Муҳтарам устозлар! Қадрли дўстлар!
Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча юртдошларимизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг: “Инсон тафаккурининг қуввати ва кенглиги аввало муаллим тарбиясига боғлиқ” деган сўзлари сизларнинг машаққатли, айни вақтда олижаноб фаолиятингизга берилган юксак баҳодир, десак, ўйлайманки, адашмаган бўламиз.
Ҳақиқатан ҳам, биз ўзимиздаги жамики яхши фазилатлар, ҳаётда эришаётган барча ютуқларимиз учун сиз, азизлардан умрбод қарздормиз.
Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг шаънингизга энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, барчамизнинг камол топишимиз, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимизда бор билим ва тажрибасини, қалб ҳароратини бахш этиб келаётган меҳридарё устозларимизга чин юракдан миннатдорлик билдирамиз.
Ҳурматли дўстлар!
Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир. Батафсил…
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2018 йил 28 сентябр.