Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар — I

Рахмон-Бакиев

Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистон билан нима ҳақида бахслашмоқда? Ўзбекистон Республикаси қаердан пайдо бўлган ва ўзида нималарни акс эттиради? Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари қандай ва бу жараёнга нималар ҳалақит бермоқда?

 Оҳирги пайтларда баъзи бир оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) ва, айниқса Интернет-нашрларида, ўзбек халқи, Ўзбекистон Республикаси ва унинг иқтисодий муаммолари, ўтмиши, хозирги куни ва келажаги тўғрисидаги масалалар асоссиз, баъзан  ғашни келтирадиган ва мутлақо ҳато равишда ёритилмоқда. Шунинг учун ҳам мен ушбу мақолани ишончли материаллар ва далиллар асосида шундай масалаларни тахлилига бағишлашга қарор қилдим.

1. Тожикистон Ўзбекистонга нисбатан бирон-бир ҳудудий даъво қилишга ҳақлими? Ўзбекистон халқлари, ўзбекларнинг ўзи ҳамда уларнинг давлатчилиги тарихи, башқа халқлар, миллатлар ва давлатлар тарихи каби, жуда бой ва узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Бироқ бундай фикр билан, тожик халқининг ўзларини тарих ва этногенез соҳаларида мутаҳассис деб ҳисобловчи бази бир вакиллари, келиша олмайди. Уларнинг фикрича жаҳон цивилизациясининг ўчоғи – Тожикистон эмиш, чунки унинг халқи гўёки шу цивилизациянинг асосчиси бўлмиш, ҳудди немс-фашистлари ҳам ўзларини мансуб деб билган ўша «олий» ирққа – арийлар ирқига мансуб экан. Тожик «тарихчилари»нинг мана шу афсонавий дунёсида, на ўзбек халқига, на унинг давлатчилигига ва на унинг ҳудудига, ўрин бор. Уларнинг фикрича Ўзбекистан ССРнинг СССР таркибида ташкил топиши ҳам ҳатодан иборат тарихий воқиеа эмиш, чунки ўша даврларда гўёки таркибига Ўзбекистонни автоном республика сифатида киритган ҳолда Тожикистон ССР тузишлари керак булган экану, бироқ бу иш кимларнидир айби билан амалга ошмай қолган эмиш…

Мана шундай алжирашдан иборат гапларни ташувчи «мутахассислар»нинг бош мафкуравий рахбари тарих фанлари доктори, академик Рахим Масовдир [1-2]. Бундан ўлароқ Р.Масов бошчилигидаги Тожикистон тарафи ўтган асир 90-йилларининг бошларидан буён Ўзбекистон томони билан на фақат икки халқнинг тарихи ва этногенези тўғрисида мунозара қилиб келди. Балки ўзбек халқининг ифтоҳори бўлмиш Самарқанд, Бухорага ва Ўзбекистон Республикасининг бази бир бошқа чегарадош ерларига ҳам худудий даъво қила бошлади. Буларни ҳаммасини, юмшоқ қилиб айтганда, халқаро ҳуқуқ соҳасида малакасиз бўлган одамларнинг этногенез, ўз халқлари ва мамлакатлари тарихининг мунозарали масалаларини жамоатчилик ҳукмига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали, ҳавола қилишаётган масалалари тойифасига киритиш мумкин эди. Бироқ ўтган йилнинг охирида Интернет тармоғида бундай фикрлар на фақат ўша «олимлар» томонидан, балки Тожикистон Республикасининг Президенти Эмомали Рахмоннинг оғзидан ҳам чиқаётганлиги хақидаги ҳабар ва мақолалар пайдо бўла бошлади [3].

Шунинг учун ҳам мен ушбу мақолани тайёрлаш даврида бизнинг халқларимиз ва давлатларимиз тарихи, Тожикистон тарафининг Ўзбекистон томонига қилаётган ҳудудидий ва бошқа даъволари билан боғлиқ муаммоларни, яна бир бор такроран ўрганиб чиқишимга тўғри келди. Кўриб чиқилаётган масалаларни ишончли манбаалар орқали шундай тадқиқ қилиш натижасида мен қўйилган саволга жавоб берувчи ва ҳолисона (объектив) ҳақиқатни аниқлаш имкониятини берувчи далилларни топишга муяссар бўлдим.

1917 йилининг (эски сана бўйича) 17 февралида монархик давлат бўлган Россия Империясида Феврал (буржуа) революцияси бўлиб, шундан сўнг 1917 йилнинг 1 (14) мартида Россия подшоси – Император Николай II – ўз тахтидан воз кечди. Шундан сўнг хокимият тепасига Муваққат ҳукумат ҳамда Ишчи, солдат ва дехқонлар Советлари бир вақтнинг ўзида келди. Муваққат ҳукумат 1917 йилнинг 1 (14) сентябирида Россияни Республика деб эълон қилди. Лекин шундан сўнг 1917 йилнинг 25 октябрида (7 ноябрида) давлат тўнтариши – Октябр (Социалистик ёки пролетар) революцияси, содир этилиб, ҳокимиятни большевиклар эгаллаб олдилар. Буларнинг пироворд натижасида Россия подшолиги ёки Россия Империяси дунёнинг сиёсий ҳаритасидан ўчирилди. Шу империя харобалари устида эса олдин РСФСР, Украина ССР, Белорусия ССР ва Закавказия СФСР тузилиб, улар кейинчалик 1922 йилнинг 22 декабридаги «СССРни ташкил қилиш тўғрисида Шартнома»га асосан – Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи»га, бирлаштирилган эдилар. Бу шартнома Советларнинг 1922 йил 30 декабрда ўтказилган I Бутиниттифоқ съездида тегишли Декларация орқлаи тасдиқланган.

