Халқимизнинг ҳам ўз орзуси – Ўзбекистон орзуси бўлсин!

Mushtariylar: 2685
Мирзиёев в Фергане

Келинглар Ўзбекистон Президентининг одамларни бой қилишдек энг катта мақсадини – янги миллий ғоямизга айлантирайлик!

Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта мақсадим – одамларни бой қилиш!

Постсовет малакатларида бўлган ва бўлаётган воқиеалар шуни кўрсатмоқдаки, бир ижтимоий-иқтисодий тузимдан бошқасига ўтиш, ўзгаришлар ва ислоҳатлар даврида. Ғоявий йўналишлар сифат жиҳатида ўзгараётган, мафкуравий ва маънавий қадриятлар қайта кўриб чиқилаётган чоғларда. Уни устига, бундай жараёнлар мамлакатларнинг давлат мустақиллигига эришишлари билан бирга кечаётган бир даврда. Жамиятда, одамларнинг ҳаракатларини ижодий яратувчилик ва тинч меҳнат оғушига сафарбар қила олиш ва йўналтириш қудратига эга бўлган ғоялар йўқлиги жуда катта бўшлиқ ҳосил қилар экан…

Хозирги замон дунёсида ҳар-хил ғоялар ва мафкуралар оз эмас. Лекин ҳар қандай ғоя ва уни тарғиб қилувчи мафкура ҳам, маълум мамлакатнинг бутун халқи манфаатларини ўзида акс эттирган умумхалқ ғоясига айлана олмайди. Айниқса бундай мамлакат кўпмиллатли ва Ўзбекистон каби федератив давлатнинг баъзи бир кўринишларига эга бўлганида.

Яқингача бизда пролетариат манфаатларини ҳимоя қилувчи ва Карл Маркснинг қўшимча қиймат тўғрисидаги мутлақо нотўғри назарияси асосида қурилган коммунистик ғоя ва унинг мафкураси ҳукмрон эди. Чунки қўшимча қиймат тўғрисидаги назария, тадбиркор меҳнати асосида яратилган ва иқтисодиётнинг ўсиши ҳамда сармоялар манбаи бўлган фойдани, гўёки улар томонида ўзганинг, яъний пролетариатнинг, меҳнати натижаларини ўзлаштириш йўли билан қўлга киритилган, жиноят ҳисобланмиш, меҳнатсиз даромад сафига қўшар эди. Шунинг учун ҳам Россияда ҳарбий тўнтариш йўли билан ҳокимият тепасига келган ва К.Маркснинг мана шу мутлақо нотўғри назарияси тарафдорлари бўлган большевиклар, пролетариат манфаатларини ҳимоя қилиш ниқоби остида, тадбиркорлик фаолиятини жиноят деб эълон қилиб, билимсизликни маданийлаштирган ҳолда бой одамларни йўқ қилган ва ҳаммани қамбағалчилик даражасида тенглаштирган эдилар.

Бизнинг Ўзбекистонимизда, у давлат мустақиллигига эришиши учун халқимизнинг мардоновор меҳнати, руҳбариятнинг жуда катта ҳаракати ва иродаси талаб этилган бўлсада. Лекин унга ҳеч қандай миллий озодлик ҳаракати керак бўлмаган. Биз Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига Совет Иттифоқи (СССР) тинч йўл билан парчаланиши натижасида эришганмиз…

Шунга қарамай, мамлакатимизда шу пайтгача халқимизнинг миллий ғояси сифатида миллий истиқлол ғояси тарғиб қилинмоқда. Олий ва ўрта таълим муассасаларида эса “Миллий истиқлол ғояси” номли дарс, унга манавият асослари дарси қўшилган ҳолда, ўтилмоқда. Лекин, федератив давлатнинг баъзи бир кўринишларига эга Ўзбекистон шароитида бундай дарсни ўтиш, юмшоқ қилиб айтганда, зарарли, уни устига ҳавфли ҳамдир. Бунга айрим ҳудуларимиз ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги, жумладан Фейсбукдаги, ўткир рухда ўтувчи баҳсларини кузатиб ва уларга, менга ўхшаб, беихтиёр аралашган ҳолда, амин бўлиш мумкин. Батафсилроқ…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2018 йил 5 июл.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332