Арманилар геноциди, Қўқон мухторияти, дашнаклар ва босмачиликка таълуқли тарихни нега сохталаштирмоқдалар? – 2-қисм

Президенты Азербайджана и Армении

2016 йил давомида Озарбайжон ОАВларида ўзбекистонлик муаллиф Шуҳрат Саломов (Suhrat Barlas) деган кимсанинг арманилар ва уларнинг «Дашнакцутюн» деган партияси билан боғлиқ бўлган, маълум воқиеаларга бағишланган иккита китобини кўкларга кўтариб мақтовчи бир неча мақола ва у берган интервюлар эълон қилинди. Ш.Саломов, озарбайжон ОАВларига берган интервиюларида Туркия ҳукумати ва озарбайжонликларни ҳимоя қилиш мақсадида, арманилар ва дашнакларни туркий халқларга, шу жумладан ўзбекларга нисбатан ҳам геноцид содир этганликда айблаган. Буни устига у, Қўқон мухторияти тўғрисида сўз юритилганда, уни Туркистон мухторияти, Мустафо Чўқайни Туркистон мухториятининг биринчи Бош вазири деб атаб, бу мухториятнинг Мустафо Чўқай бошлиқ ҳукуматини Қўқон хонлигини қайта тикламоқчи бўлган уламолар эмас, гўёки Қизил Армия йўқ қилган, деган фикирларни билдирган. Унинг бобоси босмачилар сафида бўлганлиги учун эса, у Ўрта Осиё монархик давлатларини қайта тиклаш учун, совет ҳукуматига қарши ғазоват шаклидаги “муқаддас уруш” эълон қилган “босмачилик” ҳаракатини, “Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати” деб атаган. Булардан ташқари у, Ўсмон империясида “арманилар геноциди” учун сиртдан ўлимга ҳукм этилган, кейинчалик эса босмачилик ҳаракати раҳбарларидан бирига айланган ҳарбий жиноятчи ва ҳатарли таваккалчи Энвер пашани “Туркистон мустақиллиги учун болшевикларга қарши курашган” қахрамонларнинг намунаси даражасига кўтарган. Шу жумладан Шуҳрат Саламов Қорабоғ можароси масаласи устида тўхталиб, гўёки “тоғли-қоробоғ можаросини мультикультурализм қадриятлари асосида ечмш мумкин”, деган фикр билдирган. Шунинг учун ҳам объектив тарихий ҳақиқатни аниқлаш учун Шуҳрат Саломов ҳамда бошқа муаллифларнинг бу мавзуда ёзган “илмий” асарларини таҳлил қилиш ва 1) “Қўқон мухторияти” ва “босмачилик” атамаларининг янги таърифлари; 2) Туркия Ўсмон империяси даврида амалга оширилган “арманилар геноцини” тан олиши кераклиги ва 3) Қорабоғ можаросини ҳал қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди.

Мақоланинг 1-қисмини мана бу жойда ўқинг.

4. Бакуда 1918 йилнинг мартида содир этилган мусульмонларнинг қирғинига, озарбайжон томони ўша йилнинг сентябрида содир этилган Бокудаги арманиларнинг оммавий қирғини орқали жавоб берган

Шухрат Барлас ўзининг 1News.az сайтига берган интервюсида: “1918 йилнинг 31 мартида Озарбайжоннинг кўплаб шахар ва қишлоқларида тинч ахолига нисбатан оммавий қотилликлар содир этилган”лигини таъкидлаган [25].

Шухрат Барласнинг мана шу таъкидлови туфайли, агар тарихга мурожат қилинса, унда машҳур Британика энциклопедиясидан: “1918 йилга қадар озарбайжонликларнинг ўз давлати мавжуд бўлмаганлигини, ва ўзларини кўп асрли миллий ананаларининг давомчилари деб ҳисобловчи қўшни грузин ва арманилардан фарқли ўлароқ, Кавказорти мусулмонлари ўзларини катта мусулмон дунёси бўлмиш, умманинг бир қисми деб ҳисоблаган”ликларини билиб олиш мумкин. Бошқа манбалардан, Озарбайжон демократик республикаси (ОДР), деб аталган тарихдаги биринчи озарбайжон давлати 1918 йилнинг 28 майида, Чор Россиясининг Баку ва Елизаветпольск губерниялари ҳамда Закатальск округининг бир қисмида тузилганлигини, билиб олиш мумкин.

Буни устига, 1918 йилнинг мартида Бокуда ўлдирилган мусулмонларни британия ва совет тарихий манбаларида, озарбайжонлар деб эмас, балки ТАТАРлар, деб атаганлар. Шу билан бир қаторда, Бокуда 1918 йилнинг мартида содир бўлган воқиеалар, Шуҳрат Барлас таъкидлаётганидек  “Озарбайжоннинг кўплаб шахар ва қишлоқларида” эмас, балки фақат Боку шахрида содир этилган, ҳуди мана шунинг учун ҳам тарихчилар бу воқиеаларни “1918 йилнинг мартида Бокуда содир этилган воқиеалар” деб аташади.

Тарихчи А.Халиловнинг маълумотларига кўра [“26 боку комиссарлари” қаторида 1918 йилнинг 10 сентябрида қатл этилган] С.Шаумян 1918 йилнинг март воқиеалари тўғрисида гапирар экан: [бу воқиеаларда] “Дашнакцутюн” партиясининг қатнашуви “фуқоролар уришига миллий қирғин ҳусусиятини берган эдики, ундан сира қочиб қутилиб бўлмас эди”, деб таъкидлаган экан. А.Жапаридзе, А. Караев ва бошқалар ҳам шундай нуқтаи назарда бўлган эканлар. Бироқ, М.Э.Расулзадага ўхшаган озарбайжонликлар, бунга қарама-қарши нуқтаи назарда бўлиб, 1918 йилнинг мартидаги воқиеаларни 10000 (ўн мингдан) зиёд камбағал қатламлардан иборат бўлган мусулмонлар ҳалок бўлган геноциднинг далолати деб атайдилар [26].

Бироқ, айтиш мумкинки, ОДРнинг Ўсмон империяси мунтазам қўшинлари ва бошқа қуролланган гуруҳлар билан биргаликдаги мусулмон ҳарбий кучлари “1918 йилнинг мартида Бокуда содир этилган воқиеалар”га 1918 йилнинг сентябрида, Бокунинг арманиларга мансуб аҳолисини оммавий равишда қирғин қилиш йўли билан жавоб берган.

Айнан шунинг учун ҳам РСФСР Ташқи ишлар комиссарининг Ўсмон империяси ташқи ишлар вазирлигига 1918 йилнинг 20 сентябрида юборилган норозилик Нотасида Бокуда содир этиган воқиеалар қуйидагича тасвир этилган эди:

Туркиянинг мунтазам қўшинлари [у пайтда Туркия ҳали ташкил этилмаган эди, шунинг учун ҳам уни ўрнига “Ўсмон империясининг” деб ёзиш тўғри бўлар эди – Р.А.], қароқчи тўдалар билан иттифоққа кириган ҳолда шахар ва қишлоқларни тор-мор келтириб ва талаб, насоронийларга мансуб аҳолини отиб ёки аёллар ва болаларни мустасно қилмаган ҳолда, уларнинг бошига мумкин бўлган барча зўравонликларни солиб, Совет Республикаси ҳудудини эгаллаб олган.

Энди, Боку шахри ишғол қилинган ва туркия қўшинлари шахарни ўзида бўлган, ҳимоясиз аҳоли ва бутун шахарни қатор кунлар давомида тор-мор этиш ва талашнинг барча дахшатлари турк қўшинлари ва уларга қўшилиб олган ТАТАР (ажратиб кўрсатди – А.Р) тўдалари томонида уларнинг бошига солинган бир шароитда, туркия ваъкилларининг Бокуга қилинган ҳужумда фақатгина маҳаллий қароқчилар қатнашганлиги тўғрисидаги ишоралари, Туркиянинг зўравонлик ҳаракатига дойир далилларга зид бўлгани ҳолда, унинг ниқоби остида Брест-Литовск шартномасини дойимий равишда бузиш ва Россия Республикаси ҳудудларини тўғридан-тўғри босиб олиш ва  талаш демакдир” [27].