Ўтган асирнинг 20–йилларида Ўрта Осиёда ўтказилган маъмурий–худудий ислоҳатлар ёки миллий чегараланиш натижасида РСФСР таркибидан пойтахти Тошкент шахрида бўлган Туркистон АССР ажратиб чиқрилган эди. Кейин, 1924 йил эса, унинг таркибидан хамда Бухоро Халқ Республикаси ва Хоразм Халқ Совет Республикаси таркибидан, янги иттифоқдош республикалар сифатида Туркманистон ва Узбекистон ССРлар ажратиб чиқарилган. Жумладан СССР таркибига Туркманстон ССР 1924 йил 27 октябрда кирган бўлса, Ўзбекистон ССР – 1925 йил 13 майда кирган. Лекин Туркманистон ССРдан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ССР таркибига Тожикистон 1929 йилнинг 5 декабрига қадар 1932 йилда тузилиб хозирга қадар унинг таркибига кириб келаётган Қорақалпоғистон каби, автоном республика (АССР) сифатида кирар эди. Кейинчалик (1936 йилнинг 5 декабридан) РСФСР таркибидан Козоғистон ва Қирғизистон ССР каби республикалар ҳам ажралиб чиқиб, СССР таркибига криган эдилар. Жумладан шу нарса қизиқарлики: агар Қозоғистон РСФСР таркибида бўлган пайтида Қирғизистон АССР деб аталган бўлса, Қирғизистон эса – Қора–Қирғиз автоном округи (АО), деб аталган. (Буларни ҳаммаси тўғрисида СССР тарихи дарсликларидан ташқари Википедиянинг шу республикаларга бағишланган материалларидан билиб олса бўлади).

Шундай қилиб мен, қуйидаги жуда ҳам жиддий ҳулосалар чиқариш имконини берувчи, илгари қисман ёзиб ўтиганимда [4] академик Рахим Масов томонидан ҳам билвосита тан олинган [1], етарли даражада маълум, лекин тан олмасликнинг асло иложи йўқ бўлган даллиларни аниқлашга сазовор бўлдим. Уларнинг мазмуни қуйидагилардан иборат. Марказий Осий халқлари, шу жумладан ўзбеклар ва тожиклар, чуқур тарихий илдизга эгадирлар. Буларни шу халқларнинг илмий жамоатчилиги вакиллалари ўзларининг илмий ва мунозарали мақолаларида асосли равишда таъкидлаб келмоқдалар. Бироқ СССР ташкил топкунга қадар Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон деб аталувчи маъмурий–худудий бирикмалар ёки иттифоқдош республикалар – жаҳоннинг сиёсий ҳаритасида хеч қачон бўлган эмас.

Ўз навбатида бу ҳулоса Тожикистон тарафининг Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа чегарадош ҳудудларига бўлган даъволарининг мутлақо асоссиз, ҳеч қандай илдизга эга эмас ва ўринсиз эканлигини тўлиқ исботлайди. Чунки тарихда 1991 йилга қадар Самарқанд ва Бухородек бутун дунёга машхур ва буюк шахарларни ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа чегарадош ерларини ўз таркибига киритган Тожикистон Республикаси деган давлат ҳеч қачон бўлган эмас. Шундай экан, Тожикистон томони уларга нисбатан қандайдир ҳудудий маънога эга бўлган даъво қилиши ва бундан фарқли ўлароқ уларни қайтарилишини ёки ўз ҳудудига қўшиб берилишини, талаб қилиши мумкинми?

Албатта йўқ!

Ҳамма масала қарайиб тўлиғича аксинчадир. Агар қайсидир тараф бошқа тарафга ҳудудий даъво қилиш ҳуқуқига эга бўладиган бўлса (Хитойнинг Гонконг ва Макаони қайтариб олганлигина гапирмасдан Тайванга даъвогарлиги каби), бундай тараф фақатгина битта. У ҳам бўлса фақатгина Ўзбекистон Республикаси бўлиши мумкин ҳолос. Ваҳхоланки бундай даъво қилишга бу давлатда Тожикистоннинг 1924 йил 14 октябридан 1929 йилнинг 5 декабрига қадар Ўзбекистон таркибига автаном республика сифатида кирганлигидай — ҳеч рад этиб бўлмайдиган, мустахкам далили асос бор.

Демак, яна бир карра таъкидлаб ўтиш лозимки, қандайдир ҳудудий даъволарни Тожикистон эмас, балки бу республиканинг барча худудини ўз ҳудудига қўшиб олишгача бўлган даъвони Тожикистонга нисбатан фақатгина Ўзбекистон қилиши мумкин ҳолос. Лекин ўзининг халқаро мажбуриятларига, шу жумладан БМТ устави ва қарорларига содиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси, ўзи мустақилликка эришган кундан то шу бугунга қадар ҳали ҳеч қачон бундай даъво қилмаган. Ва, агар Тожикистон тарафи халқаро ҳамжамият аъзоси сифатида ўзини андишали, маданиятли ва малакали тутиб – этник, худудий ва бошқа соҳаларда ўзларининг бекорчи алжирашларига барҳам берсалар, Ўзбекистон тарафи ҳеч қачон бунай даволарини ўртага ташламайди, деб таъкидлаш мумкин.

Мен юқорида таъкидланган ушбу масалани бу жойда яна бир бор алоҳида гапириб ўтаётганлигимнинг сабаби Тожикистон тарафидан на фақат ҳудудий даъволар чиқаётганлиги, ҳамда Марказий Осиёнинг сон жиҳатдан энг кўп аҳолиси бщлмиш – ўзбек халқининг маданий ва тарихий меъроси аҳамиятини пасайтиришга уриниш қилинаётганлигида. Балки мен сал қуйироқда тўхтамоқчи бўлаётган фуқоролар уруши, халқаро терроризм, гиёхванд моддаларни ташиш йўллари (наркотрафик) ва бошқа нарсалар билан боғлиқ синов ва хавфлар ҳам мавжуд бўлганлигидадир.

