Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги йиғилишда электр энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалалари таҳлил этилди

Mushtariylar: 1226
Совещание о развитии электроэнергетики

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 3 октябри куни электр энергетикасидаги ишлар аҳволини чуқур таҳлил қилиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди.

– Электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, умуман ҳаётни бу соҳасиз тасаввур этиб бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Мамлакатимизда жами 14 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлиб, шундан 86 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ, иссиқлик электр станциялари қувватларининг 84 фоизи қарийб ярим аср аввал ишга туширилган бўлиб, мавжуд қувватлар бор-йўғи 83 фоизга ишламоқда.

Ривожланган давлатларда 1 киловатт энергия ишлаб чиқариш учун 240-260 грамм ёқилғи сарфланса, мамлакатимиздаги айрим станцияларда 2 баробар кўп ёқилғи сарфланади.

Иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб 2030 йилга бориб 20 минг мегаваттга етади.

Мамлакатимизда электр энергияси асосан табиий газни ёқиш эвазига ишлаб чиқарилади. Газ ресурслари чекланган бугунги шароитда 2030 йилга бориб уни янада кўпроқ сарфлаш – тикланмайдиган табиий ресурсларнинг жуда катта миқдорини увол қилиш, яъни арзонга ёқиш деганидир.

– Атом электр станциясининг ишга туширилиши ёқилғи сарфини қисқартириш бўйича революцион ечимлардан бири бўлади, бироқ бунинг учун ҳали 8-10 йил керак. Шунинг учун мавжуд муаммоларни тезроқ бартараф этиш ва тармоқни тубдан ривожлантириш, энг муҳими, қисқа даврда тизимда сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш керак, – деди Президентимиз. Батафсилроқ…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2018 йил 3 октябр.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332