Бироқ тарих сохтакори Шухрат Барласга бу тарихий воқиеалар тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас ёки у бу тарихий воқиеалар тўғрисдаги далилларни, яна уларни сохталаштириш учун яширган. Буни у, Ўсмон империяси, АДР ҳамда британия ва совет манбаларида “ТАТАР”лар деб аталадиган 1918 йилдаги Боку аҳолиси сафига кирганлардан ташкил топган бошқа мусулмон гуруҳлари қуролли кучларининг жиноятларини яшириш учунгина қилган, дейиш ҳам мумкин.

5. 1992 йилнинг 25-26 февралидаги Хўжали воқиеаларига қадар арманиларга нисбатан 1988 йилнинг 26-27 феврали кунлари Сумгаит қирғини содир этилган

Шухрат Барлас озарбайжоннинг 1News.az сайтига берган интервюсида [25], Хўжали воқиеаларига қадар, 1988 йилнинг 27-29 февралида Озарбайжон ССРнинг Сумгаит шахрида арман аҳолисига нисбатан: талаш, ўлдириш, ўт қўйиш ва уларнинг мол-мулкини йўқ қилишдан иборат этник асосдаги оммавий тартибсизликлар, яъний Сумгаит қирғини бўлганлигини билмасдан ёки тарихий далилларни сохталаштириш мақсадида: “1992 йили бутун дунё кўз олдида Ҳўжалу шахрида тинч азарбайжон аҳолисига нисбатан геноцид содир этилган”лигини таъқидлаган.

Бироқ, Хўжали воқиеалари пайтида Озарбайжон ҳудудида бўлган россиялик журналист Вадим Белых, арманилар Хўжалига бўладиган ҳужум тўғрисида озарбайжон томонига бу операция амалга оширилишидан бир ой олдин ҳабар берган эканликларини таъкидлаган. Бироқ озарбайжон томони тинч ахолини шаҳардан олиб чиқиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган [28].  Арманилар томони эса ҳужум қилишдан бир неча кун олдин ҳам радиоалоқа орқали бўлажак операция тўғрисида ҳабар берган ва тинч аҳолини тегишли ҳудуддан олиб чиқиб кетилишини илтимос қилган [29].

Британиялик журналист Том де Ваал Хўжалига ҳужум бошланишини шундай эслайди:

Ҳужум 25 дан 26 февралга ўтар кечаси бошланди. Бу кун, эхтимол, тўрт йил олдин Сумгаитдаги арманиларга нисбатан қилинган қирғин хотирасига бағишлаб танлангандир. Арманиларга Совет Армияси 366-полкининг бронетахникаси ёрдам берар эди. Улар Хўжалини уч томондан қуршаб олдилар, ундан кейин арман солдатлари шахарга кирди ва ҳимоячилар қаршилигини бартараф этди” [30].

Қорабоғ қуролли гуруҳларидан бирининг бошлиғи бўлган Маркар Мелконяннинг (Markar Melkonian) “My Brother’s Road: An American’s Fateful Journey to Armenia” (“Акаманинг йўли: Америкаликнинг Арманистонга таҳликали саёҳати”, деган китобида ҳам арманилар томонидан Хўжалига қилинган ҳужум Сумгаит қирғини ҳотирасига бағишлаб амалга оширилган ва унга ўзига ҳос қасос олиш сифатиди қараш мумкинлиги айтилган [31].

Хўжали қирғини” тўғрисидаги масала кўтарилганида, Озарбайжоннинг собиқ Президенти Муталибов Аяз Нияз ўғли билан боғлиқ сиёсий воқиеалар ва унинг шу воқиеалар билан боғлиқ бўлган ҳар хил, масалан, [32-33] адабиёт манбаларида эълон қилинган фикрлари жуда ҳам қизиқарлидир.

Шундай қилиб, 1991 йилнинг августида Москвада амалга оширилган “давлат тўнтариши” Президент Муталибовнинг Озарбайжондаги легитимлигига путур етказди. Ўша фитна пайтида у Горбачевни қораловчи ва москвалик фитначиларни билвосита қўллаб-қувватловчи баёнатлар берган эди. Озарбайжон халқ фронти (ОХФ) янги Парламент ва Президент сайловларини ўтказишни талаб қилиб намойиш ва митингларни авж олдирди. Муталибов зудлик билан 1991 йилнинг 8 сентябрига тайинлаган  Парламент ва Президент сайловларини ўтказди. Бу сайловларда Муталибов номзодига 98,5 фоиз сайловчилар овоз берди. Сайловларнинг бу натижаси муҳолифатчилар ва уларнинг тарафдорларида ишончсизлик туғдирди.  Шунинг учун ҳам 1991 йилнинг 30 августида Озарбайжон Олий Совети ОХФ босими остида ўзининг бир қисм ҳуқуқларини 50 аъзодан иборат Миллий мажлисга беришга мажбур бўлди. Миллий мажлиснинг ярми собиқ коммунистлардан, бошқа ярми эса – муҳолифатчилардан иборат эди. ОХФнинг Муталибовни бартараф этиш бўйича ташкил қилган компанияси давом этди. Муталибовга бўлган яъкуний зарба 1992 йилнинг 26-27 феврали кунлари, Қорабоғ кучлари Степанакертга яқин бўлган Хўжали қишлоғини босиб олганидан сўнг, берилдики, у жойда анчагина тинч аҳоли халок бўлган эди.

Озарбайжон хокимиятининг расмий маълумотларига кўра, бу фожия натижасида (йўлда музлаб қолганларни ҳам ҳисоблаган ҳолда) 613 киши ҳалок бўлган. Тинч аҳоли қирғини эса кейинроқ, далиллар тўпловчи бошқа миссиялар қатори, москваниг “Мемориал” деган ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази томонидан ҳам тасдикланган.

Хўжали воқиеаларидан сўнг, аниғи эса 1992 йилнинг 6 мартида Муталибов истеъфога чиқан. Ва ўзининг чехиялик журналист Дана Мазаловга, россиянинг “Независимая газета”сида 1992 йилнинг 2 апрелида эълон қилинган, интервюсида, у қуйидагиларни гапирган:

Ўша қутқарилган Хўжалиликларнинг айтишича, бу ҳаммаси мен истеъфога чиқишимга асос бўлиши учун ташкил қилинган экан. Қандайдир куч президентни обрўсизлантириш учун ҳаракат қилган. Мен, бундай ҳолатларга аниқ ва ишни пухта биладиган одамлар сифатида ёндашадиган арманилар, азарбайжонликларнинг қўлига уларни фашистик ҳаракатларда айблаш имкониятини берадиган ҳужжатлар тушишиб қолишига шароит яратаб берадилар деб ўйламайман. Кимдир кейин бу киносуратларни  Олий Совет сессиясида кўрсатишдан манфаатдор бўлган деб тахмин қилиш мумкин.

Агар мен, бу озарбайжон муҳолифатининг айби, деб айтсам, мени туҳмат қиляпти дейишлари мумкин. Лекин мулоҳазаларнинг умумий мазмуни шундайки, арманилар томонидан одамлар (Хўжалидан) кетиши учун коридор қолдирилган эди. Унда уларга (арманиларга), боз устига чиқиш ва ёрдам бериш имкониятига эга етарли кучлар бор бўлган Агдамга яқин ҳудудда, (қочқинларни) отишни нима кераги бор эди? Ёки тинч аҳоли кетиши учун оддий шартнома тузиш мумкин ва бундай амалиёт дойим мавжуд бўлган эдику.

Менга дойим хўжалиликлар туриб беришяпти, уларга қурол, одамлар, озиқ-овқат билан ёрдам бериш керак, деб айтишар эдилар. Мен буни вертолётлар билан амалга оширишга топшириқ берган эдим. Бироқ, менга тушинтиришларича, учувчилар, уёққа учишдан бош тортганлар, чунки уларда, стингерлардан қочиб-қутилиш учун керак бўладиган махсус асбоб-аслаҳалар йўқ эди…”.

