар қандай бошқа кишиларга ҳам ҳурмат билан Инжилнинг бош қахрамони Одам ато номи билан — Одам, деб мурожаат қилувчи, ўзбек халқининг: илмий малумотлар, Инжил ва Қуръон каби илоҳий китобларга таянувчи вакили сифатида, қуйидаги фикрларларда баён этилган нуқтаи назарда тураман.

Ер куррасининг барча одамлари айнан бир ҳил ота-оналардан пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам бизнинг аждодларимиз, улар қаторига кирувчи, форс тилида ўзбеклар тарихини биринчилар қаторида ёзиб кетган, буюк фалакшунос-олим ва ҳукмдор Мирзо Улуғбек каби [25], бу тўғрида ўзининг «Великий Тимур» деган китобида ўзбек ёзувчиси Евгений Березиков ҳам ёзганидек [26], ўзларини туркий халқлар сафига киритган ҳолда, шундай фикр сурганлар:

Тўфон сув тошқинларидан сўнг учта ўғли ва келинлари билан бирга тирик қолган Нўх алайҳис-салом, Ҳом исмли ўғлини «Хиндустон ерларига жўнатди, Сом исмли ўғлини Эрон мамлакатига жўнатди, Ёфас исмли ўғлини шимолий мамлакатга жўнатди. Ва у уларга айтди: «Одам ато зурриётидан сизлардан бошқа ҳеч ким қолмади. Энди сизлар ўша уч юртга жойлашиб ўша ерларда яшайсизлар, ва майли сизларнинг ўғил фарзандларингиз кўп бўлсин»…

«Ёфас отасининг иродаси билан Жуди тоғларини тарк этди ва Атал (Волга) сохили ва Яикага (Ўролга) жўнади. У ўша жойларда икки юз эллик йил яшади. Унинг саккиз ўғли бор эди, ва уларнинг авлодлари жуда ҳам кўп бўлган. Унинг ўғилларини исми: Турк, Хиброз, Сақлоб, Рус, Минг, Чин, Гумори, Мазухдир. Ёфас, бу дунёдан кўз юмаётганида, ўз ўрнига тўнғич ўғли Туркни ўтқазиб кетди»

Демак, бу айтилган гапларнинг хаммаси афсона бўлиши мумкин бўлса ҳам, лекин бари бир, биз хаммамиз, Ёфас алайҳис-саламнинг ўғилларидан бўлган Турк алайҳис-саламнинг авлодлари бўлмиш, биз – ўзбеклар, Рус алайҳис-саламнинг авлодлари бўлмиш – руслар ва бошқа халқлар, шу жумладан Сом алайҳис-саламнинг авлодлари бўлмиш – тожиклар, аслида биродар халқлар ҳисобланамиз. Бундан ташқари, агар, булар тўғрисида XV асрда ҳар ким ҳам эмас, балки буюк олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбек ёзиб кетганлигини. Ва бу улуғ зот Россияга мутлақо тобе бўлмаган ўша даврнинг қудратли давлатларидан бирининг ҳукмдори бўлганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бундай одам фикрининг ҳолислиги ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмаса керак, деган фикрдаман.

Шунинг учун ҳам бизнинг халқларимиз бу заминда қандайдир ёвузлик исташи ва низоларга боришлари керак эмас, балки эзгулик нурларини тарқатиб, дўстлик ва ўзаро ёрдам кўрсатишнинг бродарларча бўладиган муносабатларини ўрнатишлари керак, деб ўйлайман. Лекин шу билан бир қаторда биз Инжилнинг 12-бобида келтирилган Матфейнинг: «Яхши одам эзгулик ҳазинасидан яхшиликни олиб чиқади; ёмон одам ёвузлик ҳазинасидан ёмонликни олиб чиқади», деган сўзларини, унутмаслигимиз керак.

Адабиёт

  1. Масов Р. О термине «узбек» («озбак») встречается множество противоречивых суждений. К вопросу

      образования Узбекской ССР (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1265962380).

  2. Славомир Горак. В поисках истории Таджикистана: о чем таджикские историки спорят с узбекскими

      (http://www.intelros.ru/user/).

  3. Дубнов А. Тема противостояния Таджикистана с Узбекистаном – больная для всех. Но Рахмон позволил

      себе… (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1260813600).

  4. Абдуллаев Р. У России и Центральной Азии великое и светлое будущее

      (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1262641800).

  5. Парамонов А., Строков А. Распад СССР и его последствия для Узбекистана: экономика и социальная сфера

      (http://www.da.mod.uk).

  6. Народное хозяйство СССР в 1990 году.  М.: Финансы и статистика. 1991, с. 419.

  7. Гражданская война в Таджикистане (http://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/225223).

  8. Ошская резня (1990)// Википедия.

  9. Афганистан// Википедия.

10. Мустафаев Б. Правовая основа великого будущего (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1069623240).

11. Афганистан// Википедия.

12. Абдуллаев Р. Политойкономия. Главы I и II (http://www.politieconomia.narod.ru).

13. Конвенция по охране и использованию трансграничных водотоков и международных озер. Генеральная

      Ассамблея ООН. Хельсинки, 17.03.1992 (http://zelenyshluz.narod.ru/conv_wat/trans.htm).

14. Конвенция о праве несудоходных видов использования международных водотоков. Генеральная Ассамблея

      ООН № 51/229. Нью-Йорк, 1997 (http://www.un.org/russian/documen/convents/watercrs.htm).

15. Правила пользования водами международных рек. Генеральная Ассамблея ООН. Хельсинки, 1996

      (http://www.cawater-info.net/bk/water_law/9_1.htm).

16. http://www.evolutio.info/index.php?option=com_content&task=view&id=43&Itemid=38.

17. Доклад Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова на заседании Кабинета Министров,

      посвященном итогам социально-экономического развития страны в 2009 году и важнейшим приоритетам

      экономической программы на 2010 год// «Правда Востока», 01.02.2010.

18. Волохова В. Рейтинг стран по уровню жизни (http://rating.rbc.ru/article.shtml?2006/11/29/31275053).

19. Каримов И. Новогоднее поздравление народу Узбекистана// «Правда востока», 04.01.2010.

20. Немцов Б. (http://www.globoscope.ru/content/articles/1473/).

21. articles.gazeta.kz (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1264415580).

22. Федеральный Закон РФ № 2197-5 ГД от 5 июня 2009 г.

23. Русский Newsweek (http://www.runewsweek.ru/news/country/28666/?r1=rss&r2=full).

24. http://www.foreignpolicy.com/articles/2009/08/04/the_worlds_worst_daughters.

25. Улугбек М. Тўрт улус тарихи (История четырех родов). Т.: Изд-во «Чулпон». 1994.

26. Березиков Е.Е. Великий Тимур. Т.: Укитувчи, 1994.

27. Библия. Printed in Finland be Lansi-Sovo Oy/St. Micel Print. Mikkeli. 1990.

28. http://www.gulnarakarimova.com – Гулнора Каримованинг Интернетдаги расмий саҳифаси.

Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.

Изох: мақола биринчи бор «Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения – II», деган сарловҳа остида Россиянинг «Капитал страны» номли федерал  Интернет журналида 2010 йилнинг 15 мартида рус тилида эълон қилинган.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332