2. Ўзбекистон иқтисодиёти Совет Иттифоқи (СССР) даврида қандай ривожланган эди ва у мустақилликка эришгандан сўнг қандай ривожланиб бормоқда? Мен бу ерда, мустақил тахлилчилар А.Парамонов ва А.Строковларнинг «Совет Иттифоқининг қулаши ва бунинг Ўзбекистонга таъсири: иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа» [5], деган тадқиқотларининг Ўзбекистон Республикасиниг мустақиллик йилларидаги иқтисодиётини ўрганишга бағишланган бази бир жиҳатларини жуда қисқа равишда, шарҳлаб ўтмоқчиман. Бунадан ташқари муштарийлар (мақоланинг ўқувчилари) билан шу масала юзасидан ўз фикирларим билан, бу мақола бағишланган бошқа масалаларга узвий боғлиқ равишда, ўртоқлашмоқчиман.

А.Парамонов ва А.Строковларнинг тадқиқотлари тўғрисида гапирганда, бу иш ПРООН «Инсон ривожланишининг ўлкавий маърузаси» доирасида етарли даражада халоллик билан  бажарилган, деб таъкидлаш мумкин. Шунинг учун ҳам бу тадқиқот, менинг фикримча, ижобий баҳоланишга сазовор, уни совет тузими, ундан кейинги давр ва охирги йилларда чоп этилган материаллар билан бирга ўрганиш эса қуйидаги ҳулосалар чиқариш ва якунлар ясашга асос бўла олади.

Ўзбекистон ССР, советлар даври (маъмурий-буйруқбозлик тизими) ўлчамларига кўра, иқтисодий кўрсаткичлар бўйича иттифоқдош республикалар ичида учинчи ўринни эгаллаб, ёмон ривожланмаган бўлса ҳам, Марказий Осиёнинг бошқа республикалари каби Совет Иттифоқининг энг қолоқ индустриал-қишлоқ хўжалиги тоифасидаги республикаларидан бири эди. Бу ҳулоса:

— Узбекистон ССРда жон бошига тўғри келадиган ялпи ички махсулотнинг (ЯПМ) доимо умум иттифоқ кўрасаткичларидан 2 баробар ёки 200 фоизга камлиги тўғрисидаги маълумотлар;

— Узбекистон ўша пайтларда халқ истеъмоли молларини жон бошига ишлаб чиқариш бўйича СССРда энг охирги ўринлардан бирида туриши тўғрисидаги даллиллар [6]  билан тасдиқланади. Узбекистон бу кўрсаткич бўйича 1990 йили Латвиядан — 4,77 маротаба, Эстониядан — 4,6, Литвадан — 3,66, Белоруссиядан — 3,48, Молдавиядан — 2,95, Арманистондан — 2,67, Россиядан — 2,55, Украинадан — 2,45, Грузиядан — 2,37 маротаба орқада бўлган эди.

Бундай ҳолат натижасида Ўзбекистон 70 фоизга яқин халқ истеъмоли молларини ўз ахолисини таъминлаш учун умум иттифоқ жамғармасига топширилаётган бошқа маҳсулотлар ўрнига республикага олиб келишга мажбур эди. Бу муаммо Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, агар ҳал этилмаса, ечилиши мураккаб сиёсий муаммога ўсиб ўтиши мумкин бўлган, шунинг учун ҳам зудлик билан ўз ечимини талаб этаётган масалалардан бирига айланган эди. Бундай ҳолат СССРда, унинг охирги дамларида яққол кўзга ташланиб, дўконларнинг бўм-бўш пештахталари совет кишиларининг норозилиги пайдо бўлишига ва оқибатда бу империянинг тўлиқ қулашига олиб келган эди.

Шу билан бир қаторда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, шарҳланаётган [5] тадқиқотда: «1990 йилда республиканинг 70 фоизга яқин ахолиси яшаш даражасининг энг кам миқдоридан паст бўлан ялпи даромадга эга бўлган бўлса, Россия ва Украинада бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этар эди», деб таъкидланади. Бундан ташқари бошқа салбий жараён ва воқеликлар ҳам кўрсатиб ўтилади. Бироқ муаллифлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини режалаштиришда ўз аксини топган жиддий ҳато ва камчиликлар тўғрисида лом-мим дейишмаган. Боз устига, А.Парамонов ва А.Строковлар  ахоли бандлиги тўғрисида сўз юритар эканлар, гўёки советлар даврида «республикада ишсизлик йўқ эди», деб таъкидлашади [5, 6-бет]. Лекин бу муаллифларнинг шундай тарзда таъкидланган фикрлари билан, қуйидаги сабабларга кўра, сира ҳам келишиб бўлмайди.

Ўша, ривожланган мамлакатларнинг қишлоқ жойларида умумий ахолининг 2 дан 5 фоизигача яшаётган бир даврда, Узбекистоннинг қишлоқ жойларида аҳолининг 60 фоизи яшаб, бу 1990 йилда 20,71 млн. кишини ташкил этар эди [5, 72-бет]. Лекин шу 60 фоиз қишлоқ ахолисидан (12,3 млн. киши) фақатгина 15,5 фоизигина (1,9 млн. киши) банд эди ҳолос. Лекин бу, хаттоки ҳамманинг кўз ўнгида вайрон бўлаётга ўша социалистик тузимнинг хўжалик юритиш тизими ва иқтисодиётини хастпўслашга одатланган советлар статистикасининг рақамлари, ўз ичида Ўзбекистон ССР қишлоқ ахолиси орасидаги жуда ҳам кўп миқдорда ишсиз ёки иш билан банд бўлмаган одамлар мавжуд эканлигини яширар эди.   Шундай одамлар сони, менинг тахминий ҳисобларимга кўра 1990 йили, яъний СССР қулашидан бир йил олдин, яхлитлаб олганда 4 млн. кишини ташкил этган. Бу рақам эса республика халқ хўжалигида банд бўлганларнинг умумий сонидан фақатгина 22,4 фойизгагина кам ҳолос, вахоланки Ўзбекистон ССРдаги барча иш билан банд кишилар ўшанда 5,2 млн. кишини ташкил этар эди [5, 102-бет]. Бироқ расмий манбаларда, гўёки ўша 1990 йили Ўзбекистон ССРда давлат идораларига ишга жойлаштиришни сўраб фақатгина 321 минг кишигина мурожаат қилган, деб кўрсатилади [5, 98-бет]. Лекин бу рақам иш билан банд бўлмаганларнинг фақатгина 8 фоизинигина ташкил этади ҳолос!