Бироқ, кейинчалик, Муталибов чех журналисти Дана Мазаловани унинг айтганларини бузиб кўрсатишда айблаган…. У эса, ўзининг ҳақ эканлини исбот этиш учун, унинг ихтиёрида Муталибовнинг юқорида унга берган интервюсининг магнитофон тасмасидаги ёзуви борлиги тўғрисида баёнатлар берган…

Бундан ташқари, 2005 йили “Реальный Азербайджан” ва “Гюнделик Азербайджан” газеталарининг бош муҳаррири, озарбайжонлик журналист Эйнулла Фатуллаев Арманистон ва Қорабоғга сафар қилган. Бу сафар натижалари асосида “Реальный Азербайджан” газетасида унинг “Карабахский дневник” (“Қорабоғ кундалиги”) деган туркум мақолалари эълон қилиниб, у бу мақолаларда, қочоқлар учун ҳақиқатдан ҳам коридор қолдирилганлигига ишончи комил эканлиги, акс ҳолда хўжалилиликлар қуршовдан чиқа олмасликлари, бироқ Кар-Кар дарёси ортида хўжалиликларнинг бир қисми Нахичеваника томонга кетганликлари тўғрисида, баёнат берган. Эйнулла  Фатуллаев бунга, ўша даврда Муталибовни онтариб ташлашга интилган ОХФнинг алоқаси бор, деган тахмин билдирган [34].

6. Қорабоғ можорасини қандай ҳал этиш мумкин?

Қорабоғ можароси мавжудлигини бизнинг авлодимиз яхши билади. Бу озарбайжонликлар ва арманилар ўртасидаги этносиёсий можаро, 1987-1988 йиллари Совет Иттифоқидаги Горбачев даврида бошланган эди. Лекин у ХХ аср бошлари билан боғлиқ бўлган эски тарихга ҳам эга.

Қорабоғ можароси – Озарбайжон ССРнинг Тоғли-Қорабоғ автоном вилоятида (ТҚАВ) яшовчи этник арманилар томонида 1991 йилнинг 2 сентябрида тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ Республикасини тузиш билан боғлиқ этносиёсий можародир.

Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун, агар 1993 йили озарбайжон ва арманистон томонидан, айтилишича, бирон бир банди ҳам бажарилмаган БМТнинг тўртта резолюцияси қабул қилинган бўлса, 2008 йилнинг 14 мартида БМТ Бош ассамлеясининг 62-сессиясида “Озарбайжоннинг истило этилган ҳудудлари тўғрисда”ги янги – бешинчи резолюция қабул қилинган. Бу резоляция лойиҳасининг муаллифи Озарбайжон бўлган.

Демак, Қорабоғ масаласида БМТ шу пайтгача бешта резоляция қабул қилган экан. Бундан ташқари 1992 йилнинг 30 январида (ОБСЕ, яъний) ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи тузилган эди. ЕҲҲТ Минск гуруҳининг раис-мамлакатлари (АҚШ, Россия ва Франция), БМТ Бош ассамблеясининг 2008 йининг 14 мартидаги 62/243 сонли резолюцияси, унинг лойиҳаси муаллифининг манфаатини бир томонлама ҳимоя қилади деб ҳисоблаб, унга қарши фикр билдирган эдилар.

Бироқ тарих соҳтакори Шухрат Барлас ўзининг озарбайжоннинг Haqqin.az сайтига берган интервюсида: фақатгина “Арманистон ҳалқаро ҳуқуқни менсимаяпти. У БМТ Ҳавфсизлик кенгашининг истило этилган озарбайжон ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги тўртта резолюциясини бажармаяпти”, деган гапни таъкидлаган [2].

Мульти­куль­ту­ра­лизм (маданий ҳилма-хиллик) – бу оммавий маданиятнинг умуминсоний йўналишларида ўзаро бир-бирларига киришиб кетиш, бойиш ва ривожланиш маданиятлари параллел мавжуд бўлишининг талаблари мужассамлашган бағрикенгликнинг жиҳатларидан биридир. Мульти­куль­ту­ра­лизм ғояси асосан, меҳнат муҳожирлари оқими каталиги кузатилаётган Ғарбнинг ривожланган мамлакатлари томонидан олға сурилган. Замонавий Европада мульти­куль­ту­ра­лизм, биринчи навбатда, унинг маданий майдонига “учинчи дунё” мамлакатларидан келган муҳожирлар маданиятларининг элиментлари қўшилишини назарда тутади.

Европада ўтган асирнинг 60-йилларида пайдо бўлган мультикультурализм, аслида, ривожланган мамлакатларга – арзон ишчи кучига эга, меҳнат муҳожирларини жалб қилиш сиёсатининг мафкуравий ва ҳуқуқий асоси бўлиб қолган.

Чет элнинг қатор культуролог ва социологларининг фикрига кўра 2010-2011 йилларга келиб мульти­куль­ту­ра­лизм ғояси ва сиёсиятининг ўзи, айниқса Европа ва Россияда, инқироз босқичига кирган. Шу даврнинг ўзида Германия, Франция ва Буюкбритания лидерлари мульти­куль­ту­рализм сиёсати муваффақиятсизликка учраганлиги тўғрисида кескин баёнатлар берган эдилар. Ҳусусан  Буюкбритания бош вазири Дэвид Кэмерон Европа Иттифоқи ичида меҳнат муҳожирлигини чеклашга чақирган. Брюссел (яъний ЕИ раҳбарияти) бу масалани кўриб чиқишдан дадил воз кечганидан сўнг эса, у Буюкбритания Европа иттифоқидан чиқиши мумкинлиги тўғрисида баёнат берган эди. Буюкбританияда бу масала юзасидан ўтказилган референдумда бу мамлакат аҳолисининг кўпчилиги Европа иттифоқидан чиқиш учун овоз берганидан кейин эса, у истеъфога чиқди [35-36].

Бироқ сохтаолим Шухрат Барлас, бу масалада жуда ҳам малакаси паст бўлганлиги учун ҳам, дунёда мультикультурализм ғояси чуқур инқрозга юз тутганлигини мутлақо билмаган ҳолда, уни устига чорак асрдан буён Қорабоғ можорасини ҳал қилиш юзасида таклифлар тайёрлаш билан ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи шуғилланаётганлигини ҳам билмаганлиги туфайли, озарбайжоннинг 1News.az сайтининг бу масала юзасидан берган саволига жавоб беришга уриниб: “Тоғли-Қорабоғ можаросини мультикультурализма қадриятлари доирасида ечиш мумкин”, деган фикр билдирган.

Айнан шунинг учун ва Тоғли-Қорабоғ масаласи Озарбайжонда мана 30 йилдан буён энг йирик сиёсатчиларнинг тағдирини ҳал қилиб келаётганлиги тўғрисидаги далилни инобатга олиш керак. Яъний бу, 1993 йилнинг ўрталаригача Қорабоғ учун курашнинг ҳаётда учрамаган ҳар хил воқиеаларига ҳамроҳлик қилувчи уруш давомидаги мағлубият ёки сиёсий инқирозлар: Багиров, Везиров, Муталибов ва яна Муталибов ва Эльчибейдек Озарбайжон компатриясининг биринчи котиблари ва президентларининг қулашига олиб келишидек далилдир (фактдир). Арманистонда эса бу масала 1998 йилнинг февралида битта ҳокимият ўзгаришига олиб келган. Ўшанда Арманистон Президенти Левон Тер-Петросян истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди….

Лекин хозир Озарбайжон Президенти Илхом Алиевнинг Майендорф декларацияси юзасидан: бу “декларациядан ҳеч ким Озарбайжоннинг можарони ҳарбий йўл билан ечишдан ўзини тийиши кераклиги тўғрисидаги мажбуриятини топа олмайди ва шунинг учун ҳам, масалани сиёсий йўл билан ҳал қилишга умид қилган ҳолда, биз дойимо ҳар қандай тадбирларга тайёр бўлишимиз керак, ва шунинг учун ҳам ҳарбий йўл ҳеч қачон мустасно бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, деб таъкидлаган сўзларига эътибор берилиши керак.

