Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш учун ХВЖдан қарз олиши зарур

Флаг РУз и эмблема МВФ

Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига унинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  бош бўлиши мамлактимизда ривожланиш ва ислоҳатларнинг янги босқичини бошлаб берди. Шавкат Мирзиёев ўзининг Ўзбекиистон Республикаси Президенти лавозимига киришишга бағишлаб 2016 йилнинг 14 декабрида ўтказилган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқида: “халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган қоидани олға сурди. Чунки амалга оширилаётган ислоҳатларнинг пировард мақсади – бу аҳолининг яшаш даражаси ва сифатини яхшилаш зарурлигидирки, шунинг учун ҳам у ўзининг сайловолди дастуридаёқ: “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, деган тамойилни тушиниш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

Худди шунинг учун ҳам, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганидан сўнг тегишли давлат идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларининг кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил қила бошладилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси” деган Фармонининг Лойиҳаси мана шундай ҳужжатларнинг биринчиси бўлиб ҳисобланади. Бу Фармон Лоиҳаси муҳокамасидан сўнг, унга киритиладиган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган.

Айтиш мумкинки, мана шундай асосларга кўра хам 2016 йилнинг 28 ноябрида “O’zbekiston Respublikasining normativ huquqiy hujjatlarning muhokamasi” деган порталга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг, матни рус тилида тайёрланган: “О приоритетных направлениях валютной политики” (“Валюта сиёсатининг устивор йўналишлари”), деган Қарорининг Лоиҳаси жойлаштирилган эди. Бу Қарор Лоиҳасининг муҳокамаси 2016 йилнинг 14 декабрида якунланган бўлсада, лекин унинг матни юқоридаги манзилда ва “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali”нинг саҳифасида ҳозиргача турганлиги ва амалга оширилиш муддати 2017 йил этиб кўрсатилганлиги, бу ҳужжат ҳали амалга ошириш учун мутлақо тайёр эмаслигини кўрсатади. Батафсилроқ…

Мақоланинг рус тилидаги 2017 йилнинг 3 апрелида эълон қилинган матни ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик Рустамжон Абдуллаев.

Izohlar va ping `pilgan

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332