Менинг фикримча Узбекистон ССРда ишсизларнинг шундай катта армияси мавжудлиги, ўша даврда хукмрон бўлган коммунистик мафкурага кўра ишсизлар бўлиши мумкин эмас, деган бир оддий ақидага асосан, яширилар эди. Шунинг учун ҳам ишсизликдек бир воқелик ижтимоий фойдали фаолиятдан бош тортиш ва текинхўрларнинг ҳаёт тарзи сифатида талқин этилиб, жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган қилмишлар қаторига, айнан эса «балохўрлик» тоифасига кирар эди.

Ўзининг мустақиилигига эришган Ўзбекистон учун яна бошқа муммо на фақат республика ичидаги, балки бутун Марказий Осиёдаги, айниқса қўшни республикалардаги, жуда оғир ижтимоий-иқтисодий ахвол ҳам эди. Ва бундай қўшнилар қаторига, биринчи галда, Тожикистондек Ўзбекистондан, ўзининг давлат (тожик) тили билан фарқ қилсада, ўз ахолисининг иқтисодий турмуши, дунёқараши, маданияти, маиший ҳаёти ва диний ананалари билан сира фарқ қилмайдиган республика, кирар эди. Жумладан ўша пайтда Тожикистоннинг ўзбек миллатига мансуб фуқаролари бу республика умумий ахолиси сонининг 23 фойизини ташкил этар эди. Бироқ уша даврда Тожикистонда ФУҚОРОЛАР УРУШИ бўлаётган эди.  Эксперт баҳолашларга кўра, бу 1997 йилгача давом эган уруш, камида 150 минг киши, шу жумладан бу мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Рахмон Набиев ҳаётини ҳам зомин бўлди. Ва яна шу республиканинг фуқоролари бўлмиш — 70 мингдан зиёд кишини, қочоқлик бўлишга грифтор қилган [7].

Бу ФУҚОРОЛАР УРУШИ на фақат Тожикистоннинг ўз халқи ва давлатига, балки қўшни ўзбек халқи ва ёш ўзбек давлатига ҳам ката ҳавф солар эди. Бу уруш натижасида, Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи, ҳаётий мухим аҳамиятга эга бўлган темир йўл алоқаси ҳам, қарайиб узиб қўйилган эди. Бу урушнинг ўзи эса, Ўзбекистон ҳудудига ҳам ўтиб кетиб, минг-минглаб қочқинлар пайдо қилиши мумкинлиги тўғрисида гапирмаганимизда ҳам, бизнинг жуда ҳам кўплаб фуқороларимиз ҳаётига зомин бўлиши турган гап эди. Чунки бизнинг аҳолимиз сони ўша даврдан то шу пайтгача Тожикистон аҳолиси сонидан қарайиб 4 баробар кўплигича қолиб келмоқда. Бунинг ҳаммаси миллий адоват мавжудлиги туфайли, қўшни мамлакатлар ўртасида харбий низо келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас эди.

Ўша даврда шунга ўхшаш таҳдид Қирғизистон тарафидан ҳам рахна солиб турган эди, воҳоланки у томонда ҳам қирғизлар ва ўзбеклар ўратасида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалол-Обод вилоятларида 1990 йили миллий адоват асосидаги 1200 га яқин кишининг ёстиғини қуритган  низо [8], кутилмаган ҳолатларда фуқорлар урушига айланиб кетиши мумкин бўлиб, бундай воқиеалар ҳам Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида жиддий харбий низо келтириб чиқариши турган гап эди десак, бу муболаға бўлмаса керак.

Бундан ташқари, ўша даврдаги харбий низо таҳдиди умумий аҳолиси таркибида этник ўзбеклар 9-10 фоизни ташкил этувчи [9] Афғонистон тарафидан хам рахна солиб турган эди. Аниқроғи эса, шундай таҳдид жиддий равишда Афғонистондаги ўзбек миллатига мансуб дала қўмондонлари тарафидан солинган. Малумки шундай дала қўмондонларидан бири Жума Намонгоний бўлган ва у ўз вақтида Совет Иттифоқининг Афғонистондаги «чекланган харбий кучлари» сафида хизмат қилган Ўзбекистон фуқороси Жумабой Хўжаев бўлиб, кейинчалик Афғонистонга Тожикистон орқали норасмий равишда ўтиб кетган. Ва «Толиблар» тарафида дала қўмондони сифатида худди, масалан, шу йўл билан, қочиб кетиб, кейинчалик Ўзбекистон ислом ҳаракати (ЎИХ) рахбарига айланган Тохир Йўлдошев каби, жанг қилган. Лекин Тохир Йўлдошев 1991 йили Афғонистонга Жума Намангоний юрган йўл билан, яъний Тожикистон орқали, қочиб кетишдан аввал, Наманганда диний йўналишдагиги йирик тартибсизликларни уюштирган эди [10]. Ўшанда ўзини ҳатто амир деб эълон қилган бу кимса бошчилиги остидаги диндор экстремистлар  вилоят партия қўмитаси ва Наманган шахар маъмуриятларининг биноларини босиб олган эдилар. Ва бундай босиб олишларнинг режалари Тожикистондаги фуқоролар уруши бўсағасида амалга оширилган режаларга айнан ўхшаб кетади. Сўнгра бу экстремистлар Наманганда қандайдир мусулмон хокимияти ўрнатилганлигини эълон қилишган эдилар, унинг рамзи сифатида эса улар учун шахар маъмурияти биноси томига ўрнатилган «ислом байроғи» ҳизмат қилар эди.