Лекин шахсан мен Қорабоғ можаросини ҳеч қачон ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди ёки ҳарбий куч ишлатиш – бу можаро қилаётган икки томннни ҳам қурбонлар беришга мажбур қиладиган боши берк кўча, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам мен можаро қилаётган томонлар ва муштарийлар эътиборига Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш масаласидаги ўз фикр ва мулоҳазаларимни ҳавола қилишга қарор қилдим.

Шундай қилиб, мен можаро қилаётган томонлар ва ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи эътиборига Қорабоғ можаросини ҳал этишнинг қуйидаги учта вариантини ҳавола қиламан:

Биринчи вариант – бу тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ Республикасини (ТҚР) Озарбайжон ва Арманистон томонлари, Озарбайжон, Арманистон, ТҚР ва ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи ўртасида тузиладиган шарнома ёки келишув асосида, ҲАМКОРЛИКДА БОШҚАРИШ йўли бўлиб, у ТҚР ҳудудига БМТнинг тинчликпарвар кучларини киритиб, ундан сўнг, ТҚР қуролли кучларини тўлиқ қуролсизлантиришни кўзда тутади….

Иккинчи вариант – бу тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ Республикаси устидан шундай вақтинчалик ТАШҚИ БОШҚАРУВни жорий қилинишики, у ҳолда бу республикани бошқаришни вақтинчалик, айтайлик, 5 йилга, ЕҲҲТ Минск гуруҳининг қатнашчиси бўлган мамлакт ваъкиллари томонидан тузилган, яккабошчиликка асосланган ёки коллегиал орган ўз зиммасига олади. Озарбайжон, Арманистон, ТҚР ва ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи ўртасида тузилган шартнома асосида бундай қарор қабул қилинганидан кейин, бу тан олинмаган республика ҳудудига ташқи бошқарувни  амалга ошириш учун тайинланган раҳбарият, БМТнинг ёки, айтайлик, ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи қатнашчилари томонидан тузилган тинчликпарвар кучлар ҳамроҳлигида киради. Ундан сўнг ТҚР ҳарбий кучлари тўлиқ қуролларини ташлайдилар ва ҳокозо.

Айтиш мумкинки бу масалада тажриба (прецедент) ҳам бор. Чунки Озарбайжон ССРнинг Тоғли-Қорабоғ автоном вилояти (ТҚАВ) устидан ташқи бошқарувнинг ўзига ҳос шакли Совет Иттифоқи давридаёқ, Совет Иттифоқи Олий Советининг “Озарбайжон ССРнинг Тоғли-Қорабоғ автоном вилоятини бошқаришнинг ўзига ҳос шакли тўғрисида”ги Фармонига асосан 1989 йилнинг 12 январидаёқ жорий этилган эди [37]. ТҚАВни бундай ўзига ҳос (ташқи) бошқарувини ўша пайтда КПСС Марказий қўмитасининг бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган А.И.Вольский амалга оширган.

Учинчи вариант – бу тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ Республикаси устидан ҳамкорликда бошқариш билан вақтинчалик ташқи бошқаришни қўшиб олиб боришдир.

Шу билан бир қаторда менинг таклифларимдан қайси бир вариант қабул қилинганида ҳам, унга Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг “Мадрид тамойиллари“нинг пакетли ва босқичма-босқич вариантларини унинг ичига жойлаштириш мумкин. Маълумки бу тамойиллар куч ишлатмаслик, ҳудудий яхлитлик, тенг ҳуқуқлилик ва халқларнинг ўз ҳуқуқини ўзи белгилаши тўғрисдаги Хелсинки Якунловчи далолатномасига асосланган, оқилона (коммпрмиссни, яъний)  ён беришни ўзида акс эттирган. Бу асосий тамойиллардан бу ерда қуйидаги учтасини келтириб ўтмоқчиман.

Булалар: 1. Тоғли-Қорабоғ атрофидаги ҳудудларни Озарбайжонга қайтариш; 2. Ички кўчирилган ва қочоқ шахсларнинг илгариги жойларига қайтиш ҳуқуқларини таъминлаш; 3. Ўз ичига тинчликни қўллаб-қувватлаш операциясини киритувчи ҳавфсизликнинг халқаро кафолатларини таъминлаш, тўрисидаги тамойиллардан иборат.

Бундан ташқари, Озарбайжоннинг Арманистон ҳам рози бўлган ҳоҳишини ҳисобга олган ҳолда ЕҲҲТнинг Минск гуруҳи таркибига Туркияни ҳам киритиш мумкин ва мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган фикрдаман.

Яна мен, ўзимнинг постсовет мамлакатларининг кўплаб интернет наширларида ҳам эълон қилинган «Как избавиться от финансовой пирамиды США, угрожающей всему миру?» (“Бутун дунёга ҳавф солаётган, АҚШнинг молиявий перамидасидан қандай қутилиш мумкин?”) [38], деган мақоламда давлатни “ташқи бошқариш” тўғрисдаги тушунча ва унинг таърифини биринчи бор  берганлигимни таъкидлаб ўтмоқчиман. Лекин у ҳарбий-сиёсий эмас, балки банкротликка учраган давлатга,  уни устига, 2016 йилнинг 1 сентябри холатига 19,5 трилион доллардан иборат давлат қарзи бор АҚШдек давлат, агар у ўз тўлаш қобилиятини йўқотган, яъний бу давлат дефолтга учраган ҳолатга, таълуқли эди.

Тоғли-Қорабоғ автоном областидан унча фарқ қилмайдиган шахарларни ҳамкорликда бошқариш тўғрисда, мен ўзимнинг “ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу?” (“ШҲТ: унинг  ўлкан истиқболини қандай тасаввур қилиш мумкин?”) [39], деган мақоламда фикр билдирган эдим. Шу билан бир қаторда, шахарлар тўғрисида сўз юритилганда, бу бир нечта давлатларнинг, масалан, бундай шахарларни қўшма корхоналарга ўхшаш бўлган ҳамкорлик ва молиявий улушлар асосида қуриш мумкин бўлган шахарлар сифатида тушиниш керак. Қўшма корхоналарга эса замонавий энциклопедияларда тахминан қуйидагича таъриф берилади:

Қўшма корхона – бу таъсисчи бўлган ҳар хил мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахслари корхона устав жамғармасига ҳамкорликда киритган мулки асосида мамлакатнинг хақаро меҳнат тақсимотида иштрокини таъминлаб, уни ҳамкорликда бошқариш, даромад ва ҳаражатларни ҳамда таваккалчиликни ҳамкорликда тақсимлаш …, демакдир.

7. Энвер-паша, “арманилар геноциди” учун Ўсмон империясининг ҳарбий трибунали томонидан ўлимга ҳукм этилган ҳарбий жиноятчи ва босмачилик ҳаракатининг раҳбарларидан бири бўлган. Шунинг учун ҳам у бизнинг ватанимиз мустақиллиги учун курашган қахрамонларнинг ҳеч қачон намунаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам!

Шухрат Барласнинг “Хуршид Давроннинг кутибхонаси” деган сайтда, яъний унинг ўзига ўхшаган тарих сохтакорининг сайтида “Вся правда о смерти Энвера паши” (“Энвер пашанинг ўлими тўғрисидаги бор ҳақиқат”), деган мақоласи эълон қилинган.  Нега мен Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давронни тарих сохтакори деб атаётгалигимни муштарийлар менинг “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?”, деган мақоламни ўқисалар тушиниб олишлари мумкин деб ўйлайман [41].

Шундай қилиб, Шухрат Барласнинг юқорида номи тилга олинган мақоласига, агар у, биринчидан:

Энвер пашанинг ҳаёти ва фаолияти Ўзбекистонда мактабнинг тарих дастурларига асосан ўқитилади. У бизга Туркистоннинг мустақиллиги учун болшевик босқинчиларига қарши курашган қахрамонларнинг намунаси ҳисобланади. Унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида кўпгина илмий асарлар ёзилган. Энвер паша Ўзбекистоннинг ёш авлоди учун бизнинг Ватанимиз озодлигининг муросасиз курашчиси ҳамда шон-шарафи ва қадир-қимматининг намунаси бўлиб қолган”, деган ёлғон баёнат бермаганида;

Иккинчидан эса, мана шу масала асосида озарбайжоннинг «Новости-Азербайджана» деган халқаро ахборот агентлиги, қандайдир Али Мамедовнинг айнан шундай сарлавҳа остидаги мақоласини эълон қилмаганида [42], аҳамият бермаса ҳам бўлар эди.

Шундай қилиб: – Энвер паша ўзи ким ва у қандай шароитда ўлган? – деган савол туғилади. Энвер пашанинг таржимаи ҳоли, Шухрат Барлас ўқимаган жуда кўп манбаларда эълон қилинган. Лекин у, ўзининг бобоси туғилиб ўсган Буҳоро амирлиги ҳудудидаги босмачилик ҳаракатига ҳам бошчилик қилган мана шу сиёсий авнтюристнинг номини улуғлаш орқали,  ўша пайтларда Энвер паша раҳбарлик қилган босмачилар сафида бўлган  –  ўз бобосини, шахсан ўзи оқламоқчи бўлган, десак ҳам бўлади.

Энди, агар Энвер пашанинг энциклопедияларда эълон қилинган таржимаи ҳолида тўхтайдиган бўлсак, улардан қуйидалиларни билиб олиш мумкин:

Энвер паша (Enver Paşa, 1881-1922) – Ўсмон империясининг ҳарбий ва сиёсий арбоби ҳамда Буҳора амирлиги ҳудудидаги босмачилик ҳаракатининг раҳбарларидан бири; пантуркизм ғоясининг мафкурачиси ва амалиётчиси, паша (яъний генерал). Ўсмон империясида 1908 йили бўлиб ўтган Ёштурклар инқилобининг фаол қатнашчиси, ёштурклар “Бирлашиш ва тараққиёт” партиясининг лидери. 1915 йили бўлган “арманилар геноциди”нинг фаол қатнашчилари ҳамда мафкурачиларидан бири ва шунинг учун ҳам у, ҳарбий трибунал томонидан ўлимга ҳукм этилган ҳарбий жиноятчидир.

Энвер паша 1913 йилнинг январида Камил паша ҳукуматини қулатишга олиб келган давлат тўнтаришини амалга оширган. Тўнтаришдан сўнг “уч паша” ҳарбий диктатурасини ўрнатиб – Талаат-паша и Жемаль-паша билан биргаликда Ўсмон империясида ҳокимиятни тўлиғича эгаллаб олган норасмий триумвират тузган. Ҳарбий вазир лавозимини эгаллаб олган Энвер паша пантуркизм ва панисломизм ғояларини илгари сурар эди. Ўсмон империяси ҳудудидаги насронийлар динига мансуб аҳолини (жумладан, армани ва ливанликларни) бартараф этиш тарафдори бўлган.

Энвер паша 1914 йили Ўсмон империясининг Германия билан ҳарбий иттифоқи тарафдорига айланиб, Ўсмон империясини Биринчи жаҳон уришига жалб этилишига ҳисса қўшган. Бу уруш даврида у олий ҳарбий лавозим бўлмиш Ўсмон империяси қуролли кучлари қўмондонининг ўринбосари лавозимини эгаллаган, чунки бош қўмандон лавозимини расмиятчилик нуқтаи назаридан султоннинг ўзи эгаллаб турар эди.

Энвер паша бош бўлган триумвират Ўсмон империясида Биринчи жаҳон уруши даврида содир этилган арманилар, греклар ва ассирийлар геноцидинининг бош ташкилотчиларидан бири бўлган.

Ўсмон империяси 1918 йили Мудрос сулҳини имзолаганидан кейин Энвер паша, Талаат паша ва Жемал паша биргаликда сув ости кемасида Германияга қочиб кетганлар. Бунга қарамасдан, юқорида айтиганидек, Истамбулдаги ҳарбий трибунал Энвер паша ва бошқаларни сиртдан ўлимга ҳукм қилган.

Энвер паша 1919 йили Германияда Совет Россиясининг ваъкили, коммунист Карл Радек билан учрашган. У россия большевиклари билан тўғридан-тўғри расмий алоқага киришга қарор қилган ва Ўрта Осиёдаги Буюкбританияга қарши курашни ташкил этиш ва унга бошчилик қилиш мақсадида немис ҳарбий доиралари ҳамда болшевикларнинг ҳарбий алоқа каналларидан фойдаланмоқчи бўлган.

Энвер паша 1920 йили ўзининг пантуркист шериклари билан Москвага келган. У пайтларда болшевиклар Ўсмон империясида ҳокимият учун курашаётган асосий икки партияни: Мустафо Кемал бошчилигидаги Миллатчилик партиясини ва Энвер пашанинг Юнионистлар партиясини қўллаб-қувватлар эди.

Энвер паша Москвада “Инқилоб ва ислом бирлиги жамияти”да (ИИБЖ) ишлаган ҳолда яқин бир ярим йил яшаб турган. Ўсмон империяси ҳудудига ўтиш унга тақиқланган эди. Бу тақиқ Энвер паша ва Халил пашага “мамлакатдаги ички сиёсат ва Анқаранинг ташқи сиёсати ёмонлашиши мумкин бўлганлиги учун”, қўйилган эди.

В.И.Ленин бошчилигидаги Совет Россиясининг ҳукумати ИИБЖдан ўзларининг Ўрта Осиё ва Кавказдаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланмоқчи эди. Ва шунинг учун ҳам Энвер Паша В.И.Ленин билан учрашгач, маълум дастур асосида ҳамкорлик қилишга рози бўлган, шу билан бир қаторда стратегик мақсад англияга қаршилик кўрсатиш эди.

Энвер паша 1920-1921 йиллари болшевиклар партияси билан Кавказортида фаол ҳамкорлик қилган, у болшевизм мафкураси ва исломни бирлаштириш тарфдори сифатида Бокуда бўлган “Шарқ Мазлум Халқлари Конференциясида”да иштирок этган. Лекин кейинчалик Энвер паша Буҳорага болшевик ҳукуматининг ваъкили сифатида юборилган эди. Бироқ у, буҳорога келгач, ўзининг шахсий манфаатлари ва шухратратпарастлиги туфайли, 1921 йили босмачилар ва ағдариб ташланган Буҳоро амири томонига ўтиб кетган ҳамда умрининг охири, яъний 1922 йилнинг 8 августига қадар, совет ҳокимиятига қарши курашиб, жанг қилган.

Мақоланинг шу жойида, Буҳоро амирлигида ёшбуҳороликлар томонидан 1917 йилнинг мартида инқилоб қилинганлигини эслаш керак. Бундан кейин эса ёшбуҳороликларнинг чап қаноти амир ҳокимиятини ағдариш ва Буҳорода совет ҳокимиятини ўрнатиш дастурини илгари сурган эдики. 1920 йилнинг 2 сентябрида Буҳоро амирлиги тугатлгиб, унинг ўрнида 1920 йилнинг 8 октябрида Буҳоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) тузилган эди. БХСРнинг янги ҳукуматига эса илгари жадидлар, кейин ёшбуҳороликлар ва ундан сўнг коммунистлар сафига қўшилган 24 яшарли Файзулла Хўжаев бош бўлган. Бу янги ҳокимият таркибига ташқи ишлар (1922) ва маориф нозирлари (1923) ҳамда Меҳнат Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган, илгари жадидлар, кейин ёшбуҳороликлар ва ундан сўнг коммунистлар сафига қўшилган Абдурауф Фитрат ҳам кирган эди.

Шундай қилиб Энвер паша мавҳум совет ҳокимиятига ёки болшевикларга қарши, уларни ағдариш ва уларнинг ўрнига Буҳоро амирлигини тиклаш учун курашган эмас. Балки у, атоқли ўзбек сиёсатчиси ва давлат арбоби Файзулла Хўжаев бош бўлган, таркибига эса атоқли ўзбек шоири ва ёзувчиларидан бири Абдурауф Фитрат ҳам кирган Буҳоро Халқ Совет Республикаси ва унинг ҳукуматига қарши куршганлиги ойдек рашан бўлиб қолди.