Ўша пайтда хокимиятга аниқ тахдид солган бу экстремистлар кейинчалик террорист ва жангариларга айланиб, нафақат Ўзбекистон ислом ҳаракати аъзоларининг, ҳаттоки Бен Ладеннинг қўриқловчилирига ҳам айланганликларини инобатга оладиган  бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мардлигига тан бермай иложимиз йўқ. Чунки у киши ўзи учун оғир бўлган ва ҳаётига ҳавф солиб турган ўша пайтда Наманганга хеч қандай ҳадик ва қўрқувсиз, юқорида сўз юритилган экстремистлар билан музокара ўтказиш мақсадида келганлигини ҳамма билади. Ва, шу кимсалар томонидан босиб олинган Ўзбекистон Компартиси Наманган вилояти қўмитасининг маъмурий биносида ҳеч қандай қўриқчиларсиз, нафақат ўша экстремистларнинг рахбарлари билан, балки Тохир Йўлдошев ўзини друст тутмаган ва ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қилаётган жойдаги, уларнинг бир катта тўдаси билан ҳам, учрашган эди.

Бундан ташқари 1991 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VII сессиясида бир груҳ мухолифатга мансуб депутатлар томонидан Президент Ислом Каримовни ағдариб ташлашга уриниш амалга оширилган бўлиб, бу воқиеа Ўзбекистон ТВсининг биринчи каналидан бевосита намоиш қилинган. 1992 йили парламент (Олий Мажлис) депутати — «Эрк» партиясининг рахбари Салай Мадаминов томонидан эса йирик тартибсизликлар уюштирилган бўлиб, Тошкентда у ва мухолифатнинг носоғлом кучлари томонидан етилмаган студенларни жалб қилган ҳолда уюштирилган тўс-тўполонларининг асосий мақсади кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бирлигини бузиш бўлган эди, десак сира адашмаймиз [10].

Ўзбекистоннинг ривожланиши ва унинг аҳолиси тинчлигига таҳдид қилаётган бошқа синов ва ҳавфларни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Бунадай тахдидлар жумласига, вакиллири кўп маротаба ҳар-хил биноларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг биносини ҳам портлатиб, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ўлкаларида ҳар йўсиндаги қўрқитиш акцияларини ташкил этган – халқаро терроризм, ҳамда на фақат мамлакатимизнинг ташқарисида, балки ичкарисида ҳам илдизи бўлган экстремизм ҳам, киради. Бундан ташқари жиноятчилар дунёси томонидан солинган ва UNODC маълумотларига кўра дунё бозирига етказиб берилаётган афюннинг 90 фоизини етиштириб бераётган Афғонистон билан бевосита боғланган гиёхванд моддаларни ташиш йўллари ҳам мавжудки, бу ҳам осойишта ҳаётимизга солинаётган таҳдидларнинг бир туридир.

3. Ўзбекистоннинг бир маромда ривожланиши учун яна қанақанги муаммолар халақит бермоқда? Республика иқтисодий ривожланишига халақит бераётган жиддий  муаммолардан бири бу Ўзбекистоннинг жаҳон ҳаритасида жуда ҳам ноқулай жойлашганлиги билан боғлиқ. Бизнинг республикамиз ҳеч қандай денгиз ва океанларга тўғри чиқа олмайдиган қуршовда (анклавда) жойлашган. Боз устига Ўзбекистон умумий чагарага эга бўлиб, у орқли Хинд океани ва бошқа давлатларга чиқиши мумкин бўлган Афғонистонда мана қарайиб 30 йилдан буён уруш бўлаётир ва бу урушнинг охири сира кўринмайди.

Юқорида айтилганидек, илгари Ўзбекистоннинг тинч ривожланиши, мустақиллиги ва ҳудудий бутлигига таҳдид унинг ҳудудига қўшни мамлакатлардан ўтиб келиши мумкин бўлган фуқоролар уриши ҳамда ўша мамлакатлар билан пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳарбий низолар бўлган бўлса. Оҳирги йилларда, шундай тахдид вазифасини, мени фикримча,  эркин равишда қандайдир ижтимоий кучлар томонидан эмас, балки Тожикистон ва Қирғизстоннинг расмий идоралари ва юқори лавозимли давлат арбоблари томонидан атайин уюштирилайтган – иғволар, бажармоқда. Бизни республикамиз шу мамлакатлар билан биргаликда МДҲ, ЕврАзЭС, ШОС ва ОДКБ каби халқаро ташкилотлар сафига киришига қарамасдан, бундай иғволар дам трансчегара дарёларининг сув муаммолари ва гидроэнергетика иншоатлари қурилиши, дам Ўзбекистонга нисбатан асоссиз худудий, дам бошқа даъволар атрофида,  уюштирилмоқда.