Шуҳрат Барлас ўзининг мақоласида, исбот этиган далил сифатида қатъият билан: “Ҳабарлардан кўриниб туриптики, қизиласкарлар Энвер пашанинг мурдасини топа олмаган. Улар ҳатто Энвер паша 1922 й.нинг 4-августида ўлдирилганлигини ҳам билишмас экан… Қахрамон, унинг кўкрагига теккан душманларнинг бешта ўқидан вафот этган. Бу далил, Энвер пашани Ватанида қайта дафн этишдан олдин, унинг қолдиқлари қабристондан чиқариб олиниб пухта текшириш ўтказилиши натижалари асосида ўз исботини топган” [43], деган фикрни таъкидлаган.

Бироқ Тожикистон ФАнинг академиги, тарих фанлари доктори, Тарих, археология ва этнография институтининг собиқ директори Рахим Масов, ўзининг “Энвер паша Тожикистоннинг тоғларида қандай ҳалок бўлган?” деган мақоласида [43], у Шуҳрат Барласга ўхшаган сохтаолимларнинг эски совет даврининг тарихий манбаларидан олинган юқорида келтирилган фикрларига ўхшаш нуқтаи назарлари билан келиша олмаган. Айнан шунинг учун ҳам у, ўзининг юқорида кўрсатилган мақоласида, илгари номалум бўлган ва Кўр-Муродга тегишли манбага таянган ҳолда, Энвер паша 1922 йилнинг 8 августида кўкрагига теккан фақат иккита ўқдан оғир яраланган, лекин тирик эди. Ва у ўша куниёқ (яъний 8 августда) кўкрагига теккан қўшимча яна учта ўқ билан ўлдирилган эди, деб таъкидлаган. Шунинг учун ҳам у:

Энвер пашага душман қуршовини ёриб ўтиш ёки жанг майдонида қахрамонларча ҳалок бўлиш қолган эди. Кўр мурод ҳабар беришича Давлатмандбек ўз лашкарлари билан Энвер пашанинг гуруҳи жойлашган жойга фақат 8 август эрталаб, яъни Энвер паша кўкрагидан иккита ўқ билан ҳалокатли яраланган оғир жангдан тўрт кун ўтгандан сўнг қайтиб келган эди. Энвер паша эса, унинг олдига Давлатмандбекнинг чопарлари у қандай ҳолатда эканлигини билгани етиб келишганларида, у ҳали тирик эди”, деб ёзган.

Академик Р.Масов бу қотиллик содир этилишида Энвер пашага нисбатан гумон билан қараб, уни ўз вақтида ҳибисга ҳам олган, қўрбоши Ибраҳимбекдан гумонсираган. Ўзбекистон ФА Тарих институтининг собиқ директори, тарих фанлари доктори, профессор Д.Алимова, бу масала юзасидан мулоҳаза юритар экан,  Энвер паша: “… ўз таянчига эга бўлмаган, бегона мамлакатда эди. У ўзигина  ягона диктатор бўлишини истар ва шунинг учун ҳам бошқа гуруҳлар билан, ҳусусан ишончли иттифоқчи бўлмаган Иброҳимбек билан ҳисоблашмас ва унга бўйсинишни истамас эди”, деган фикрни айтган [44].

Худди мана шу сабабларга кўра ҳам академик Р.Масов ўз мақоласида: “Бу ва Энвер паша ўлимининг баъзи бир вазиятлари ва унинг ҳаётидаги оҳирги кунлари билан боғлиқ қатор бошқа масалалар, якуний изоҳ берилишини талаб қилади.

Умид қиламизки, булар билан тарихчилар ва 20-йиллардаги фуқоролар уруши фожиаларининг тадқиқотчилари шуғулланадилар”, деган фикрни билдирган.

Бироқ сохтаолим Шуҳрат Барлас бундай илмий масала борлиги тўғрисида ҳаттоки ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга бўлмаган…

Бироқ мен, академик Р.Масовдан фарқли ўлароқ, ўша йиллар тарихини ва кўриб чиқилаётган тарихий шахсларнинг таржимаи ҳолини, диққат билан ўрганиб чиқиб, Энвер пашани айнан Яков Мелкумов ўлдирган деган ҳулосага келдим. Айнан шунинг учун ҳам у:

“… уни ортидан 25 чақирим қувдим. Унга Чагон деган катта қишлоқда етиб олдим. Қонли қўл жанги чоғида бутун қотил “мўминлар” тўдасини яксон қилдик. Энверни қилич билан шахсан ўзим чопиб ташладим. Ғолиб сифатида унинг: “Бутун мусулмонларнинг бош қўмондони, ҳалифанинг куёви ва Муҳаммаднинг вакили”, деган ёзувлари бор каттакон тамғасини ўзимга қолдирдим. Энвернинг шахсий Қуръони ва заррин чопонини эса Москвага жўнатдим…”, деб таъкидлаган [45].

Акс ҳолда Яков Мелкумов “Энверни тор-мор келтиргани ва Ғиссор экспедициясида кўрсатган қахрамонлиги учун”, иккинчи Қизил байроқ Ордени билан тағдирланмаган бўлар эди [45].

Бу далилни тарих сохтакори ва сохта олим Шухрат Барлас томонидан, унинг Энвер пашанинг ўлими тўғрисидаги бор ҳақиқат” [40],  деган мақоласида инкор этилиши масаласига келсак, айтиш мумкинки – бундай ҳолат фақатгина унинг ҳотиралари тўғрисида мақола  ёзган журналист Геворк Памбукчянга таълуқли ҳолос. Чунки мақоладаги Шухрат Барлас аниқлаган ҳато ва камчиликлар афсонавий совет ҳарбий раҳбарларидан бири ва ўша узоқ йиларда отлиқ дивизия бошлиғи бўлган Яков Мелкумовга эмас, балки журналист Геворк Памбукчянга таълуқли. Ваҳоланки у, ўз мақоласида, ҳудди озарбайжон журналистлари тарих сохтакори ва сохтаолим Шухрат Барласни адашиб “тарих фанлари доктори” ва “атоқли ўзбек тадқиқотчи-олими” деб атаганлари каби, тарихий шахсларнинг исмларини ва улар эгаллаган лавозимларни чалкаштирган ҳамда баъзи бир бошқа ҳатоларга ҳам йўл қўйган [46].

Ушбу мақолани тугатар эканман, хозирги замоннинг атақли сиёсий ва давлат арбобларидан бири бўлмиш Владимир Путиннинг сўзларига [47], бироз ўзгартириш киритган ҳолда, қуйидагиларни айтишни лозим топдим:

Ўзимизнинг сиёсий ва бошқа манфаатлармизни кўзлаб, ўша даврларда аждодларимиз сиёсий тўсиқларнинг қайси томонида турган бўлишларидан қатьий назар, постсовет мамлакатлардаги диярли ҳар бир оилага тегишли бўлган ўтмишдаги фожиалар, ихтилоф, ғазаб, ғам ва аламларини, улардан чайқовчилардек фойдаланиш мақсадида, бизнинг бугунги ҳаётимизга судраб олиб киршга ҳаракат қилиш, бу асло мумкин бўлмаган ишдир. Келинглар, биз Библияга кўра ҳам, Қуръони каримга кўра ҳам Одам Ота ва Мамо Ҳаводан тарқалган битта халқ эканлигимизни унитмайлик…

Ҳулосалар

1. Босмачилик ҳаракати – бу миллий-озодлик ҳаракати ва давлат мустақиллиги учун бўлган “истиқлолчилик ҳаракати” ёки маҳаллий аҳолининг совет ҳокимиятига қарши қаршилик ҳаракати ва XX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда бўлган ҳарбий-сиёсий партизанлик ҳаракати ҳам эмас. Босмачилик ҳаракати – бу совет ҳокимиятига қарши жиҳод шаклидаги муқаддас уруш ёки ғазоват ҳам эмас.

Босмачилик ҳаракати – бу Ўрта Осиёда ислом монархик давлатлари бўлмиш Қўқон хонлиги, Буҳоро амирлиги ва Ҳива хонликларини қайта тиклаш ва уларнинг ҳудудларида ўрнатилган совет ҳокимиятларини ағдариш ва шу мақсадларни амалга ошириш учун ғазоватни қўллаган исломий монархик ҳаракатидир.

2. Қўқон хонлиги ҳудудларини Россия империяси ўзига қўшиб олгунига қадар Марказий Осиёнинг постсовет мамлакатлари умумий ҳудудида ҳеч қандайТуркистон ёки шу номдаги давлат бўлмаган. Марказий Осиёнинг бу ҳудуди Россия империясига қўшиб олинганидан сўнг, яъний 1867 йили Туркистон генерал-губернаторлиги тузилган, 1880 йили эса уни расман Туркистон ўлкаси, қисқача эса – Туркистон, деб атай бошлаганлар.

Ҳеч қандай Туркистон мухторияти, шу жумладан Туркистоннинг ўзи ёки шу ном билан аталиб, тан олинмаган унитар ёки федерация шаклидаги давлат ҳам, ҳеч қачон мавжуд бўлмаган. Туркистон мухторияти, агар мавжуд бўлган бўлса ҳам, у фақатгина қоғозда, ўша даврдаги Ўрта Осиё зиёлиларининг онги ва фикру-ҳаёлларидагина мавжуд бўлган. “Мусулмонларнинг Умумтуркистон  Қурилтойи” томонидан 1917 йилнинг 27 ноябрида Қўқон шахрида тузилган Қўқон мухторияти эса ҳақақиқатдан ҳам 72 кун мавжуд бўлган. Ва бу мухторият унинг таъсисчилари томонидан “Россия Демократик Республикаси билан бирликдаги ҳудудий мухторият” деб эълон қилинган. Ва унинг Мустафо Чўқай бош бўлган ҳукуматини, 1918 йилнинг 18 февралида болшевиклар эмас, балки ислом монархик давлати бўлмиш Қўқон хонлигини тиклаб, Эргашни унинг хони сифатида эълон қилмоқчи бўлган “Шўрои Уламо” деган диний ташкилот ағдарган.

Шундай қилиб болшевикларнинг совет ҳокимияти 1918 йилнинг февралида Қўқон мухториятини эмас, балки ислом монархик давлати сифатида қайта тикланаётган уч кунлик “зурриёт” шаклидагина мавжуд бўлган Қўқон хонлигини тугатган эди.

Агар Туркистон мухторияти тўғрисида сўз юритиш керак бўлса, унда бундай мухторият фақатгина болшевиклар томонида 1918 йилнинг 30 апрелида тузилиб 1924 йилнинг 27 ноябрида, то Ўзбекистон ССР тузилгунига қадар мавжуд бўлган, Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси (Туркистон АССР) бўлиши мумкин ҳолос…

3. Қайта тикланаётган ва ҳали “зурриёт” шаклида бўлган  Қўқон хонлиги тугатилганидан сўнг, арманилар томонида уюштирилган ҳеч қандай ўзбеклар генцида ҳам содир бўлмаган. Чунки адабиёт манбаларида, Қизил гвардия, тошкетлик ишчилар ва арман дашнаклари томонидан 1918 йилнинг февралида Қўқоннинг Эски шахарида ўлдиририлган мусулмонлар тўғрсида сўз юритилганда, 10000  (ўн минг) эмас, балки 1500 (бир минг беш юз) нафар ўлдирилган форслар ва сортлар тўғрисида ёзишади. Худди шундай асосга кўра Фарғона водийсида арман дашнаклари томонида 35000 (ўттиз беш минг) ўзбек миллатига мансуб аҳоли ўлдирилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳам инкор этилади.

4. 1915 йили содир этилган “арманилар геноциди”, бу воқиеа содир этилганидан 8 йил кейин дунёга келган Туркия томонида эмас, балки дунёнинг сиёсий ҳаритасида Туркия Республикаси пайдо бўлмасдан қарайиб бир йил олдин парчаланиб кетган Ўсмон империяси томонидан содир этилган. Шунинг учун ҳам бу ислом монархик давлатининг султони Мехмед VI Биринчи жаҳон урушида ғалаба қозонган мамлакатларнинг талабига асосан, айдорларни аниқлаб, уларни жазолаш мақсадида: ҳукумат тергов комиссияси, учта трибунал ва ўнта суд органларини тузган.

Суд тергови арман аҳолисининг депортациясини ҳарбий талаблар ёки интизомий сабаблар талаб қилмаганлигини ва уни Иттихот марказий қўмитаси ўйлаб топганлигини аниқлаган. Трибунал арманиларнинг ўлдирилиши Иттихот лидерлари томонидан ташкил этилганлигини исботланган деб ҳисоблаган. Трибунал ишининг бошланиш кунигача Иттихот рахбарларидан: Энвер паша ва бошқалар Ўсмон империясидан четга қочиб кетган эдилар. Бунга қарамасдан трибунал судда қатнашмаётган Энвер паша ва бошқаларни айбдор деб топиб, уларни ўлимга ҳукм этган.  Бошқа айбланувчилар эса ҳар хил муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Шу ҳолатлар туфайли Туркия дунёнинг бошқа мамлакатларига ўрнак кўрсатиб, Ўсмон империясида содир этилган “арманилар генцидини” тан олиши керак. Шу билан бир қаторда Арманистон Туркияга нисбатан ҳудудий даъволар ва репарацидан бош тортиши керак.

5. Энвер паша арманилар геноциди учун Ўсмон империясининг ҳарбий трибунали томонидан ўлимга ҳукм қилинган ҳарбий жиноятчи ва босмачилик ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган. Шунинг учун ҳам у бизнинг ватанимиз мустақиллиги учун курашган қахрамонларнинг ҳеч қачон намунаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам!

6. Бакуда 1918 йилнинг мартида содир этилган мусульмонларнинг қирғинига, озарбайжон томони ўша йилнинг сентябрида содир этилган арманиларнинг оммавий қирғини орқали жавоб берган.

7. 1992 йилнинг 25-26 февралидаги Хўжали воқиеаларга қадар арманиларга нисбатан 1988 йилнинг 26-27 феврали кунларида Сумгаит қирғини содир этилган. Шунинг учун ҳам Хўжалига арманилар томонидан қилинган ҳужум Сумгаитдаги арманилар қирғинининг тўрт йиллигига бағишланган эди, деган фикр мавжуд…

8. Қорабоғ можаросини нафақат мультикултурализм, балки ҳарбий йўл билан ҳам ҳал этиб бўлмайди. Бу можарони уч йўл билан: 1) Можоро қилаётган томонлар Тоғли-Қорабоғ Республикасини (ТҚРни) ҳамкорликда бошқариш; 2) ТҚР устидан вақтинчалик ташқи боқаришни жорий этиш ва 3) ТҚР устидан ҳамкорликда ва вақтинчалик ташқи бошқаришларни биргаликда амалга ошириш йўли билангина, ҳал қилиш мумкин.

Адабиёт

1. Кадиров С. Шухрат Барлас аферист и фальсификатор истории (https://newsland.com/user/4295141739/content/shukhrat-barlas-aferist-i-falsifikator-istorii/3540976).

2. Haqqin.az .Узбекский историк: Армяне вырезали и узбеков (http://haqqin.az/news/67131).

3. Нурани «Эхо»: Неизвестная трагедия. Дашнаки сыграли решающую роль в уничтожении Туркестанской автономии (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1235549160).

4. Шухрат Барлас: «Наряду с тюрками, дашнаки уничтожали грузин, и даже не согласных с их идеями армян» (http://www.1news.az/society/20161025044927128.html).

5. Мақсуд Бекжон: Турклигимизни англаб етайлик… (http://uzxalqharakati.com/archives/27779).

6. Мақсуд Бекжон. «Туркийзабонлар» ким? (uzxalqharakati.com/archives/8750).