Мана, мисол учун, Қирғизистон нафақат Туқтағул сув омборида тўпланаётган дарё сувнинг кинетик энергиясидан элктр энергияси ажратиб олмоқчи. Балки шу билан бир қаторда бу сув асрлар мобойнида ўзининг ҳудудидан оқиб ва ҳеч қандай тўловларсиз қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга ишлатиб юрилганлигига қарамай, уни энди Ўзбекистонга пулга сотмоқчи. Ёки Қирғизстон табиат қонунларига асосан Тян-Шон тоғларидан бошланиб, Қирғизистоннинг ўзи, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳудудларини суғоришдан ташқари, асосан Орол денгизини, — ҳа ўша, социалистик режалаштиришнинг ҳатолари туфайли бизнинг давримизга келиб сув етиб бормаслиги туфайли на фақат бизни ўлкамизнинг, балки бутун дунёнинг экологиясига зарар етказиб, — қуриётган денгизни  тўлдириш мақсадлари учун ҳизмат қилиши керак бўлган, дарё сувини Ўзбекистонга пул эвазига сотмоқчи. Шундай сиёсий мақсадлар пайдо бўлганлиги туфайли Қирғизстон Ўзбекистонга, Норин дарёсидан Қорадарёга қўшилиб Сирдарё бўлиб оқиб келаётган дарё сувини тўсиб қўймоқда. Бу дарё сувини, у айниқса қишлоқ хўжалик экинларини суғориш на фақат бизнинг мамлакатимизга, балки бошқа мамлакатларга ҳам жуда зарур бўлган пайтларда (баҳор ва ёзда), тўсиб қўймоқда. Ва, аксинча, бу сувни, керак бўлмасдан Ўзбекистоннинг қирғоқ истехкомлари ва сув ҳавзаларини фақат бузиб юборадиган пайтларда (кеч куз ва қишда) ката миқдорда очиб юбормоқда. Қирғизстон тарафи Қозоғистонга нисбатан ҳам Талас ва Чу дарёларининг сув хавзаларида тахминан шунга ўхшаш муносабатда бўлмоқда.

Шунинг учун ҳам савол туғилади: балки, Қозоғистон ва Хитой ҳудудларидан ўтиб Қирғизистон ҳудудига тушаётган ўзида иссиқлик энергиясини ташувчи қуёш нурлари учун ҳам пул тўлаш керакдир? Балки Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан шамол эсганда Қирғизстон томонга йўналувчи биз ҳаммамиз нафас оладиган ҳавога ҳам пул тўлаш керакдир?

Яна бизни булутлар билан боғлиқ саволлар ҳам «жиддий ташвишга»га солади. Бу «ташвиш» Ўзбекистон ва Қозоғистон тарафдан шамол эсганда Қирғизстон ва Тожикистон томонга учиб борадиган булутларга таълуқли. Вахоланки улар Тян-Шон ва Помир тоғлари чўққиларига қор ва ёмғир сифатида ёғилиши натижасида, ўша бизга оқиб келаётган сувларнинг манбайи бўлиб ҳизмат қилишига қарамай, Қирғизстон парламентининг малакасиз депутатлари «шарофати» билан – товар, деган «қонуний» мавқега эга бўлиб олиб, мамлакатларимиз ўртасидаги уларнинг олди-соттиси бўйича суний равишда туғдирилаётган мунозаралар кун тартибидан жиддий ўрин олмоқда.

Лекин бу масаладаги асосий саволлар, аслида бошқа мазмунни касб этади. Яъний: агар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз ҳудудлари орқали асрлар мобойнида оқиб ўтаётган дарё сувларига ҳеч қачон пул тўламасликлари тўғрисида қатий баёнот берсалар Қирғизстон ундай ҳолда нима қилган бўлар эди? Қирғизистон бу дарёларнинг, масалан Нориннинг, ирмоқларини буларни ҳаммасига пул тўлашга рози бўладиган қандайдир бошқа тарафни топиб, ўша томонга Ўзбекистон ва Қозоғистонни четлаб ўтиб, бу дарё ирмоқлари ва сувларини буриб юбориш ҳамда бу ишлар учун етарли маблағ ва воситалар топиш имкониятларга эгами?

Қирғизстон вакилларининг Норин, Сирдарё, Амударё, Чу ва Талас дарёларидан суғоришга мўлжалланган дарё сувларини сотишдек шундай алахсирашдан иборат ғоялари мавжудлиги туфайли менда бошқа, анчагина самарали ғоя пайдо бўлди. Ва у Қирғизстонлик ҳамкасабаларимизнинг кўриб чиқилаётган ғояларидан кўра анча адолатли ва асосли ҳамдир.

Мен қиймат ва нарх-наво масалаларини назарий жиҳатдан [12] ўрганувчи иқтисодчи сифатида, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларига Қирғизстон ва Тожикистон ҳудудларидан оқиб келаётган сувлар учун эмас, балки улар бошқа мамлакатлар ҳудудидан оқиб ўтаётганликлари учун хақ тўлаш керак, деган фикрдаман. Чунки бу сувни ўзининг сув омборларида сақлаётган тараф, уни электр энергияси ажратиб олиш мақсадларига ишлатиб бўлгач, Узбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудларидан оқиб ўтувчи, ўзларининг километрларда ўлчанадиган аниқ бир узунлигига эга бўлган дарёларига тўкишга мажбур. Бу эса, ҳамма уларнинг камчиликларини гапирётган сақлаш (ёки фойдаланиш) учун тегишли маблағларни талаб қилаётган, километрлардир. Худди шу ҳаражатларни трансчегаравий дарёларининг юқори қисмида ҳеч қандай маслаҳат ва келишувларсиз сув омборлари ва гидроэлектр иншоатлари қураётган Қирғизстон ва Тожикистон, тўлашлари керак.