7. Абдуллаев Р. Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=536).

8. Шухрат Барлас. Армения культивирует фашистскую идеологию (http://ethnoglobus.az/index.php/tsentralnaya-aziya1/uzbekistan/itemlist/tag/Шухрат%20Барлас).

9. Алексеенков П. Кокандская автономия. Истпарт Средазбюро ЦК ВКП(б). Узгиз. Ташкент, 1931 (http://www.e-reading.club/bookreader.php/1016570/Alekseenkov_-_Kokandskaya_avtonomiya.html).

10. Сазонов А. Кокандская автономия. Красная летопись Туркестана. Ташкент, 1923. № 1-2.

11. Дониёров Ш. Мухторият қисмати//Шарқ юлдузи. Т.: 1991, №12 (http://ziyouz.uz/uzbek-matbuoti/mustaqillik-matbuoti/shonijoz-donijorov-mukhtoriyat-ismati-1991).

12.Армяне Узбекистана: История (http://www.panarmenianm-1479816683-mnet.m8l.ru/rus/details/170778/).

13. Руй Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия в Самарканд (http://www.vostlit.info/haupt-Dateien/index-Dateien/K.phtml?id=2051).

14. Арис Казинян: Тимур для развития ремесел и торговли в своей империи вывез из Армении тысячи армян (http://www.panorama.am/ru/news/2016/03/03/Арис-Казинян-история-Армении-Тимур/1539066).

15. Шухрат БАРЛАС, историк (Узбекистан): «Вооруженные отряды армян-дашнаков убили в Ферганской долине более 35 тысяч мирных жителей» (http://www.azerizv.az/news/a-18741.html).

16. Хўжаев, Мансурхўжа. Шермуҳаммадбек қўрбоши: (Тарихий, ҳужжатли, бадиий-публицистик қисса) Мансурхўжа Хўжаев; Масъул муҳаррирлар: Р.Шамсутдинов, Қ.Ражабов. — Т.: Шарқ, 2008. — 304 бет. ISBN 978-9943-00-331-6

17. Кадырбаев А.Ш. АРМЯНСКАЯ ДИАСПОРА И ДАШНАКЦУТЮН В ТУРКЕСТАНЕ. 1917–1921 ГОДЫ. Журнал «Восточный вестник» № 2/2013 (http://cyberleninka.ru/article/n/armyanskaya-diaspora-i-dashnaktsutyun-v-turkestane-1917-1921-gody).

18. Абдуллаев Р. Узбеки — дворяне тюркских народов, а сарты — предприниматели Центральной Азии (http://www.centrasia.ru/news.php?st=1319014200), (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/).

19. Узбекский историк: «Армянский народ будет безжалостно брошен на произвол судьбы» – ИНТЕРВЬЮ (https://admiral.news/ru/news/politics/36704/узбекский-историк-армянский-народ-будет-безжалостно-брошен-на-произвол-судьбыинтервью#.WEG2_LKLQdU).

20. Раймонд Кеворкян. Геноцид армян: Полная история. — Анив, Яуза-каталог, 2015. — P. 828. ISBN 978-5-906716-36-1.

21. Vahakn N. Dadrian. Armenian Genocide, court-martial of perpetrators // Israel W. Charny.Encyclopedia of genocide. — Santa Barbara, California: ABC-CLIO, 1999. — ISBN 9780874369281.

22. Taner Akçam. From empire to republic: Turkish nationalism and the Armenian genocide. — Zed Books, 2004. — ISBN 1842775278, 9781842775271.

23. Еремеев Д. Е. Этногенез турок: (Происхождение и основные этапы этн. истории). — М.: Наука, 1971. — 272 с. (https://vk.com/doc-11781552_5581391?dl=8adce5538ba3d57846).

24. Орешкова С. Ф. Османская империя и её место в мировой истории (обзор материалов конференции американских востоковедов) // Проблемы истории Турции. — М.: Наука, 1978. — С. 106-107.

25. Историк Шухрат Барлас: «В Туркестан переселили дашнаков, которые раньше убивали мирное население на Кавказе». 04.10.2016 (http://www.1news.az/interview/20161004014626572.html).

26. Аслан Халилов. Геноцид против мусульманского населения Закавказья в исторических источниках. Баку. 2000 (http://www.virtualkarabakh.az/uploads/pdf/xalilov2.pdf).

27. Нота Народного комиссара иностранных дел РСФСР Министерству иностранных дел  правительства Османской империи . «Известия», № 205 (469), от 21 сентября

1918 г. (http://www.genocide.ru/lib/nersisyan/232-249.htm#246).

28.Вадим Белых Нагорный Карабах: обыкновенный ужас войны // Известия 13.03.1992. № 62.  С. 7.

29. Доклад правозащитного центра «мемориал» о массовых нарушениях прав человека, связанных с занятием населенного пункта ходжалы в ночь с 25 на 26 февраля 1992 г. вооруженными формированиями (http://www.memo.ru/hr/hotpoints/karabah/Hojaly/index.htm).

30. Том де Ваал. Черный сад. Глава 11. Август 1991 — май 1992 гг. Начало войны (http://news.bbc.co.uk/hi/russian/in_depth/newsid_4673000/4673953.stm).

31. Markar Melkonian. My Brother’s Road: An American’s Fateful Journey to Armenia. Pages 213—214. I. B. Tauris, London, 2005 ISBN 1-85043-635-5

32. 2. Спорные границы на Кавказе. Под ред. Бруно Коппитерса. М. Весь Мир 1996г. 228 с. Глава I. Зверев А. Этнические конфликты на Кавказе, 1988—1994 г. Глава I. Спорные границы на Кавказе (http://poli.vub.ac.be/publi/ContBorders/rus/ch0102.htm).

33. Сергей Звягин. Ходжалу: правда и вымыслы (http://www.ng.ru/cis/2010-03-05/6_hojalu.html).

34. Эйнулла Фатуллаев Карабахский дневник. (http://www.nv.am/archive-2012/17231-2012-01-19-09-00-08).

35. Великобритания намерена выйти из ЕС (https://wek.ru/velikobritaniya-namerena-vyjti-iz-es).

36. Почему британский премьер ушел в отставку? (http://inosmi.ru/politic/20160627/236990095.html).

37. Указ Президиума Верховного Совета СССР «О введении особой формы управления в Нагорно-Карабахской автономной области Азербайджанской ССР» от 12 января 1989 г., опубликовано в  газете «Правда» от 15 января 1989.

38. Абдуллаев Р. Как избавиться от финансовой пирамиды США, угрожающей всему миру? (http://fundamental-economic.uz/article/как-избавиться-от-финансовой-пирамид/).

39. Абдуллаев Р. ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу? (http://fundamental-economic.uz/article/шос-какой-бы-хотелось-видеть-ее-гранди/).

40. Шухрат Барлас: Вся правда о смерти Энвера паши — Историческое исследование (http://greylib.align.ru/448/o-smert-enver-pashi.html).

41. Adullaev R. Nega vatanimiz — O’zbekiston, millatimiz — o’zbek, Navoiy esa — buyuk o’zbek shoiri deb ataladi? (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=365).

42. Мамедов А. Вся правда о смерти Энвера паши — Историческое исследование (http://novosti.az/society/3299.html).

43. Масов Р. Как погиб Энвер-паша в горах Таджикистана (http://www.webcitation.org/6HhGe0nSn).

44. Алимова Д. Герой или авантюрист?  (http://www.webcitation.org/6HhGe0nSn).

45. Конец кровавого Энвера. Две версии  (http://www.nv.am/lica/45639-2015-09-12-07-12-27).

46. Геворк Памбукчя. Акоб Мелькумов: «Это я прикончил ЭНВЕРА» (https://ok.ru/tiflisiarm/topic/65377470696289).

47. Послание Президента РФ Федеральному Собранию РФ от 1 декабря 2016 г. (http://kremlin.ru/events/president/news/53379).

Мақоланинг рус тилидаги 2-қисми  ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик  Рустамжон Абдуллаев.

Ташкент, 2017 й. 10 январ.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332