Бас шундай экан, келинглар шу ғояда тўхтайликда, тарафларнинг сув омборлари, гидроэлектр иншоатлари ва трансчегаравий дарёларни сақлаш учун сарф қилаётган ҳаражатлари ўзаро бир-бирларини ўрнини қоплаяпти, деб келишайлик. Чунки бу таклиф, мени фикримча, муаммонинг, на фақат Қирғизстон ва Тожикистон халқларининг, балки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари ахолиларининг манфаатларини ҳам ҳисобга оладиган, халқаро ҳуқуқларга [13-15] тўлиқ мос тушувчи, энг мақбул ва адолатли ечими ҳисобланади. Бундай фикрнинг тўғрилигини эса БМТ Бош Ассамблеясининг 1962 йил 14 декабрдаги 1803 (XVII) – сонли Резолюциясида: «Халқлар ва миллатларнинг табиий бойлик ва ресурслари устидан ажралмас мустақиллиги уларнинг миллий ривожланиши ва тегишли давлатлар ахолиси манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши керак», дейилган сўзлар, тўлиқ тасдиқлаши мумкин.

Шунга ўхшаш муаммо Ўзбекистоннинг Тожикистон билан Рогун ГЭСи қурилиши масаласида бўлган муносабатларида ҳам мавжуддир. Лекин бу қурилиш, мутахассислар ва Ўзбекистон ҳукуматининг фикрича, ўзида трансчегаравий дарёларнинг қуйида жойлашган ҳудудларни сувга бостириб юбориш имконятига эга бўлган жиддий тахдидни ҳам қамраб олган. Рогун ГЭСи нафақат ўзига ўхшаган иншоатлар ичида денгиз сатхига нисбатан энг юқори, балки шу билан бир қаторда, тоғли жойнинг сейсмик жиҳатдан ҳавфли, ҳудудига ҳам жойлашган. Рогун ГЭСининг лойиҳа-смета ҳужжатлари эса бундан қарайиб қирқ йил олдин ишлаб чиқилган бўлиб, хозирги замон талабларига жавоб бермайди. Бундан ташқари фақатгина Тожикистондагина эмас, балки Қирғизистонда ҳам қурилаётган шундай объектларнинг сифатига нисбатан жиддий эътирозлар мавжуд. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Тожикистон Республикаси Ҳукуматига бу объект лойихаси ва қурилишини аососланганлигининг қўшимча экспертизадан ўтказилишини талаб қилиб, мурожаат қилди. Бироқ Интернетда чоп этилаётган фикрларга қараганда Тожикистон тарафи, кўринишдан, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу мурожаати юзасидан талаб этилаётган экспертизани ўтказиб, Рогун ГЭСи қурилиши юзасидан Ўзбекистон рахбариятининг асосли ташвишини уйғотиб, давлатлараро муносабатларда кескинлик туғдираётган масалани ҳал этишни истамаётгандей туюлади. Бу ташвиш Россия Федерациясининг Президенти Д.А.Медведевнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Россия тарафидан ҳам қўллаб-қувватланган эди. Шунинг учун ҳам мен бу масалани Тожикистон таклифидан мутлақо фарқ қиладиган шартлар асосида ечиш мумкин деб ҳисоблайман. Шу билан бир қаторда қуйидаги:

— бу объект биринчи галда узоқ муддатлардан бери электр энергиясига мухтожлик сизиб, унинг етишмовчилигидан истироб чекаётган тожик халқига ҳизмат қилиши кўзда тутилаётганлигидек холатни;

— шунга ўхшаш масаланинг ечилиши Қамбаротадаги 1-ГЭС бўйича Россия билан қўшма корхона тузилгандан сўнг ҳам тўхтаб қолганлиги бўйича Қирғизстон тажрибасини;

— Тожикистоннинг Рогун ГЭСи қурилиши бўйича халқаро консорциум тузиш тўғрисидаги ташабусини;

— Россия ишбилармон доираларининг Тожикистон тарафи таклиф этаётган консурциумда лойихалаш, қурилиш ишлари ва ўзининг улуши тўғрисидаги таклифларини, инобатга олиш зарур, деб ўйлайман.

Мени фикримча, шундан кейингина, Тожикистон тарафи таклиф этаётган ўша хўжалик юритувчи субъект, Рогун ГЭСи қурилиши бўйича, айтайлик МДҲ, ШОС ёки ЕврАзЭС раҳнамолигидаги – халқаро консорциум ёки қўшма корхона (СП) тузиш керак. Шу билан бир қаторда бундай халқаро консорциум ёки қўшма корхонани Тожикистоннинг Адлия вазирлиги ёки бошқа рўйҳатдан ўтказувчи идорасида эмас, балки шу халқаро ташкилот ёки ҳамжамиятлар ижроий органларидан бирида рўйҳатдан ўтказилишини амалга ошириш ҳаммага мақбул бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Лекин, биринчи галда, Рогун ГЭСи лойиҳа-смета ҳужжаларининг халқаро эспертизасини амалга ошириш масаласини Тожикистон тарафи маблағлари ҳисобидан амалга ошириш даркор. Объектнинг ўзини қурилишини эса қўшма корхона таъсисчилари маблағлари, кредитлар ва бошқа сармоя ресурсларини, масалан, Россия ва Хитой ва бошқа ТНК, халқаро молия ва сармоя муассасалари маблағларини жалб этиш орқали, амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Агар Тожикистоннинг улуши унинг шундай консорциум устав жамғармасига қўшган аниқ ҳиссасига ёки унинг бундай қўшма корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдаги сотиб олган акцияларининг аниқ сонига монанд бўлса, бу адолатли бўлар эди, деган фикрдаман. Бу жараён Тожикистон улушига, Рогун ГЭСининг бу объектнинг советлар даврида консервация қилинган пайтда бўлган баланс қиймати ва уни кейинги қайта баҳолаш натижаларини киритилишини, истисно қилиши керак. Рогун ГЭСи қурилишига маблағлар йўқ бўлган шароитда, бу акцияларни сотиб олиш учун кўпчилиги камбағаллик ва қашшоқлигдан истироб чекаётган аҳолининг маблағлари жалб қилинаётган бир пайтда, таъсис этилаётган халқаро консорциум устав жамғармасида Тожикистоннинг улуши 51 фоизни ташкил этиши керак, деб (ўзиникини мақуллаб) туриб олиш, бу йирик сармоёдорларни чўчитаётган, масалага ҳато ёндашишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Камбағаллик ва қашшоқлик йўқ бўлиб, ўз маромида (нормал) ривожланаётган мамлакатларда аҳоли ўз сармоялари сифатида акцияларга ўзининг барча пул маблағларини эмас, балки фақатгина жамғармаларинигина жойлаштиради. Шунинг учун ҳам мен Тожикистон учун бундай консорциумда «Олтин акция»га эга бўлишни ўзи етарли бўлади деган фикирдаман. Чунки кўриб чиқилаётган халқаро консорциум кўринишидаги қўшма корхона фаолият кўрсатадиган даврда бундай акция Тожикистон учун, фаолияти бу мамлакатнинг давлати ва жамияти манфаатларига даҳлдор  консорциумга ўз таъсирини ўтказиш имкониятини сақлаб турадиган акциядорлар йиғилишидаги ҳал қилувчи овозни бера олишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Агар Тожикистон шу таклифларга рози бўлса ва Ўзбекистон Ҳукуматининг Рогун ГЭСи лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиши асосланганлигининг халқаро экспертизасини ўтказиш даркорлиги тўғрисидаги шартларини бажарса. Ва бундай экспертизанинг натижалари ижобий бўлса ҳамда қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон тарафини ҳаяжонлантираётган барча масалалар ўз аксини топса, унда мамлакатларимиз ўртасида кескинлик ва келишмовчилик бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон ҳам бундай қўшма корхонада қатнашишдан бош тортмаса керак, деган тахминни олға суриш мумкин.

Ўйлайманки, шунга ўхшаш йўл билан Қирғизстондаги Қамбарота 1-ГЭСининг лоиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси, сармоя жалб қилиш ва қурилишини амалга ошириш масалаларини ҳам, ечиш мумкин. Чунки унга Россия тарафи, агар экспертиза натижалари ижобий бўлгани ҳолда, Қирғизстоннинг қўшнилари, ва биринчи галда Ўзбекистон, қарши бўлмаса, 2 млрд. долларга тенг бўлган ўз капиталини киритишга тайёр.

Кейинги мақолада бошланган суҳбатимизни давом эттириб, ўзбек халқининг ҳаёти ва келажаги ҳамда яна бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқамиз.

 Адабиёт

   1. Масов Р. О термине «узбек» («озбак») встречается множество противоречивых суждений. К вопросу

образования Узбекской ССР (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1265962380).

2. Славомир Горак. В поисках истории Таджикистана: о чем таджикские историки спорят с узбекскими

(http://www.intelros.ru/user/).

3. Дубнов А. Тема противостояния Таджикистана с Узбекистаном – больная для всех. Но Рахмон позволил

себе… (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1260813600).

4. Абдуллаев Р. У России и Центральной Азии великое и светлое будущее

(http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1262641800).

5. Парамонов А., Строков А. Распад СССР и его последствия для Узбекистана: экономика и социальная сфера

(http://www.da.mod.uk).

6. Народное хозяйство СССР в 1990 году.  М.: Финансы и статистика. 1991, с. 419.

7. Гражданская война в Таджикистане (http://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/225223).

8. Ошская резня (1990)// Википедия.

9. Афганистан// Википедия.

10. Мустафаев Б. Правовая основа великого будущего (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1069623240).

11. Афганистан// Википедия.

12. Абдуллаев Р. Политойкономия. Главы I и II (http://www.politieconomia.narod.ru).

13. Конвенция по охране и использованию трансграничных водотоков и международных озер. Генеральная

Ассамблея ООН. Хельсинки, 17.03.1992 (http://zelenyshluz.narod.ru/conv_wat/trans.htm).

14. Конвенция о праве несудоходных видов использования международных водотоков. Генеральная Ассамблея

ООН № 51/229. Нью-Йорк, 1997 (http://www.un.org/russian/documen/convents/watercrs.htm).

15. Правила пользования водами международных рек. Генеральная Ассамблея ООН. Хельсинки, 1996

(http://www.cawater-info.net/bk/water_law/9_1.htm).

16. http://www.evolutio.info/index.php?option=com_content&task=view&id=43&Itemid=38.

17. Доклад Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова на заседании Кабинета Министров,

посвященном итогам социально-экономического развития страны в 2009 году и важнейшим приоритетам

экономической программы на 2010 год// «Правда Востока», 01.02.2010.

18. Волохова В. Рейтинг стран по уровню жизни (http://rating.rbc.ru/article.shtml?2006/11/29/31275053).

19. Каримов И. Новогоднее поздравление народу Узбекистана// «Правда востока», 04.01.2010.

20. Немцов Б. (http://www.globoscope.ru/content/articles/1473/).

21. articles.gazeta.kz (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1264415580).

22. Федеральный Закон РФ № 2197-5 ГД от 5 июня 2009 г.

23. Русский Newsweek (http://www.runewsweek.ru/news/country/28666/?r1=rss&r2=full).

24. http://www.foreignpolicy.com/articles/2009/08/04/the_worlds_worst_daughters.

25. Улугбек М. Турт улус тарихи (История четырех родов). Т.: Изд-во «Чулпон». 1994.

26. Березиков Е.Е. Великий Тимур. Т.: Укитувчи, 1994.

27. Библия. Printed in Finland be Lansi-Sovo Oy/St. Micel Print. Mikkeli. 1990.

28. http://www.gulnarakarimova.com – Гульнара Каримованинг Интернетдаги расмий саҳифаси.

Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.

Изоҳ: мақола биринчи бор рус тилида Россиянинг «Капитал страны» деган федерал Интернет нашрида 2010 йил  15 мартда эълон қилинган.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332